ноябр 20, 2022 11:43 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (967)

Муборак Нажм сурасининг 1-18-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Олдинги дастурда муборак Тур сураси тугаши билан бу дастурда муборак Нажм сураси оятларини осон ва равон тафсир қилишни бошлаймиз. Бу сура Маккада нозил бўлган бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий нозил бўлиши ва у зотнинг меърож қиссалари билан бошланади. Бу сура мушрикларнинг хурофотларини инкор этиб, дунё ва охиратдаги илоҳий жазоларга урғу бериб давом этади.

Аввал муборак Нажм сурасининг 1-4-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ

وَالنَّجْمِ إِذَا هَوَى، مَا ضَلَّ صَاحِبُکُمْ وَمَا غَوَى، وَمَا یَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى، إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْیٌ یُوحَى

 Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ботаётган юлдуз билан қасам. Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас.

Айрим Макка суралари каби бу сура ҳам қасам билан бошланади; табиат ҳодисаси бўлган юлдузга қасам қилинадики, тарих давомида инсониятни ҳамиша қизиқтириб келган, тарихнинг маълум даврларида юлдузларга баъзи қабилалар томонидан сиғиниш даражасигача борилган.

Қасамёддан кейин Аллоҳ таоло Макка аҳлига айтади: Сизларнинг орангизда туғилган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ 40 йилдан ортиқ вақт давомида сизларга ҳамроҳ ва суҳбатдош бўлди. Шу вақт ичида сизлар ундан ноўрин, номуносиб сўз ва хатти-ҳаракатни кўрмадингизлар ва унинг ростлигига барчангиз гувоҳлик берасиз.

Агар у бугун сизни ҳидоят қилиш учун Аллоҳ томонидан юборилганлигини таъкидласа, бу худбинлик ва куч-қудратга интилишдан эмас, улуғлик ёки бойлик, мавқе ва мартабага эришмоқчи эмас. Сизни Аллоҳга чорлаётганда айтадиган гапи унга ваҳий қилинган Аллоҳнинг каломидир, Аллоҳнинг каломини қабул қилинг ва унга иймон келтиринг.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Пайғамбарлар одатда нотўғри йўлдан озган қабила ва қавмлар орасидан ўсиб улғайганлар, лекин уларнинг фикри, эътиқоди, урф-одат ва анъаналари ҳеч қачон таъсир қилмаган.

2. Ҳақиқатга бўйин эгишнини истамаганлар эса пок инсонларни қудратга интилишда айблаб, ҳақиқатдан қутулиш учун баҳона топишга ҳаракат қиладилар.

3. Пайғамбарнинг сўзлари на шахсий нафсига, на ижтимоий муҳитнинг таъсирига боғлиқ.

4. Пайғамбар сўзлари далилдир. Тўғридан-тўғри Аллоҳ номидан гапирадими ёки ўз номидан бирор нарса буюрадими.

Энди муборак Нажм сурасининг 5-12-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

عَلَّمَهُ شَدِیدُ الْقُوَى، ذُو مِرَّةٍ فَاسْتَوَى، وَهُوَ بِالْأُفُقِ الْأَعْلَى، ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّى، فَکَانَ قَابَ قَوْسَیْنِ أَوْ أَدْنَى، فَأَوْحَى إِلَى عَبْدِهِ مَا أَوْحَى، مَا کَذَبَ الْفُؤَادُ مَا رَأَى، أَفَتُمَارُونَهُ عَلَى مَا یَرَى

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди. Миррат эгаси. Бас кўтарилди. Ва у олий уфқда эди. Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди. Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди. Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди. Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади. У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми

Аввалги оятлар ваҳий тамойили ҳақида бўлган бўлса, бу оятлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг Аллоҳ билан бўлган муносабатларига ишора қилиб, шундай дейилади: Пайғамбар алайҳиссаломнинг устози билгувчи ва ҳикматли Аллоҳ бўлиб, у дунёнинг барча қудратларига эга бўлиб, амаллари мустаҳкам ва устувордир. У инсон ақли ва тафаккуридан юқорироқ жойда ва ҳеч ким унга ета олмайди. Аммо унинг пайғамбари қалби иймонга тўла бўлиб, уни ички сезгига айлантира олган. Янглишмайдиган сезги ва имкон қадар Пайғамбарнинг Аллоҳга яқинлашиш манбасига айланган.

