октябр 20, 2016 16:31 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда Маҳди (а) яшаган хушбўй ҳидли жаҳон ҳақида сўзлашган эдик ва эслатиб ўтган эдикки Ҳазрат Маҳдий (а) ҳукуматининг энг муҳим хусусиятларидан бири бу оламда ҳақиқий адолатни амалга оширишдир.

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                             

Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда Маҳди (а) яшаган хушбўй ҳидли жаҳон ҳақида сўзлашган эдик ва эслатиб ўтган эдикки Ҳазрат Маҳдий (а) ҳукуматининг энг муҳим хусусиятларидан бири бу оламда ҳақиқий адолатни амалга оширишдир. Исломий Мадинаи фозила ҳақида шу нарсага аҳамият бериш лозимки исломнинг талаб даражасидаги дунёси бугунги жамъият воқеаларига ҳеч қандай таъсир етказмайдиган ва узоқда бўлган ормонлардан эмас. Башариятнинг табиий ривож-равнақ топиши камол ва салоҳиятга қаратилганлиги асосига таяниб мусулмонлар мавъуд жамиятининг хусусиятини имкон қадар ҳозирги жамиятда амалга оширишда вазифадордирлар.

" Муқаддас шаҳри " номи билан машҳур исломий Мадинаи  Фозила ҳақиқатда шундай ормонли шаҳрларидан бири ҳисобланадиким, ҳаким ва доно  Аллоҳ таоло уни лойиҳалаштирди ва асосий чорчубасини тузиб унинг воқеиятини таъминлади. Бинобарин мавъуд жамиятини тўғри танишишда ва унинг томонига ҳаракат қилишда инсон ҳаётининг ҳисоб-китобида кўмак бериши мумкин. Исломий Инқилобнинг асосчиси Имом Хумайний (р) бу масъалада шундай  таъкидлайдилар: " Албатта, бизлар ҳозирда дунёни адолатдан тўлдира олмаймиз. Агар шундай қудратга эга бўлганимизда, бу амални бажо келтирган бўлардик. Аммо бу амални ижро этиш қудратига эга эмасмиз. Ул Ҳазрат келиши лозим. Ҳозирги пайтда дунё зулм ва ёвузликдан туладир ва сизлар бу дунёда бир нуқтага ўхшайсизлар. Агар зулм олдини олиш  қўлимиздан келса, бас мақсадимизни амалга оширган бўламиз."

 

Мақсадга мувофиқ жамиятнинг хусусиятларидан бири дунё инсонларининг исломий ишончларида  асосий эволюция ҳисобланади. Кўп инсонлар ҳақиқатга аҳамият бермаслик  билан фитрат нидосини қўл ости қилиб ўзининг фитратпарастлик табиатини эътиборга олмайдилар ва буюк Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилмасдан зар ва зевар қудратлари олдида таслим бўлишади.  "Муқаддас шаҳрида" инсонлар ўзгарадилар ва иккинчи маротаба Аллоҳ таоло га юз қаратадилар.

Нур сурасининг 55 ояти каримаси шундай буюради: "  Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. (Олдинги ўтган умматлардан қайси бири Аллоҳ таолога иймон келтирган ва бу иймони ҳақиқий бўлиб, бутун вужудини қамраб олган ҳамда ўша ҳақиқий иймонлари тақозоси ила солиҳ амаллар қилиб ҳаёт кечирган бўлса, Аллоҳ таоло уларни ер юзига Ўзининг халифаси этиб тайинлаб қўйган эди. Ер юзида ҳукми юритилиши учун уларни Ўзига ўринбосар қилиб қўйган эди. Энди ўшалар каби ер юзида халифа бўлиш имконияти фақат Муҳаммаднинг (с. а. в.) умматларида бордир. Уларнинг мазкур халифаликка эришишлари учун асосий шарт–иймон келтириб, амали солиҳ қилишдир. Ислом уммати қачон ушбу шартни бажарганида, Аллоҳ таоло ваъдасининг устидан чиққан.)

Тавба сурасининг 33 ояти каримаси бу қабул қилинган динни  ислом деб номланади ва шундай башорат этадиким ислом дини умумбашар дини бўлишига таъкидлаб ва барча динлар бу диннинг сояси остида қарор олишади. Бу оятда шундай келтирилади: "У гарчи мушриклар ёқтимаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган зотдир. (Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммадни (с. а. в.) ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган. У дини Исломнинг дунёдаги барча динлардан устун бўлишини хоҳлайди. Аҳли китоблар Аллоҳниг бу хоҳишига қарши чиқадилар. Улар Исломнинг бошқа динлардан устунлигини кўра олмайдилар. Шунинг учун қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар.)

Аллоҳ таоло ҳақ динига юз қаратганлар Ҳазрат Иброҳим (а), Исмоил (а) Ҳазрат Исо (а)нинг ҳаворийлари, Яъқуб ва Пайғамбар (с)нинг  фарзандларига "ислом", "муслим" ва муслимин атамалари билан эслатади. Бошқа таъбир билан айтганда шундай тушуниш мумкинки барча динларнинг номи уша исломдир ва барча самовий динларнинг илдизи бирдир ва бу эса жуда кенг таърихга эгадирким Одам алайҳиссаломдан бошлаб барча пайғамбарларгача давом этган ва Муҳаммад (а) рисолатлари билан ўз камоли ва авжига етган.

Маҳдий (а) замонида куфр ва ширкдан илдиз олган башариятнинг ихтилофлари, камситишлари ва туқнашувлари ўртадан йўқ бўлади. Бу равишда динларнинг  камчиликлари ва нуқсонлари  маълум бўлиб, ислом энг яхши дин унвонида тан олинади. Бошқа таъбир билан айтганда уша даврда хатти-ҳаракатлар ва йўл-йуриқлар бир бўлишади ва инсонларнинг ақидалари ва маромидаги бирлик юзага келади. Ҳазрат Маҳдий (а) Қуръоннинг даъватини амалга оширади ва ўз оятларида барчаларни қўйидаги сўзга даъват этади: Якка ва ягона Аллоҳ таолога сиғининглар ва унга шарик борлигига ишонманглар!

Ёрлиқ