Нур томон йўл (956)
Муборак Зорият сурасининг 1-14-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Олдинги дастурда муборак Қоф сураси тугаши билан ушбу дастурда Зориёт сураси оятларини осон ва равон тафсир қилишни бошлаймиз. Бу сура Маккада нозил қилинган. Унинг оятларида диққат марказида асл ва қайта тирилиш, Аллоҳнинг борлиқдаги аломатлари, баъзи пайғамбарлар қиссаси, адашган ва йўлдан озган қавмлар тарихидир.
Аввал муборак Зорият сурасининг 1-6-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ
«وَ الذَّارِیاتِ ذَرْواً»، «فَالْحامِلاتِ وِقْراً»، «فَالْجارِیاتِ یُسْراً»، «فَالْمُقَسِّماتِ أَمْراً»، «إِنَّما تُوعَدُونَ لَصادِقٌ»، «وَ إِنَّ الدِّینَ لَواقِعٌ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Чанг тўзитувчи(шамол) лар билан қасам. Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам. Осон юрувчи(кема)лар билан қасам; Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир. Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.
Бу сура ҳам Қуръоннинг бошқа суралари каби бир неча қасам билан бошланади:
Ер юзининг турли бурчакларида ёмғир ёғиши, ўсимлик ва дарахтларнинг ўсиши ва инсон ҳаётининг кенгайишига сабаб бўлган булутлар ва шамол каби табиат ҳодисаларига қасам.
Сув устида сузиб, йўловчилар ва юкларни шамол билан бир жойдан иккинчи жойга кўчирадиган кемалар билан қасам.
Ва бутун дунё бўйлаб одамларга озиқ-овқат тарқатиш учун масъул бўлган фаришталар билан қасам.
Шубҳасиз, инсоният, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳаёти ёмғирга боғлиқ бўлиб, шамоллар булутларни кўчиришда, об-ҳавони созлашда, ўсимликларни уруғлантиришда муҳим рол ўйнайди. Кемалар ҳам инсон ҳаётида рол ўйнайди. Аслида, юк ва оғир юкларни ташишнинг энг кенг ва арзон усуллари денгиз йўлларидир.
Албатта, Қуръоннинг бу қасамлари Аллоҳ таолонинг одамлар ҳаётини бошқаришдаги тадбири ва қудратини ифодалайди, токи қиёматни инкор қилувчилар Аллоҳ таоло яратгандан кейин дунёни ўз ҳолига ташлаб қўймаганини ва унга мақсад қўйганини билишлари учун; Ўлимдан кейин дунёда амалга ошадиган ва тарих давомида пайғамбарлар орқали инсониятга ваъда қилинган мақсад.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Булутлар, шамол ва ёмғир каби табиат ҳодисаларига қасам ичиш одамларни борлиқ қонунлари ва уларни тартибга солувчи қоидаларни кашф этишга ундайди. Бу ҳодисалар ва уларни бошқарадиган қонунларни аниқлаш илоҳиётга киришдир.
2. Аллоҳ таоло бу дунёни моддий ва номоддий сабаблар орқали бошқаради
3. Ажабланарлиси шундаки, биз кимларнидирнинг ваъдаларига ишонамиз, лекин Аллоҳнинг ишончли ва ҳақ ваъдасига ишонмаймиз!!
Энди муборак Зорият сурасининг 7-9-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«وَ السَّماءِ ذاتِ الْحُبُکِ»، «إِنَّکُمْ لَفِی قَوْلٍ مُخْتَلِفٍ»، «یُؤْفَکُ عَنْهُ مَنْ أُفِکَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам. Албатта, сиз ихтилофли гапдасиз. У(Қуръон)дан ким бурилса, (бир йўла) буриб қўйилур.
Олдинги ояти карималардаги қасамлар давоми сифатида бу мисраларда осмоннинг буюклигига қасамёд қилинган. Осмонда миллиардлаб галактикалар ва юлдузлар бор ва юлдузлар тун зулматида гўзал чироқлар каби порлайдилар.
Аммо асл ва қайта тирилишни инкор этувчилар, Аллоҳнинг осмону ердаги тадбири ва иродасидан қатъи назар, пайғамбарларга – инсониятни камолотга етаклаш учун нозил қилинган ваҳийга шубҳа билан қарайдилар ва турли баҳоналар билан пайғамбарлар ва уларнинг таълимотларини сўроқ қиладилар. Албатта, уларда кучли мантиқ ва фикр барқарорлиги йўқ, шунинг учун уларнинг позициялари беқарор ва уларнинг баёнотлари бир-бирига зиддир.
Аммо бошқа томондан, тўғри йўл бир хил ва аниқ мантиқ ва барқарор усулларга эга.
Кўриниб турибдики, кимки ҳақиқатни билиб, унга қадам қўйса, ундан оғишмоқ азобланади, бу эса янада оғиш ва бузуқликка олиб келади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Тирилишни инкор этувчиларнинг сўзлари ақл ва мантиққа асосланган эмас; Шунинг учун уларнинг сўзлари тарқоқ ва баъзан қарама-қаршидир.
2. Тўғри йўл битта, лекин айланма ва оғишган йўллар кўп.
3. Ҳар бир оғиш, сирғаниш ва гуноҳ бошқа оғиш, сирғаниш ва гуноҳларнинг асоси бўлиб, ҳақиқатга қайтиш йўлини қийинлаштиради.
Сўнгда муборак Зориёт сурасининг 10-14-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«قُتِلَ الْخَرَّاصُونَ»، «الَّذِینَ هُمْ فِی غَمْرَةٍ ساهُونَ»، «یَسْئَلُونَ أَیَّانَ یَوْمُ الدِّینِ»، «یَوْمَ هُمْ عَلَى النَّارِ یُفْتَنُونَ»، «ذُوقُوا فِتْنَتَکُمْ هذَا الَّذِی کُنْتُمْ بِهِ تَسْتَعْجِلُونَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ёлғончиларга лаънат бўлсин! Улар жаҳолатдаги ғофиллардир. Улар ҳисоб-китоб куни қачон, деб сўрарлар. Бу кунда улар оловда азобланурлар. «Азобингизни татиб кўринг», сиз қачон бўлур? деб шошилган нарса-шу» (дейилур).
Аввалги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда қиёматни инкор этувчиларнинг сўзлари асоссиз фараз ва ёлғонга асосланган, эгалари ғафлат ва жаҳолатга ботиб, ўзларини ақлли ва фаҳмли инсонлар деб ҳисоблайдилар.
Тирилишни инкор этувчилар пайғамбарлар ва иймон аҳлидан тез-тез сўраладиган саволлардан бири қиёмат қачон бўлади? Улар иймон аҳли қиёмат вақтини билмагани учун қиёмат ҳам йўқ, деб ўйлашди. Масалан, зилзила қачон содир бўлишини билмаслик унинг содир бўлмаслигига сабаб бўлмайди.
Токи жаҳаннам оташини баданларида ҳис қилмагунча ишонмайдилар ва бу ноўрин саволлар билан иймон аҳлини масхара қилишдан тўхтамайдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Дин ҳақидаги илмий асоссиз ва тахминларга асосланган мантиқсиз сўзлар Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлиш учун сабабдир.
2. Агар биз қиёматнинг айрим ҳодисалари ва воқеаларининг моҳиятидан хабардор бўлмасак, уни тирилиш тамойилига шубҳа қилиш учун баҳона сифатида ишлата олмаймиз. Ўтмишдаги қавмлар тирилиш тамойилини инкор қилиш учун шундан фойдаланишарди.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Аллоҳга ҳавола қиламиз ва сизларнинг фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.