октябр 13, 2022 01:57 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (962)

Муборак Тур сурасининг 1-12-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Ўтган дастуримизда Зориёт сураси тугаши билан, бу дастуримизда муборак Тур сурасини бошлаймиз. Ушбу сура Маккада нозил бўлган бўлиб, аксар маккий суралар каби унинг оятнинг асосий мавзуси қайта тирилиш ва солиҳ ва фожирларининг қиёматдаги ҳолатлари ёритилади.

Аввал муборак Тур сурасининг 1-4 ояти карималарининг қироатига қулоқ тутамиз:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ

وَ الطُّورِ، وَ کِتابٍ مَسْطُورٍ، فِی رَقٍّ مَنْشُورٍ، وَ الْبَیْتِ الْمَعْمُورِ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Тур билан қасам. Сатрланган китоб билан қасам. Ёйилган терига. (сатрланган) Ва обод уй билан қасам.

Бу сура ҳам Қуръоннинг бошқа суралари каби бир қанча қасамлар билан бошланади: бу суранинг қасамлари икки хил: бир тури муқаддас диний ишларга қасам/ иккинчи тури эса табиат ҳодисаларига қасамдир.

Қайд этилган оятлар учта муқаддас нарсага ишора қилади: бири Тур тоғи, Мусо пайғамбар алайҳиссалом Тавротни қабул қилиш учун ҳозир бўлган жой/ иккинчиси у зотга ва бошқа илоҳий пайғамбарларга нозил қилинган ва уларнинг издошлари орасида тарқатилган илоҳий китоблардир. Учинчиси эса, Иброҳим пайғамбар қўллари билан қайта тикланган ва тарих давомида тавҳидчилар ва зиёратчилар иштирокида ўрнашиб қолган ердаги тавҳид асоси бўлган Каъбадир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Китобга қасам, жоҳиллик ва саводсизлик даврида ҳам китоб ва ёзувнинг қадри баланд эканидан далолат беради.

2. Ўтмиш пайғамбарлар меросини асраб-авайлаш, уларнинг номлари ва хотираларини сақлаб қолиш барча динларнинг бурчи бўлиб, у бир дин эътиқодчилари учун ажратилмаган.

3. Муқаддас китоблар энг яхши материалларга ёзилиши ва кенг нашр этилиши керак, шунда одамлар доимо ўз рисолатларига эга бўлишлари мумкин.

Энди муборак Тур сурасининг 5-8 ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

وَ السَّقْفِ الْمَرْفُوعِ، وَ الْبَحْرِ الْمَسْجُورِ، إِنَّ عَذابَ رَبِّکَ لَواقِعٌ، ما لَهُ مِنْ دافِعٍ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ва кўтарилган билан шифт қасам. Ва тўлган денгиз билан қасам. Албатта, Роббинг азоби рўй беражак. Уни ҳеч бир қайтарувчи йўқдир.

Олдинги оятлардаги қасамлар давоми сифатида бу ояти карималарда яратилишнинг икки муҳим белгиси қасам ичилган. Биринчиси, инсон билими кенгайганига ва жуда илғор телескоплар қурилганига қарамай, олимлар ҳали ўз ўлчамларини англаб этмаган баланд ва улуғвор осмон ва ҳар куни янги галактикалар ва тизимлар кашф этилади.

Иккинчиси эса ёнаётган денгиздир. Баъзилар уни ер қаърида жойлашган ва турли вақтларда вулқон кратерларидан отилиб, атрофдаги ҳудудларда оқадиган эриган ва кўпикли моддаларнинг қизғиш-иссиқ денгизи деб ҳисоблашади. Баъзи одамлар, бу апокалипсис ва катта зилзила ёқасида турган ер океанларини англатади, деб ҳисоблашади.

Бу воқеалардан кейин гуноҳкор ва золимлар учун жуда оғир ва аламли бўладиган қиёмат қўйилади. Ўшанда азобдан қутулишнинг ҳеч бир йўли йўқ, унинг зарарини тўсадиган тўсиқ ҳам йўқ.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Табиатдаги Аллоҳ таолонинг нишоналарини ўрганиш орқали биз унинг қиёмат кунини ўрнатишдаги қудратини тушунамиз.

2. Дунё жазолари вақтинчалик ва қисқа муддатли бўлиб, асосий жазо қиёмат кунидир ва ундан чиқишнинг иложи йўқ.

Сўнгда муборак Тур сурасининг 9-12-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

یَوْمَ تَمُورُ السَّماءُ مَوْراً، وَ تَسِیرُ الْجِبالُ سَیْراً، فَوَیْلٌ یَوْمَئِذٍ لِلْمُکَذِّبِینَ، الَّذِینَ هُمْ فِی خَوْضٍ یَلْعَبُونَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

У кунда осмон ларзага келиб чайқалур. Ва тоғлар сайр этиб юрур. Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! (Ботилга) шўнғиб ўйнайдиганларга! 

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу оятлар қиёмат арафасидаги ер ва осмон ҳолатига ишора қилиб, шундай дейилади: Галактикалар ва самовий сфераларни бошқарувчи системаси бузилади, юлдузлар ўз орбиталаридан четга чиқадилар. Уларнинг бир-бири билан тўқнашувидан осмон тўлиб, тутун ва чангга айланади.

Биз яшаётган ер шу қадар тинч ва осойиштаки, биз ҳеч қандай ҳаракат ва тебранишларни ҳис қилмаймиз ва ўткинчи ҳаракатларга қарамай, биз унда тинч яшаймиз. Аммо қиёмат арафасида катта зилзила рўй бериши билан тоғлар илдизи билан қўзғатилиб, кўчирилади.

Умуман, бу оятлар қиёматда бу дунёни янги тизимлар билан алмаштириб, янги дунё келишига ишора қилади. Айнан ўша пайтда инсон ўз ҳаракатларининг натижасига дуч келади.

Ўша куни қиёматни инкор этувчилар ғафлат уйқусидан уйғониб, хатосини англаб етадилар, лекин ундан нима фойда? Қиёмат ва жазо белгиларини кўриб, қиёмат куни ҳақида айтган ноўрин сўзларига иқрор бўлишлари ва пушаймон бўлишлари уларга наф келтирмайди ҳам, муаммоларини ҳал қилмайди ҳам.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Дунёда ҳукмронлик қилувчи тизимнинг бузилиши қиёматни яратиш учун бошқа тизимнинг ўрнатилишига дебочадир; Бошқарувчи қонунлари бу моддий дунё қонунларидан фарқ қиладиган тизим.

2. Қиёматни инкор этувчиларда ҳеч қандай сабаб ва мантиқ йўқ. Уларнинг қиёмат кунини инкор этишдаги сўзлари ўзларини ва бошқаларни кўнгил очиш учун айтадиган асоссиз ва ёлғон сўзлардир.

Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз ва сизларнинг фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.

Ёрлиқ