Нур томон йўл (982)
Муборак Воқеьа сурасининг 1-19-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Олдинги дастурда Раҳмон сураси тугаши билан бу дастурда Воқеьа сураси оятларини осон ва равон тафсир қилишни бошлаймиз. Бу сура ҳам Маккада нозил бўлган бўлиб, қиёматнинг муқаррар бўлиши ва ўша улуғ кун воқеалари ҳақида сўз боради. Унда дастлаб қиёматнинг белгиланиши даврида содир бўлган воқеалар, сўнгра одамларнинг хатти-ҳаракатлари ва Аллоҳга яқинлик даражасига кўра гуруҳларга бўлиниши ҳақида маълумот берилади. Кейин эса қиёмат кунини барпо этиш имкониятига сабаб бўлган дунё ва инсоннинг яратилишидаги Аллоҳ таолонинг қудрати нишоналари юритилади.
Аввал муборак Воқеьа сурасининг 1-6-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ
إِذَا وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ، لَیْسَ لِوَقْعَتِهَا کَاذِبَةٌ، خَافِضَةٌ رَافِعَةٌ، إِذَا رُجَّتِ الْأَرْضُ رَجًّا، وَبُسَّتِ الْجِبَالُ بَسًّا، فَکَانَتْ هَبَاءً مُنْبَثًّا
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
1 - Воқеа воқеъ бўлганда. 2 - Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир. 3 - У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир. 4 - Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда. 5 - Тоғлар майдаланиб, титилганда. 6 - Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда.
Қайта тирилиш қонунияти кўпчилик инкор этадиган ва турли сабабларга кўра қабул қилишни истамайдиган масалалардан биридир. Баьзилар яратилишни қабул қиладилар, лекин тирилишни имконсиз деб ҳисоблайдиган ва уни инкор этадиган одамлардир. Бу оятлар шундай дейди:Қачонки улар қиёматнинг аломатларини кўрсалар, энди уни инкор этмайдилар, лекин бу уларга фойда келтирмайди.
Чунки ўша пайтда одамларнинг амал дафтарлари ёпилиб, ҳар кимнинг яхши-ёмон ишларига қараб мақоми белгилаб қўйилади. Яхши одамлар азиз ва олий мартабали бўлиб, илоҳий жаннатга кўтариладилар, ёмонлар эса хор ва залил бўлиб, дўзах оловига тушадилар.
Кейинги мисраларда охират вақти ва қиёмат бошланиши тасвирланган.
Улкан зилзила ер юзини қоплайди, қаттиқ ва оғир тоғларни майдалаб, ҳавога чанг-тўзондек сочадиган улкан зилзила юз беради.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қиёматнинг пайдо бўлиши ва унинг қаттиқ ва эзувчи зилзилалари унинг пайдо бўлиши ҳақида дунёнинг яратувчиси Аллоҳ таоло хабар берган аниқ ва қатъий нарса бўлиб, уни инкор этиш қиёматга тайёр бўлмаган кофирларнинг зарарига бўлади.
2. Тирилиш тизими дунёдан фарқ қилади. Дунёда азиз бўлган ва бойлик, куч ва шон-шуҳратга эга бўлганлар, лекин у ерда хўрланган ва залил ва қулаш ва ҳалокатга дучор бўлганлар ҳолда тирилишлари мумкин.
3. Қиёмат арафасида ер шиддат билан ларзага келиб, нотинч бўлади. Тоғлар парчаланиб, майдаланиб, чанг ҳолида ҳавога сочилиб кетади. Аллоҳ таолонинг иродаси билан дунёнинг мавжуд тузуми парчаланиб, еру осмонга янги тузум ҳукмронлик қилади.
Энди муборак Воқеьа сурасининг 7-14-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَکُنْتُمْ أَزْوَاجًا ثَلَاثَةً، فَأَصْحَابُ الْمَیْمَنَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَیْمَنَةِ، وَأَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ، وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ، أُولَئِکَ الْمُقَرَّبُونَ، فِی جَنَّاتِ النَّعِیمِ، ثُلَّةٌ مِنَ الْأَوَّلِینَ، وَقَلِیلٌ مِنَ الْآخِرِینَ
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
7 - Ва сизлар уч тоифа бўлгангда. 8 - Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?! 9 - Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?! 10 - Ва пешқадамлар, пешқадамлар. 11 - Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар. 12 - Сернеъмат жаннатлардалар. 13 - Аввалгилардан кўпгина жамоатлар. 14 - Ва охиргилардан оздирлар.
