октябр 27, 2016 12:56 Asia/Tashkent

Хаворижлар ва ваҳҳобийларнинг ўхшашликлари

Аллоҳ таоло номи билан   

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ваҳҳобийлик оқимини қурган Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб, инглиз жосусларидан Ҳемфернинг тузоғига тушиб, инглизларнинг исломиятни йўқ қилиш ҳаракатларига беминнат хизмат қилди.

“Инглиз жосусининг эътирофлари” китобида ваҳҳобийликнинг қурилиши атрофлича билдирилган.

Муҳаммад бин Абудлваҳҳоб Ибн Таймиянинг аҳли суннат эътиқодига хилоф китобларини ўқиган ва атрофида “Шайхи Наждий” номи билан машҳур бўлганди. Бузуқ ўй-фикрлари инглиз олтинлари-ю қуроллари билан, жоҳиллар ҳамда Даръия аҳолиси ва раислари Муҳаммад бин Сууд (Сауд) тарафидан қўллаб-қувватланди. Адашган дин одами Ибн Таймиянинг фикрлари ва Ҳемфернинг ёлғонлари аралашмасига ваҳҳобийлик дейилади.

Қуйидаги маълумотларнинг кўпи Миръот-ул-ҳарамайн” китобидан олинган: (Ушбу китоб нашрдан чиққан 1888 йили Нажд амири Абдуллоҳ бин Файсал эди.)

Муҳаммаднинг отаси Абдулваҳҳоб солиҳ мусулмон эди. У ва Мадинадаги ўзга олимлар Абдулваҳҳоб ўғлининг ғалати ақидалари натижасида динда янги бир бузуқ йўналиш очишини фаҳмлаб, барчага у билан гаплашмасликни насиҳат қилардилар. Лекин, бунга қарамай Абдулваҳҳоб ўғли 1738 йили Ваҳҳобийлик оқимини эълон қилиб, шахсий қарашларини очиқча тарғибот қиилишга кўчди. У бошлаб берган янги фирқа инглизларнинг сиёсий ва ҳарбий ёрдамлари натижасида Арабистонга ёйилди.

Ваҳҳобийлик ақидасига "имон" келтирган Дария ҳокими Абдулазиз бин Муҳаммад бин Сауд  (Сууд) дастлаб 1791 йили Макка амири шариф Ғолиб жаноблари бошчилигидаги Макка аҳолисига қарши жанг қилди. Авваллари ваҳҳобийликни яширинча тарғибот қилишди. Кейинчалик марказий (Истанбул) ҳукуматнинг  ташқи душманлар билан ўтказаётган урушларидан фойдаланиб, Ҳарамайнда беҳисоб мусулмонларни ўлдириб, аёлларини, фарзандларини ва молларини тортиб олиб қийноққа солишди.

