Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Эрон ва Хуросон газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, Яман уруши башорат этилганидан ҳам ортиқроқ Арабистоннинг нефт иқтисодини ўз таъсири остига қарор берди. Саъудиялик рамсийларохирги ҳафталар давомида турли ҳаҳарлар, жумладан Лондон, Лос-Анжелос, Бостон ва Нью Йорк шаҳарларига сафар қили, 17, 5 миллиард долларлик қийматли қоғозларини сотиш учун қийматли қоғозларни сотиб олувчилар билан музокара олиб боришлари Яман урушига киришидан кейин саъудияликларнинг 97 миллиард бюджетининг камайишини қуплаш учун амалга оширган сайъ-ҳаракат ҳисобланади. Барча далиллар шундан далолат берадиким, Риёзда иқтисодий ва сиёсий қарор қабул қилувчилар бўҳронли кунларни бошларидан ўтказишмоқда.
*****
Эрон гузетаси Арабистон ва Миср ўртасидаги ихтилофлар хусусида шундай ёзади, АрабистонЭроннинг иттифоқчиси унвонида Башор Асаднинг қудрат бошидан кетишини истайди ва ушбу йўлда Сурия давлатига қарши кўраш олиб бориш учун такфирий экстремистлардан фойдаланишмоқда. Аммо бунга қарши Қоҳира томони Сурия қудрати арсасида Башор асаднинг ҳузур топишидан хавотирланишдан олдин, Сино ярим оролида фаолиятлари кенг куч олган такфирий гуруҳларни бартараф этишни хоҳлайди. Миср шунинг учун охирги ойлар давомида шундай хулосага келганким, ўзининг қадимий иттифоқчиси унвонида Арабистон билан ҳамжиҳат бўлиш ўрнига ўз позициясини Сурия ва Ироқда такфирийлар билан қарши кўраш олиб боришни ҳимоят этадиган Эронга яқинлаштиришни хоҳлайди. Шу нарса маълумким, Қоҳиранинг Эрон билан яқин муносабатда бўлиши ва Сурия масаласи юзасидан Араистон ва Миср ўртасидаги ихтилофлар Арабистонни Яман ботқоқига қарор бериши мумкин. Арабистон ўзининг Ямандаги тўқнашувларида Миср ва унинг армиясига туянарди. Агар Арабистон Эрон билан қаршилик кўрсатиш учун терроризмдан ҳимоят этишни хоҳласа, ва ушбу йўлда Мисрга қарши амалий ва лафзий ҳужум қилишни мақсад қилган бўлса, ушбу мамлакатдан оғир ва қатъий жавоб олади.
****
Хуросон газетаси шундай ёзади, Мосел тўқнашуви ўзининг тўртинчи кунига кирган ва ироқлик кучлар Мосел маркази томон олға ҳаракат қилиш ҳолатида қарор олган. Шундай назарга ташланадиким, Ироқ давлати ушбу масалада бир нечита муҳим нуқтага аҳамият қаратиши лозим. Биринчиси бу ироқликлар шуни билишлари лозимким, оселда ИШИД террористик гуруҳи устидан ғалаба қозониш ушбумамлакатда бўҳронларнинг охирга етиши маъносида эмас, балки ҳар лаҳза кичик бир ихтилофлар юзасидан ушбу мамлакатда янги фитна-найранглар вужудга келиши мумкун. Бинобарин давлат қавмларнинг ҳамжиҳатлиги ва ваҳдатини муҳофазат этишда муҳим рол уйнаши лозим. Иккинчиси Ироқ давлати шуни билиши лозимким, оғир бир тўқнашув билан гирифтор бўлиб қолмаслиги лозим. Чунки ҳарбий чарчаб қолиш сиёсий дастурсизликка сабаб бўлади. Улар ИШИД террорчи гуруҳининг ҳомийлари Туркия ва Саъудия Арабистони томонидан ИШИД террористик гуруҳига қарши миллий сайъ-ҳаракатлар мусодира этилишига ижозат бермасликлари лозим. Бу иттифоқ Ироқ давлатини минтақада қудратли давлат унвонида таништириши ва Ироқда ихтилофларни келтириб чиқаришдан қул тортишлари учун минтақадаги можарожўй давлатларга ибрат-намуна бўлиши мумкин.