Бу оятларда ҳам худди Фотир сурасининг 32-ояти каби қиёматда одамлар уч тоифага бўлинади. Биринчи гуруҳ саодат ва нажотга иймон ва солиҳ амаллар орқали эришганлар, ўша саодат ва нажотнинг чеки ва охири йўқдир.
Иккинчи гуруҳ жиноятчилар ва гуноҳкорлар; Куфр, зулм ва гуноҳ туфайли бундан баландроқ тасаввур этиб бўлмайдиган даражада мусибат ва бахтсизликларга дучор бўлганлар.
Аммо учинчи тоифа иймон ва яхши амалларда пешқадамлар бўлиб, улар яхши ва солиҳ кишиларга намуна саналадилар. Шунинг учун ҳам энг яқин кишилар Аллоҳнинг эшигидадир. Тарих давомида Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари, имомлари ва авлиёлари бу гуруҳнинг энг яхши намуналари саналади.
Уларнинг Аллоҳга ва қайта тирилишга бўлган иймонлари энг юқори чўққида; Уларнинг ахлоқлари саховатли, одамларга инсоф ва фидойилик асосида муомала қиладилар. Ибодатда жасорат, адолат, саховат ва барча илоҳий ва инсоний қадриятлар энг юқори даражада бўлиб, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш билан камолот чўққисига чиқиши мумкин.
Бу иймон ва эзгулик кашшофлари инсоният тарихининг бошидан бўлган ва инсоният тарихининг охиригача шундай хусусиятларга эга одамлар бўлади. Қанчадан олдинги умматлар ўз замонасининг пайғамбарларига иймон келтирган ва қанча охирги пайғамбар умматлари унинг таълимотлари асосида бошқаларга ибрат бўлган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ҳақиқий ва доимий бахт ва бахтсизлик охират билан боғлиқдир. Ўша пайтда одамларнинг ҳақиқий бахти ёки бахтсизлиги ошкор бўлади. Балки баъзи инсонлар бу дунё аҳли наздида бахтли ва азиз бўлиб кўринар, лекин қиёматда уларнинг қашшоқликлари, хорликлари ошкор бўлади ёки аксинча.
2. Яхши иш бир қадрият ва яхши ишда устунлик бошқа қадриятдир. Солиҳ амалда устун бўлганлар қиёмат кунида бошқалардан ўзиб кетадилар ва юқори мавқега эга бўладилар.
3. Жаннат имонлилар учун муваффақият жойидир. Аммо кашшофларнинг моддий мукофоти бўлмиш жаннат неъматларидан устунроқ, Аллоҳга яқинлик жаннат аҳлининг руҳий мукофоти бўлиб, бу оятларда моддий неъматлардан устун қўйилган.
Сўнгда муборак Воқеьа сурасининг 15-19-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
عَلَى سُرُرٍ مَوْضُونَةٍ، مُتَّکِئِینَ عَلَیْهَا مُتَقَابِلِینَ، یَطُوفُ عَلَیْهِمْ وِلْدَانٌ مُخَلَّدُونَ، بِأَکْوَابٍ وَأَبَارِیقَ وَکَأْسٍ مِنْ مَعِینٍ، لَا یُصَدَّعُونَ عَنْهَا وَلَا یُنْزِفُونَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
15 - Тўқима сўриларидалар. 16 - Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.) 17 - Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар. 18 - Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан. 19 - Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
Бу оятлар жаннат аҳли ҳаётининг бахт ва шодликка тўла бир қисмини тасвирлаб, шундай дейди:жаннат аҳли бир-биридан узоқ бурчакда яшамайдилар, лекин уларда улфатлар йиғинлари бор; Улар ажойиб тахтларда бир-бирининг ёнида ўтиришади ва бирга суҳбатлашишдан завқланишади.
Аллоҳ таоло гўзал ёшларни уларни меҳмон қилишлари учун тайинлаган, улар мастлик таъсири ва дунёвий шаробнинг ножўя таъсири бўлмаган ҳар хил егулик ва ичимликлар биалн муҳмон қилаишади/ бу ёқимли ичимликлар уларни лаззатнинг чўққисига олиб чиқади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ҳар доим бир-бирини лаънатлаб, айблаб юрадиган дўзах аҳлидан фарқли ўлароқ, жаннат аҳли муҳташам тахтларда бирга ўтириб, осойишта ва ёқимли муҳитда бир-бирлари билан суҳбатлашишдан, сўзлашишидан завқланадилар.
2. Дунёвий таомлар ва ичимликлар баъзан салбий таъсир кўрсатади, лекин бу жаннатда эмас ва у завқ ва фаровонлик билан тўла.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.