Соғлом оила
Наслллар орасидаги фосила оиланинг муҳим масалаларидан бир ҳисобланади. Бугунги ёшлар моодерн ҳаётнинг ривожланган имкониятлар ёрдамида янги билимларни қоплаб ошига уринишади. Катта ёшдагилар эса бу имкониятлардан камроқ фойдаланишади.
Наслллар орасидаги фосила оиланинг муҳим масалаларидан бир ҳисобланади. Бугунги ёшлар моодерн ҳаётнинг ривожланган имкониятлар ёрдамида янги билимларни қоплаб ошига уринишади. Катта ёшдагилар эса бу имкониятлардан камроқ фойдаланишади.
Эндиликда аввалгидек оила ва урф-одатлар кишининг ижтимоий ҳаёт билан танишиш танҳо воситаси бӯлмай, бугунги кунда янги алоқа воситалар бундай воситаларни барқарор этишда биринчи ӯринни эгаллайди. Бу воситалар шундай қудратлики ҳатто оилавий муносабатларни ҳам ӯз таъсири остида қолдирган.
Бошқа томондан ҳозирги замондаги алоқа воситалари орқали замонавий ҳаёт ва ундаги ноз-неъматларни ташвиқ қилиб борадиган таблиғотлар ижтимоий муносабатларга ҳам жиддий таъсир етказади.
Янги авлод янги замон талаботларига кӯра ӯта талабчан бӯлиб агар ӯз исткларига эришишмаса зиқ бӯлишади. Бу эса аста-секинлик билан катта ёшдагилар ва ёш авлод орасидаги фосилани янада узоқлаштиради.
Баъзида ота-оналар ӯзлари ва болалари орасидаги фарқиятларга таважжуҳ қилмай иш юритмоқчи бӯлишади. Уларнинг таълим-тарбия меъёрлари эски бӯлиб, болаларини ӯзларига ӯхшаган бир шахсиятдек тарбияламоқчи бӯлишади. Айни ҳолда улар ӯзлари ва болалари ёшлари орасидаги фосилани сезишмайди ҳам.
Ҳар бир авлод ӯз замонида яшайди. Бу орада катта ёшдагилар ҳаётий тажрибаларидан баҳраманд бӯлиш ҳам айни муддаодир. Агар янги авлод ота-оналари тажрибаларидан фойдаланишмаса ҳаётда якка қолиб, нотуғри йӯлга кетишлари ҳам мумкин.Катта ёшдагилар ҳам ӯз навбатида шу ҳақиқатни қабул қилишлари лозим бӯладики жамиятни ёшлар қуришади ва ҳар бир жамиятнинг ривожланиши ҳам ёшларга боғлиқ. Ҳаётий тажрибалар фақат ёшлар билан яхши муносабатда бӯлган ҳолда иш беради.
Катта-кичиклик масаласи юзмаюз бӯлганда оилаларда ота-оналар ёшлар билан келишиш ва муроса қилиш сиёсатини ишга солишлари лозим бӯлади. Катта-кичиклар орасидаги бӯшлиқлар улар орасидаги муносабатлар бутунлай узилиб қолган ҳолда яққол кӯзга ташланади.
Оилалар, махсусан ота-оналар замон ва жамият шароитини англаб, болаларини қонун ва шариат ман этмаган фаолиятларида қӯллашлари лозим.
Шунингдек ота-оналар илм-фан янгиликлари билан яхши танишиб олишлари лозим токи болаларига ҳам бу соҳада кӯмаклашиб, улар фаолияти устидан назорат эта олишсин. Оилавий муносабатларга путур етказадиган омилларидан бири. бу оила аъзолари аёвсиз равишда янги алоқа воситаларидан фойдаланишларидир. Замонавий технологиялар ва алоқа воситалари кӯплаб оилаларни мушкулотга учратган. Соҳа буйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кӯрсатадики, янги технологиялар оиладаги муносабатларга салбий таъсир етказади.
Азиз тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" " туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.
Интернетнинг исон ҳаётига кириб келишидан бугунги кунга қадар унинг ижобий жиҳатларига қарамай, оилага бӯлган салбий таъсири ҳақида мудом такидлашмоқда. Бу мавзӯ аниқ бир жамият қишрига хос бӯлмай, оммавий характер олган.
Ҳаяжон ва жаззоблик бу технологиялар хусусиятларидан бӯлиб, унинг ниҳоятсиз имкониятлари кишиларни мажозий фазо ашаддий тарафдорларига айлантирган. Бугунги кунда киши фақат бир тугмачани босиши билан дунёнинг у томони билан алоқа барқарор эта олади.
Бугунги кунда замонавий технологиялар, махсусан интернет инсонлар муносабатларига катта таъсир етказган. Интернет, уяли телефон ва шунга ӯхшаш алоқа воситалари кӯриш ва сӯҳбатлашиш имкониятларини камроқ пул сарфлаган ҳолда таъминлайди.
Бу эса ӯз навбатида таъсирсиз бӯлмайди. Намунавий оилада ота-она ва ӯспирин болалар бир-бирларини янглаган, дид ва истакларига таважжуҳ қилиб, маънавий жиҳатда ҳам бир-бирларини қӯллаб-қувватлаб иш юритишади.
Азиз тингловчилар! " Соғлом оила" туркум эшиттириши шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Соғ ва омон бӯлинг.