Абдулваҳҳоб ўғли Бани Тамим қабиласидан бўлади. Ўзи 1699 йили Нажд чўлидаги Хураймила шаҳрининг Уйайна қишлоғида туғилиб, 1791 йили Дарияда ўлди. Авваллари тижорат билан Басра, Бағдод, Эрон, Шом ва Ҳиндистон тарафларга борган, найрангона ва бузғунчи сўзлари билан “Шайхи Наждий” (наждлик оқсоқол) номини олганди. Борган жойларида кўп нарсаларни кўрган, бутун ўй-хаёлини амир бўлиш, раҳбар бўлиш орзуси чулғаб олган эди. 1713 йили Басрада танишган инглиз жосуси Хемфер унинг тўнтариш қилиш орзусида эканлигини пайқади. У билан давом этказган узоқ муддатлик дўстлик муносабатлари асносида Инглиз Мустамлакалар Назоратидан олган ҳийла ва ёлғонларини миясига сингдирди. Абдулваҳҳоб ўғлининг бу талқинлардан завқ олаётганини кўрган Хемфер унга янги бир дин қуришини таклиф қилди. Бу янги диннинг асосларини унга ўргатди. Жосус ҳам, Абдулваҳҳоб ўғли ҳам излаганларини топган эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Янги бир дин қуриш мақсадида аввал Мадинада, сўнгра Шомда ҳанбалий олимлари қўлида ўқиди. Наждга қайтганидан кейин ҳамқишлоқлари учун кичик диний рисолалар ёзди. Бу китобларига инглиз жосусидан ўрганганларини ҳамда мутазила ва бошқа бузуқ фирқалардан юқтирган бузуқ тушунчаларини ҳам қўшди. Бесавод аҳолининг кўпи унинг тарғиботига лаққа тушди. Исломиятни ичкаридан емириш мақсадида Англияда қурилган Мустамлакалар Назорати аҳволдан Нажд минтақасининг шайхи, яъни ҳокими лавозимида бўлган Муҳаммад бин Суудни (Сауд) хабардор қилди. Кўплаб маблағ ажратиб, сиёсий ва ҳарбий ёрдамлар ваъда қилиб, Абдулваҳҳоб ўғли билан бирга иттифоқ ҳолида иш юритишини таъминлади. Арабистонда насл-насабга жуда катта аҳамият берилади. Дария ҳокими Муҳаммад бин Сууд оми ва бесавод одам эди. Бу Муҳаммад бин Абдулваҳҳобга жуда қўл келган эди. Ваҳҳобийлик деб атаган нотўғри эътиқодий йўлини тарқатишда айнан унинг бесаводлигидан ва қабила раиси унвонидан жуда унумли фойдаланди. Ўзини қози, Муҳаммад бин Суудни эса ҳоким деб эълон қилди. Ўзларидан кейин мана шу лавозимларда фақат уларнинг наслидан келадиган кимсаларнинг ўтиришини таъминлайдиган бир низомнома туздирди.

Абдулваҳҳоб ўғли Мадинада ўқиётганида Мадинанинг солиҳ, пок олимларидан бўлган отаси Абдулваҳҳоб ва акаси Сулаймон бин Абдулваҳҳоб ҳамда дарс берган устозлари унинг ғалати феъл-атворидан, қайта-қайта айтаверишдан чарчамайдиган бузуқ ўй-фикрларидан унинг келажакда ислом динини ичидан емирадиган, уммат бирлигига рахна соладиган бузғунчи бўлишини сезишган эди. Шу боис унга тинмай насиҳат қилишар ва бошқаларга ундан эҳтиёт бўлишларини айтишарди. Лекин шунча ғайратларига қарамай, қўрққанлари тезда юзага чиқди. Бетавфиқ йигит калласига ин қурган ботил фикрларини "ваҳҳобийлик" номи остида очиқча ёйишга киришди. Жоҳил, саводсиз ва аҳмоқларни алдаш мақсадида ислом олимларининг китобларига мос келмайдиган бидъатлар (янгилик), динда реформа (қайта қуриш) шиорлари билан майдонга чиқди. Аҳли суннат вал жамоат эътиқодида бўлган мусулмонларга кофир дейдиган даражада безбетликка борди. Пайғамбаримизни, бошқа пайғамбарларни ва авлиёларни восита қилиб, Аллоҳу таолодан бир нарса сўрашга ҳамда уларнинг қабрларини зиёрат қилишга ширк деди. Абдулваҳҳоб ўғлининг инглиз жосусидан ўрганганлари бўйича, бирон қабр бошида дуо қилинганда, бу - майитга қарата тўғридан гапириш бўлиб, зиёратчи мушрик бўлармиш. Аллоҳдан бошқа бирон кимса ёки нарса учун бирон нарса қилди дейиш, масалан, "фалон дорининг фойдаси тегди", "Пайғамбаримиз ёки фалон авлиёни восита қилиб ўқиган дуом қабул бўлди" деган мусулмонлар мушрик бўлармиш.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.