Бу яқинлашиш ваҳий учун замин тайёрлади. Ўшандан бери Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ўртасида воситачи сифатида пайғамбарнинг қалбига ваҳий илҳомлантирди. Патғамбар эса одамларга Қуръон оятларини ўқиб берди.

Буни инкор қилувчилар доимо Аллоҳ билан инсон ўртасидаги мулоқот имкониятини имконсиз деб ҳисоблаган ва буни қабул қилмаган. Гарчи бу муносабатлар ҳиссий ва моддий муносабатлар эмас, балки юрак ва шуҳудий муносабатлардир. Бу оятлар ҳам Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳни кўзлари билан эмас, қалби ва сезги билан кўрганликларини билдиради.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 1. Мураббийлар ва ўқитувчиларга нафақат экспериментал ва инсоний фанлар керак; балки инсон маънавий юксалиш ва камолотга эришиш учун Аллоҳ таоло ўргатган нарсаларни одамларга ўргатувчи, уларни хурофотлар, ёлғон ва ғайритабиий фикр ва қарашлар тузоғига тушиб қолишдан қутқарадиган илоҳий устозга муҳтождир.

2. Пайғамбар алайҳиссаломни ўзи каби инсоний ўқувчи деб билганлар олдида бу оятлар Аллоҳнинг Пайғамбарнинг устози эканлиги ва у асл манбадан ваҳий олишини очиқ-ойдин таъкидлайди.

3. Аллоҳ ҳоҳлаган ва рухсат берган жойда унинг пайғамбари шундай яқинлик топа оладики, у билан тўғридан-тўғри гаплаша олади ва илоҳий каломни қабул қилади.

4. Аллоҳнинг бандаси ва унга яқинлашиш пайғамбарга ваҳий олиши ва рисолага етиши учун замин яратди. Шунинг учун бу оятларда айтади: Аллоҳ бандасига ваҳий қилди, деб айтади. Аллоҳ ўз пайғамбарига ваҳий қилди, демайди.

Сўнгда Нажм сурасининг 13-18-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

وَلَقَدْ رَآهُ نَزْلَةً أُخْرَى، عِنْدَ سِدْرَةِ الْمُنْتَهَى، عِنْدَهَا جَنَّةُ الْمَأْوَى، إِذْ یَغْشَى السِّدْرَةَ مَا یَغْشَى، مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغَى، لَقَدْ رَأَى مِنْ آیَاتِ رَبِّهِ الْکُبْرَى

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди. Тугаш дарахти олдида. У(дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор. Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди. Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам. Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди.

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу оятлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг меърож қиссасига ишора қилади, муборак Исро сурасининг бошида ҳам зикр қилинган. Олдинги оятлар пайғамбарнинг қалб сезгиларини ифодалаган бўлиб, бу оятлар пайғамбарнинг осмонда бўлишлари ва Аллоҳнинг борлиқдаги буюклигининг аломатлари ва белгиларини кўрсатишига ишора қилади. Шунингдек, осмондаги илоҳий жаннатни, яъни қиёматгача пок мўмин ва мўминаларнинг руҳлари ҳозир бўлган жойни кўрсатди, ўша ҳам Сидра ал-мунтаҳий номли мевали шажаранинг шохлари соясида.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам меърож сафарларида кўп ҳақиқатларни ўз кўзлари билан кўрдилар, шунингдек Аллоҳ Иброҳимга еру осмонлардаги улулворликни кўрсатган. Демак, айтиш мумкинки, Аллоҳ таоло инсонларни ҳидоят қилиш учун масъул бўлган пайғамбарларга борлиқнинг улуғлигини кўрсатиб, ваҳийни тўлиқ ишонч билан қабул қилишлари ва одамларга етказишлари учун уларни тўлиқ ишончга етказади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Пайғамбарлар Аллоҳни қалб сезгилари билан англаган, яратилишнинг буюклигини оддий кўз билан кўрганлар.

2. Қиёматда барпо бўладиган охират жаннатидан ташқари, барзах оламида ҳам илоҳий неъматлардан пок ва яхшилар баҳраманд бўладиган жаннат бор.

Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз ва сизларнинг фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.

Ёрлиқ