Нур томон йўл (981)
Муборак Раҳмон сурасининг 62-78-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборакм Раҳмон сурасининг 62-69-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَمِنْ دُونِهِمَا جَنَّتَانِ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبَانِ، مُدْهَامَّتَانِ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبَانِ، فِیهِمَا عَیْنَانِ نَضَّاخَتَانِ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبَانِ، فِیهِمَا فَاکِهَةٌ وَنَخْلٌ وَرُمَّانٌ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبَانِ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
62 - У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор. 63 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 64 - Икковлари ям-яшилдир. 65 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 66 - Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор. 67 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 68 - Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор. 69 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
Олдинги дастурда Аллоҳ таоло солиҳлар ва тақводорларни қиёматда мукофотлаши ҳақида сўз юритилган эди. Бу оятлар, шунингдек, Аллоҳ авлиёларининг жаннатларидан пастроқ бўлган бошқа жаннатларга ишора қилинади, унга жин ва инсонлардан бўлган солиҳ мўминлар киради.
Жаннат боғлари таърифида бу ояти карималар уларнинг бир қанча хусусиятларига ишора қилади: бу боғлар жуда тетик, яшил ва серҳосилдир. Бу боғларда ердан ёки тоғлардан булоқ ва шаршара кўринишидаги мўл-кўл сув қайнаб, дарахтлар орасидан оқади. Яна бир жиҳати шундаки, бу боғларнинг серҳосил дарахтлари жаннат аҳли ихтиёрига ҳар хил мева-чеваларни етказади. Албатта, мевалар орасида хурмо ва анорлар бу икки меванинг аҳамияти туфайли алоҳида тилга олинган.
Бу дунёда бу икки мева жуда кўп озуқавий ва шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, жаннатнинг тўрт фаслини ифодалайди, чунки хурмо тропик жойларда, анор эса мўътадил жойларда экилган. Бу меваларнинг дунёда кўп хоссалари бор экан, охиратда қандай бўлади?
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Жаннат дарахтлари ҳар доим яшил ва сархил.
2. Ям-яшил ўрмонлар, сувга тўла шаршара ва булоқлар, ранг-баранг меваларга бой дарахтлар каби табиат манзараларидан фойдаланиш жаннат неъматларидандир.
3. Аллоҳнинг дунё неъматларига ишонмаслик ва инкор қилиш инсонни охират неъматларидан маҳрум қилади.
Сўнгда муборак Раҳмон сурасининг 70-78-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз.
فِیهِنَّ خَیْرَاتٌ حِسَانٌ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبَانِ، حُورٌ مَقْصُورَاتٌ فِی الْخِیَامِ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبَانِ، لَمْ یَطْمِثْهُنَّ إِنْسٌ قَبْلَهُمْ وَلَا جَانٌّ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبَانِ، مُتَّکِئِینَ عَلَى رَفْرَفٍ خُضْرٍ وَعَبْقَرِیٍّ حِسَانٍ، فَبِأَیِّ آلَاءِ رَبِّکُمَا ُتکَذِّبَانِ، تَبَارَکَ اسْمُ رَبِّکَ ذِی الْجَلَالِ وَالْإِکْرَامِ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
70 - Уларда яхши, гўзаллар бор. 71 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 72 - Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор. 73 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 74 - Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган. 75 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 76 - Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор. 77 - Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 78 - Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди.
Муборак “Раҳмон” сурасининг охири бўлган бу оятлар аввалги оятларни давом эттириб, жаннатдаги бошқа илоҳий неъматларни ифодалайди. Дунёдаги илоҳий неъматлардан бири хотин неъмати бўлиб, Аллоҳ таоло уни инсон руҳи учун ором ва сакинат ва тўғри ва ҳалол йўл билан жинсий эҳтиёжни қондириш манбаи қилиб қўйган. Аммо дунёда кўп одамлар бу инстинктни ҳаром йўллар билан қондиришади ва бузуқ бўлиб қолишади. Бир гуруҳ ҳам ҳаддан ошиб, ўз нуқтаи назаридан никоҳни ёмон нарса деб биладилар. Улар никоҳдан чиқиб кетиш билан бошқа йўл билан ҳам оғишларга дучор бўлишади.
Бу Ояти карималарда жаннат мукофотларидан бири ҳашаматли, кенг ва зийнатланган жойларда истиқомат қилувчи покиза, хушмуомала ва гўзал хотинлар ҳисобланган. Жаннатийлардан ёки инсон ва жин қиёфасидаги фаришталардан бўлган турмуш ўртоқлар, улар ёқимли хулқ-атвори ва нутқи билан жаннат аҳли билан ҳамроҳ бўлишади. Бу гўзал аёлларнинг хусусиятларидан бири шундаки, улар билан ҳеч ким алоқа қилмаган. Улар фақат турмуш ўртоқларига тегишли бўлиб, улар бошқаларнинг кўзидан яширинган ва уларнинг қўлидан узоқда.
“Раҳмон” сурасининг биринчи қисмида дунё неъматлари, иккинчи қисмида эса охират неъматлари зикр қилинган. Бу сура оятларида инсон ва жинларга қайта-қайта савол берилган, бу неъматлардан қайси бирини инкор қиласиз ва нега бу неъматларга амалий шукр қилиш масъулиятини ўз зиммангизга олмайсиз? Шубҳасиз, бу неъматларнинг барчаси раҳмат ва неъматлар манбаи бўлган Аллоҳ томонидан нозил бўлган; Худди шу улуғворлик ва буюклик билан бандаларига раҳмат ва марҳамат эгаси бўлган Парвардигор.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Инсоннинг қиёматдаги табиий инстинктлари бу дунёдаги инстинктлари билан бир хил, аммо жаннатда унинг инстинктив эҳтиёжлари энг юқори даражада қондирилади.
2. Жаннатий турмуш ўртоқлар ҳам гўзал, ҳам кўркам бўлиб, ички иффат ва уларни бошқаларнинг кўзидан ҳимоя қиладиган ташқи қопламага эга.
3. Парвардигори олам шон-шуҳрат ва улуғворликка эга бўлиши билан бирга, эзгулик, иноят ва раҳматнинг ҳам намоёнидир.
Ушбу дастурда муборак "Раҳмон" сураси тугаши билан сиз азизларни улуғ Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.