Нур диёридан
Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки эрталаб мусулмонларнинг азон айтиши фитнажўйларни ўйқусидан ўйғотдти ва улар ваҳима билан ўз жойларидан туришди. Қўёш чиқишидан сўнг улар тоғнинг баландлигидан Мадина қўшунларининг байроғи ва Али алайҳисалом раҳбарлиги билан унинг ёронларини куриб қолишди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки эрталаб мусулмонларнинг азон айтиши фитнажўйларни ўйқусидан ўйғотдти ва улар ваҳима билан ўз жойларидан туришди. Қўёш чиқишидан сўнг улар тоғнинг баландлигидан Мадина қўшунларининг байроғи ва Али алайҳисалом раҳбарлиги билан унинг ёронларини куриб қолишди. Ушанда улар тушундиларким Пайғамбар (с) нинг издошлари улар билан музокара этиш учун келишган. Бир соатдан сўнг бу фитнажўйлардан бири тоғ олдига келиб қичқириб айтди: “Сизлардан кимнинг номи Муҳаммаддир? Али алайҳисалом шундай жавоб берди: Мен Абу Толибнинг ўғли, Пайғамбар (с)нинг амакивачаси ва ул ҳазрат қизларининг эриман.
Фитнажўй шахс шундай деди: “Агар сен ҳақиқатанҳам унинг қариндошларидан бўлсанг, сен ва унинг ўрталарингиздан бизлар учун бирон фарқ йўқ.”
Сўнгра Али алайҳисалом томонига югуриб уни урушга даъват этди. Али (а) ҳам унинг истиқболига шошилиб борди. Ва улар ўз қиличлари билан бир-бирлари қаршисида қарор олишди. Али алайҳисалом бир зарба билан уни ерга туширди ва ундан сўнг фитнажўйлар пешвоси бўлган Ҳорис номли унинг биродари жанг майдонига кирди ва бир неча муддатдан сўнг Али (а) уни қонга буяди.
Мусулмонлар Али алайҳисалом урушишидан хурсанд бўлишди ва уша теппаликдан пастликка тушдилар ва фитнажўйлар билан урушни бошлашди.
Энди ривоятимиз давомини эшитинг.
Р) Бир неча вақт ўтганидан сўнг уруш охирга етди. Али мағлуб бўлган фитнажўйлар урушларининг оёқости бўлган байроқларини тамоша қиларди .
Р) Тонг вақтида Али яширинган жойидан чиқиб ўз ҳужумини ошкор қилган пайтида Пайғамбар (с) намозхонларнинг олдинда туриб "Одиёт" сурасининг нозил бўлишига хабар бердилар ва ваҳий фариштаси башорат этган оятларни ўқдилар.
Жабраил деди: "“Харсиллаб чопадиганларга қасам”. Бу билан харсиллаб чопадиган отларни назарда тутди. Отларда “зобҳ” харсиллашдир.
2. “Чақмоқлар чақадиганларга қасам”. Айтилдики: туёқлари билан олов учқунларини чиқарадиган отлар.
3. “Тонгда (ёв) устига бостириб борадиганларга қасам”. Тонгда бостириб борса, (шундай дейилади).
4. “Улар ундан чанг-тўзон кўтаради”. Туёқлари билан тупроқни тўзитиб, ундан чанг-ғубор кўтаради. “Нақъ” – ғубор. Одиёт сураси 1-4 оятлар).
Р) Пайғамбар (с) осмонда нозил бўлган оятларни намозхонларга ўқиган пайтида Али алайҳисалом ғалаба қозонишидан ва ул ҳазратнинг Мадина шаҳрига қайтишидан хабар бердилар. Уша тонгда намозхонлар Пайғамбар (с) нинг башоратларини бир ўйдан бошқа ўй ва бир шаҳардан бошқа шаҳаргача тарқалишди.
Р) Бу башоратдан бир неча кун ўтди ва Мадина аҳолиси Пайғамбар (с) билан чўл-биёбонни кезиб ғалаба қозонган Али (а) нинг қўшунини табриклаш учун истиқболига боришди. Пайғамбар (с) Али (а) ни кўрганлари билан олдига шошилдилар. Ул ҳазрат кўз Али алайҳисаломни бағрига босиб уни пешонасидан ўпдилар, сўнг кўз ёшлари тукиб айтдилар : " Аллоҳ таолога сени менга ёрдам бериш учун юборганига ҳамду санолар бўлсин. Эй Али, Мусо ўз биродари Ҳорунни унга ёрдам бериш учун Аллоҳ таолодан сўраб олганидек мен ҳам менга кумак беришга У Зотдан сени сўраб олдим.
Р) Шунингдек Пайғамбар (с) одамларга қарата шундай дедилар: “Эй ёронларим, мени Али билан дўстлик муносабатда бўлишимда айбламанг. Чунки бу дўстлик Аллоҳ таолонинг истаги ва буйруқиди. Ҳа, Али сенинг ҳабибин бўлса, менинг ҳабибим ҳам бўлади ва мен севадиган шахс Аллоҳнинг дўстидир. Бас унинг жойи жаннатдадир. Аммо сени душман деб биладиган шахс, мени душман деб билганидек ва у эса Худонинг душманидир. Бас Парвардигор ғазабига гирифтор бўлади.
Р) Уша бадавий шахс масжидга келган кунида Пайғамбар (с) нинг саволларига жавоб бермаган сардорлар гуруҳи ул ҳазрат сўзлаганларидан сўнг ҳасратланиб ўз қисматларига лаънатлар айтишди. Мусулмонлар Али (а)нинг ёронларига ҳасрат тортиб туну кунни унинг келишини хотиралар ва хатарлар ривоят этиши билан ўтказишарди.