Нур томон йўл (937)
Муҳамад муборак сураси 33-35 - ояти карималарининг шарҳи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Муҳаммад сурасининг 33-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا أَطِیعُوا اللَّهَ وَأَطِیعُوا الرَّسُولَ وَلَا تُبْطِلُوا أَعْمَالَکُمْ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг ва Расулга итоат этинг. Ва амалларингизни ботил қилмангиз.
Олдинги дастурда мунофиқлар ва кофирлар ҳақида сўз юритдик. Бу оят мўминларга хитоб қилади: Эй иймон келтирганлар! Мунофиқлар каби Аллоҳ ва пайғамбарнинг амрларига итоацизлик қилишдан эҳтиёт бўлинг. Тилларида улар илоҳий амрларга бўйсундилар, амалда эса ё қарши чиқдилар ёки ўз бурчларини бажармадилар.
Ўзини ҳақиқий мўмин, Аллоҳ ва Унинг Расулига бўйсунувчи деб билганлар, Аллоҳнинг амрига итоат қилишингизни амалда кўрсатишингиз, фақатгина нафсингизга ёққан буйруқни бажариб, ёқтирмаган буйруқни бажармаслигингиз мумкин эмас.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Иймоннинг талаби Аллоҳ ва Расулнинг амрларига бўйсунишдир, чунки Аллоҳ ва Расули амрларини амалда татбиқ этмасдан туриб, иймон ҳақиқий иймон бўлмайди.
2. Қуръон билан бирга Расулуллоҳнинг суннатлари ҳам далилдир. Демак, динни билиш учун ҳар иккисига ҳам эътибор бериш керак.
3. Солиҳ амалларни ёлғиз ўзи қилиш кифоя эмас, балки ширк ва риёкорлик ёки ҳайрат ва кибр каби ёмонликлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳам зарурдир.
Энди муборак Муҳаммад сурасининг 34-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«إِنَّ الَّذِینَ کَفَرُوا وَصَدُّوا عَن سَبِیلِ اللَّهِ ثُمَّ مَاتُوا وَهُمْ کُفَّارٌ فَلَن یَغْفِرَ اللَّهُ لَهُمْ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Албатта куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган, сўнгра кофир ҳолларида ўлганларни Аллоҳ ҳеч-ҳеч мағфират қилмас.
Қуръони карим оятларига кўра, Аллоҳ таоло мағфиратлидир, кўп гуноҳкор ва фосиқларни мағфират қилади. Шу билан бирга, баъзи одамлар кофирлик ва ширкни талаб қилиб, бошқаларнинг гуноҳ ва оғишларига восита бўлиб хизмат қилишади ва умрларининг охиригача шу ботил йўлда қоладилар. Бундай одамлар Аллоҳнинг раҳматини олиш учун ҳеч қандай замин қолдирмайдилар ва илоҳий мағфиратга нойил бўлмайдилар.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Аллоҳ таоло барча бандалари учун тавба ва қайтиш йўлини қолдирган. Аммо куфр ва ширкда туриб, Аллоҳнинг йўлига мухолиф бўлиб, шу ҳолида вафот этганлар илоҳий раҳмат ва мағфиратга лойиқ кўрилмайдилар.
2. Инсоннинг тақдири ҳақида жуда муҳим бир нуқта, у ўлим вақтида мўмин ёки кофир бўлиб вафот этишлигидир.
3. Ўжарлик ва саркашлик, эътиқодсизлик намуналари бўлиб, инсонни илоҳий раҳм-шафқатдан маҳрум қилади.
Сўнгда муборакМуҳаммад сурасининг 35-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«فَلَا تَهِنُوا وَتَدْعُوا إِلَى السَّلْمِ وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ وَاللَّهُ مَعَکُمْ وَلَن یَتِرَکُمْ أَعْمَالَکُمْ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Бас, бўш келманглар ва ўзингиз устун бўлиб туриб, ярашга чақирманглар. Аллоҳ сиз билан ва амалларингизни ҳеч-ҳеч камайтирмас.
Олдинги оятларни давом эттириб, ушбу оят мўминларга мурожаат қилади: Эҳтиёт бўлинглар, заиф иймонли кишиларнинг сўзлари сизларга таъсир қилмасин. Чунки, душманлар қаршисида сабр ва тоқат қилиш ўрнига, улар билан ярашишга интилишингиз мумкин.
Душман адоватдан воз кечса ва сизнинг ҳуқуқларингизни ҳурмат қилишга ва сиз билан тинч-тотув яшашга тайёр бўлса, тинчлик ва ярашув мақбулдир. Лекин ҳар куни фитна излаб, Аллоҳнинг динига қарши курашаётган душман билан сулҳ тузиш, иймондаги заифлик ва дунёпарастлик белгисидир.
Аллоҳ таоло мўминларнинг иззат ва улуғлигини хоҳлайди, агар мўминлар сабр қилсалар, Аллоҳ уларни душманларидан устун қилади. Аммо қўрқув ёки дангасалик ва манфаатга интилиш туфайли ашаддий душманлари билан муроса қилмоқчи бўлганлар учун бундай сулҳ фақат хўрликка олиб келади.
Кўриниб турибдики, душманга қарши ҳар қандай қаршилик кўрсатиш қимматга тушади, аммо тажриба шуни кўрсатдики, узоқ муддатда душман билан муроса қилишнинг нархи унга қаршилик кўрсатишдан кўра кўпроқ бўлади. Ҳар бир инсон мўминларнинг шарафи ва устунлигини кўзлаганлигидан ташқари, агар унга бу йўлда зарар етса, Аллоҳ таоло унинг товонини муносиб тарзда тўлаб беради ва унинг ажридан ҳеч нарсани аямайди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Мўминлар кам сонли одамлардан ва уларнинг имкониятларидан / ва душманнинг кўп сонли одамлари ва жиҳозларидан қўрқмасликлари керак, чунки Аллоҳ мўминлар билан ва Аллоҳ ким билан бирга бўлса, охир-оқибат ғалаба қозонади.
2. Иймон дангасалик ва сусткашлик билан уйғун эмас.3. Душманга қарши жанг майдонида мўминлар тинчлик ва муроса таклиф қилмайдилар, чунки бу уларнинг заифлиги ва қўрқувидан далолатдир, албатта, бу номуносиб ҳаракатдир. Лекин агар душман сулҳ сўраса ва бу мақсадга мувофиқ бўлган бўлса, қабул қилинаётган
4. Аллоҳ таоло мўминлар учун иззат ва улуғликни сўради ва Ўзининг ҳидояти билан Ўз дини йўлида собитқадам бўлганларга ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди ва нусрат беради.
Ушбу дастуримиз якунида сиз азизларни Аллоҳ таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.