ноябр 03, 2016 11:21 Asia/Tashkent

Азизлар тингловчилар, ўтган дастуримизда Эрон Халқ оғзаки ижодиётнинг бошқа жанрларидан бири бўлмиш "наққоли", яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатлашган эдик.

 

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини

эътиборингизга ҳавола этаман.

Азизлар тингловчилар,  ўтган дастуримизда  Эрон Халқ оғзаки ижодиётнинг бошқа жанрларидан бири бўлмиш "наққоли", яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам сиз билан ушбу мавзў ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз. "Жавзар ва Шамардал ганжи " эртакимизни давомини эса келгуси дастуримизда  эшиттамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азизлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки қадим замонлардан бошлаб дунёнинг қавмлари ва эллатлари орасида ривоятчилик ҳунари расм-русум бўлган ва дастлаб дунёнинг диний ва қаҳрамонлик эпослари ёзма шаклда бизга етказилишидан олдин ривоятчилар орқали халққа оғзаки тарзда ривоят қилинган. Франциянинг тадқиқотчиси  Жул Мулнинг эътиқодига кўра аждоддан аждодларга ўтган  халқ оғзаки  достонлари ва ривоятлари эллатлар таърихининг асосини ташкил этади. Таърих эса ана шу ердан бошланади. Чунки инсоният ёзишдан олдин, достонларни ривоят қилган ва қўшиқларни кўйлаган эди. Ушбу достонларни ривоят этган шахс "наққол", яъни ривоятчи номини олган ва ривоятчилик эса бир мукаммал касб ҳисобланади.

Эронда қиссаларнинг баён этиш расм-русуми қадим-қадим замонлардан ривож-равнақ топиб келган.

Эронда миллий ривоятлар ва қаҳрамонлик достонларини ёдлаш анъанаси деҳқонлар қатлами ўртасида кенг тарқалган эди. Улар уша замонларда ерга эга бўлган ашрофларидан  эдилар ва ўз аждодларининг таърихига диққат-эътибор беришарди. Қадимий манбаларга таяниб айтиш мумкинки оғзаки ривоятларнинг нақл этиш анъанаси ва урушларда ғалаба қозониш ҳақидаги достонлар, подшоҳ ва полвонларнинг  сайъ-ҳаракатлари исломдан олдин ҳам Эронда ривожланган эди. Бу айтган сўзларимизга "Минг афсона" китоби гувоҳ бўла оладиким паҳлавий тилида ёзилган ва унинг асли исломий дастлабки асридаҳам ҳам мавжуд эди ва машҳур бўлган  "Минг бир кеча" китобининг асосий пойдиворини ташкил этади.   

Сосонийлар даврининг охирида Эронда "Худойнома" номи билан паҳлавий тилида китоб нашр этилди. Бу китобда подшоҳлар замонида юз берган ҳодиса-воқеалар ҳақида сўз юритилган ва бу китоб Эроннинг қадимий достонларининг мажмуаси ҳисобланади.

Эрон донишмандларидан бири бўлмиш Ибн Муқаффаъ бу китобни араб тилига таржума қилди ва унинг исмини "Сайрул Мулук" деб номлади. Ушбу китоб қайси ёзувчининг қаламига мансуб бўлиши маълум эмас, аммо шуни бизларга кўрсатадиким ривоятчилик  уша замонлардан бошлаб шойиста ўз ўрнига эга бўлиб халқ ўртасида энг маданиятли ҳунар эди.

Ривоятчилик ҳунари исломий даврда ривож-равнақ топган ҳамда Шоҳнома ва Гаршоспномага қўшимча "Самаки айёр", "Доробнома", "Бахтиёрнома" каби машҳур достонлар ва бир неча қўлимизда бўлган асарлар асосан шундай достонлар ва ривоятлардан иборат эдиким ўзоқ даврлардан  ривоятчилар ва қиссагўйлар уларни нақл этиб келишган. Бу достонлар мазкур оғзаки ривоят қилиш услубида наслдан наслдан ўтиб  келган.

Ривоятчилик Эронда ўзининг ўзоқ ўтмишга эга бўлиши сабабли Эрон сарзаминининг маҳаллий анъаналари ва маданиятини муҳофазат этади ва муҳим ўринга эгадир. Айниқса,  халқнинг кўп қисми  ўқиш ва ёзиш маҳоратидан орқага қолган даврларида диний таълимотлар ва  қисса-афсоналарнинг оғзаки услубда баён этиши ривожланган эди. Ривоятчилик ижоди Сафавийлар замонидан бошлаб ривож-равнақ топиб ва бугунги кунгача давом этиб келмоқда.