март 10, 2022 23:08 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (935)

Муҳамад муборак сураси 25-28 - ояти карималарининг шарҳи

Бу дастурда Муҳаммад сурасининг 25-28-оятлари содда ва равон тафсирлари билан танишамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак Муҳаммад сурасининг 25-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:

«إِنَّ الَّذِینَ ارْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِهِم مِّن بَعْدِ مَا تَبَیَّنَ لَهُمُ الْهُدَى الشَّیْطَانُ سَوَّلَ لَهُمْ وَأَمْلَى لَهُمْ»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Албатта,ҳидоят равшан бўлгандан сўнг ортларига қайтганларга шайтон зийнатлаб кўрсатди ва уларни ўша йўллади. 

Олдинги кўрсатувда Қуръон оятларида тафаккурдан маҳрум бўлган мунофиқлар иймонлари заиф ва Қуръонга кўра қалблари қулфланганини кўриб чиққан эдик.

Бу оятда айтилади: Ким Қуръон ва Пайғамбарнинг ҳидоятини тарк этса, шайтонга эргашади. Табиийки, шайтон аввало ўзига хунук ишни чиройли қилиб кўрсатиб, сўнг ўша ишга чорлайди. Шунинг учун ҳам инсон ўзининг хунук ишларига алданади.

Бундай инсон ҳам ўз келажагини ҳар куни тўғри йўлдан узоқлаштириб, тўғри йўлга қайтишини қийинлаштирадиган орзулар асосида режалаштиради.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ўзини зиёли ва илғор деб билган мунофиқларга хилоф равишда, Қуръонга кўра улар ёрқин ҳидоятдан  залолат зулматига қайтган қайтувчи ва қолоқ одамлардир.2. Билим ва кўникмалар орқали ҳақни танишнинг ўзи етарли эмас, балки  шайтоннинг васвасаларига қарши ҳам жиддий  курашиш керак.3. Ёмонликлар ва катта орзуларни чиройли кўрсатиш шайтоннинг иш қуролларидир.

Энди муборак Муҳаммад сурасининг 26-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:

“«ذَلِکَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لِلَّذِینَ کَرِهُوا مَا نَزَّلَ اللَّهُ سَنُطِیعُکُمْ فِی بَعْضِ الْأَمْرِ وَاللَّهُ یَعْلَمُ إِسْرَارَهُمْ‏‏»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Ундоқ бўлишлиги, албатта, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганларга: »Сизларга баъзи ишларда итоат қиламиз», дейишлари сабабидандир. Ва ҳолбуки Аллоҳ сир-асрорларини билиб турибди.

Бу оят мунофиқларнинг кофирлар билан алоқасига ишора қилиб, шундай дейилади: Мадиналик мунофиқлар Мадиналик яҳудийлар ҳузурига бориб, улар билан аҳд-паймон туздилар ва ўзларининг манфаати муштарак бўлган баъзи масалаларда мусулмонларга қарши иш тутдилар. Албатта, улар бу алоқани пайғамбар ва мусулмонлардан сир сақлашга ҳаракат қилдилар. Лекин Қуръони каримда: “Аллоҳ уларнинг хиёнатларини фош қилади, токи фитналари фош бўлсин ва одамлар уларни билиб қолсин.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Мусулмонлар эҳтиёт бўлишлари ва билишлари керакки, Ислом жамиятидаги баъзи одамлар душман ва кофирлар билан алоқада бўлиб, улар билан иттифоқчидирлар.2. Бу гуруҳ ислом жамияти манфаатларини ўз манфаатлари йўлида ва душманлар манфаати учун қурбон қилишга тайёр.3. Мунофиқларнинг душманлар билан алоқаси ошкора эмас, балки яширин ва махфийдир. Шундай экан, жамият мутасаддилари ҳушёр бўлишлари ва бу яширин алоқаларни аниқлаш учун тегишли усул ва воситалардан фойдаланишлари керак.4. Инсон огоҳ бўлиши керакки, Аллоҳ таоло унинг барча яширин ишлари ва сирларидан огоҳдир, агар бунга ишонса, бошқаларга қарши фитна уюштиришдан ўзини тияди

Якунда, муборак Муҳаммад сурасининг 27 ва 28 ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«فَکَیْفَ إِذَا تَوَفَّتْهُمُ الْمَلَائِکَةُ یَضْرِبُونَ وُجُوهَهُمْ وَأَدْبَارَهُمْ»، «ذَلِکَ بِأَنَّهُمُ اتَّبَعُوا مَا أَسْخَطَ اللَّهَ وَکَرِهُوا رِضْوَانَهُ فَأَحْبَطَ أَعْمَالَهُمْ»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Фаришталар юзларига ва ортларига уриб жонларини олаётганларида қандоқ бўларкин?!Бундай бўлиши, албатта уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашганлари ва Унинг розилигини хуш кўрмаганликлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ҳабата қилди.,

Олдинги оятларни давом эттирган ҳолда, бу оят мунофиқларнинг дунёда қилган ишларининг охирига ишора қилиб, шундай дейди: Улар қийинчилик билан вафот этадилар. Чунки руҳни олишга масъул бўлган фаришталар аввал уларни азоблайди, кейин эса руҳни олади. Бундай совға ўз ҳаракатларининг натижасидир.

Бунинг сабаби, улар Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилмай, аксинча, Аллоҳнинг рози бўлмаган ишларни қилишди.

Табиийки, ҳаётнинг турли босқичларида биз бир йўлни танлашимиз керак бўлган иккита сўқмоққа дуч келамиз. Аммо аксарият одамлар ўз хоҳиш-истакларига кўпроқ мос келадиган, манфаатларига хизмат қиладиган йўлни танлайди.

Ҳолбуки, Қуръон мафкурасига кўра, мўминни икки ҳаёт тарзида танлаш мезони унинг ўз нафси ва манфаатига эмас, балки унинг учун ҳал қилувчи омил Аллоҳнинг розилиги ёки норозилиги бўлиши лозим. Яъни, агар нафсига тўғри келмаса ҳам, Аллоҳ рози бўлган нарсани қилади ва қалби ҳоҳлаган бўлса ҳам Аллоҳ норози бўлган нарсани тарк этади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ўлим инсоннинг ишининг охири эмас, балки унинг дунёвий ҳаётининг охири бўлиб, фаришталар инсон яратилишининг бошида унга берилган руҳни бутунлай қайтариб олишади.2. Инсон ўз йўлини танлашда эркиндир, лекин у  ўзи қилган ҳар қандай танловнинг оқибатлари қабул қилиши керак.3.  Шубҳасиз, Аллоҳнинг ризолигига эргашиш инсон учун яхши ва гўзал оқибатларга олиб келади, Аллоҳнинг ризолигига қарши чиқиш эса оғир ва аламли оқибатларга олиб келади.4. Инсоннинг хатти-ҳаракатлари, гарчи зоҳиран яхши ва гўзал кўринса ҳам, лекин агар у Худога ёқмаса, у беҳуда.

Ушбу дастуримиз якунида сиз азизларни Аллоҳ таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.

Ёрлиқ