Нур томон йўл (983)
Муборак Воқеьа сурасининг 20-40-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Воқеьа сурасининг 20-26-ояти карималари қироатига қулоқ татамиз:
وَفَاکِهَةٍ مِمَّا یَتَخَیَّرُونَ، وَلَحْمِ طَیْرٍ مِمَّا یَشْتَهُونَ، وَحُورٌ عِینٌ، کَأَمْثَالِ اللُّؤْلُؤِ الْمَکْنُونِ، جَزَاءً بِمَا کَانُوا یَعْمَلُونَ، لَا یَسْمَعُونَ فِیهَا لَغْوًا وَلَا تَأْثِیمًا، إِلَّا قِیلًا سَلَامًا سَلَامًا
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
20 - Ва улар хоҳлаган мевалар билан. 21 - Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан. 22 - Яна кўзи гўзал ҳурлар бор. 23 - Мисоли яширилган дур. 24 - Булар, қилган амалларнинг мукофотидур. 25 - Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар. 26 - Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.)
Олдинги кўрсатувимизда одамлар қиёматда уч тоифага бўлинишини айтган эдик:муқарриблар, саодатлилар ва бадбахтлар/ Ўша кўрсатувда Аллоҳнинг иноятидан Даргоҳидаги илоҳий муқаррибларга бир қисми юритилди. Бу оятлар давом этади: “жаннат аҳлининг жисмоний лаззатлари чексиздир ва улар хоҳлаган нарсага ҳеч қандай чекловсиз эга бўла оладилар. Озиқ-овқат соҳасида ҳар хил мевалар ва барча турдаги ҳайвонларнинг гўшти, айниқса гўшти кўпроқ бўлган қушлар мавжуд.
Жинсий лаззатларга келсак, Аллоҳ таоло оппоқ ва покиза, садафдаги марваридлардек, бошқаларнинг қўлидан узоқда бўлган энг гўзал хотинларни ҳамроҳ қилиб қўяди, токи улар билан мулоқот қилишда муваффақиятга эришсинлар.
Дунёдаги роҳат учрашувларининг ўзига хос хусусияти шундаки, у одатда гуноҳлар ва номуносиб амаллар ва беҳаё сўзлар билан боғлиқ бўлса, жаннатдаги улуғвор йиғинларда жаннат аҳли фақат гўзал, ёқимли ва меҳрли сўзларни ишлатиб, бир-бирлари билан суҳбатлашадилар ва бу уларда сакинат ва самимиятлари ортишига сабаб бўлади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Солиҳларнинг бахти ва фаровонлиги учун барча сабаблар жаннатда таъминланган; Улар дунёдаги меҳнат ва саъй-ҳаракатлари ва пок ниятларига кўра жаннатий неъматлардан фойдаланадилар.
2. жаннатий ҳурлар борки, улар гўзал бўлгани билан бирга покиза ва афифа бўлиб, ўз гўзаллигини оддий кўздан яширади.
3. Жаннат тинчлик ва саломатлик масканидир. Бировга озор беришнинг иложи йўқ, жаннат аҳли эса яхши ва ёқимли сўздан ўзга сўз айтмайди.
Сўнгда муборак Воқеьа сурасининг 27-40-ояти карималари қироатига қулоқ татамиз:
وَأَصْحَابُ الْیَمِینِ مَا أَصْحَابُ الْیَمِینِ، فِی سِدْرٍ مَخْضُودٍ، وَطَلْحٍ مَنْضُودٍ، وَظِلٍّ مَمْدُودٍ، وَمَاءٍ مَسْکُوبٍ، وَفَاکِهَةٍ کَثِیرَةٍ، لَا مَقْطُوعَةٍ وَلَا مَمْنُوعَةٍ، وَفُرُشٍ مَرْفُوعَةٍ، إِنَّا أَنْشَأْنَاهُنَّ إِنْشَاءً، فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْکَارًا، عُرُبًا أَتْرَابًا، لِأَصْحَابِ الْیَمِینِ، ثُلَّةٌ مِنَ الْأَوَّلِینَ، وَثُلَّةٌ مِنَ الْآخِرِینَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
27 - Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир! 28 - Улар тиконсиз сидрзорлардадир. (Сидр-ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан.) 29 - Сермева бананзорлардадир. 30 - Ва ёйилган соялардадир. 31 - Оқар сувлардадир. 32 - Сероб мевалардадир. 33 - Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир. 34 - Баланд-баланд кўрпачалардадир. 35 - Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик. 36 - Бас, уларни бокиралар қилдик. 37 - Тенгдош маҳбубалар қилдик. 38 - Ўнг тараф эгалари учун. 39 - Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир. 40 - Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир.
Жаннатнинг энг баланд жойларида бўлган яқин муқарриблардан кейин, Қуръоннинг бошқа оятларига кўра, ўз амалларининг ёзувларини ўнг қўлига топширадиган солиҳлар бор ва бу улар қиёмат кунида саодат топишларига ишорадир. Бу тоифа ҳам ҳар хил жаннатий лаззат ва шодликлардан ўз ўлчамида баҳраманд бўлади.
Мевасидан ҳам, соясидан ҳам фойдаланадиган ҳар хил ўсимлик ва дарахтлар/ ва бу ўсимликлардан ҳеч қандай пичоқ ёки тикан уларни безовта қилмайди. Бу зич ва гавжум дарахтлар ёнида ўша боғларнинг майинлиги, файз ва кўркига кўрк қўшиб, турли мева ва маҳсулотлар етиштирувчи шаршаралар, булоқлар бор.
Чунки қиёматда дунёда оила тузуми бузилиб, эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар узилиб, қиёматда нисбий ва сабабий муносабатлардан йироқ одамлар пайдо бўлади. Бинобарин, Аллоҳ таоло жаннат аҳли учун ҳамроҳ бўладиган, турмуш ўртоққа бўлган эҳтиёжини қондирадиган комил ва гўзал турмуш ўртоқлар яратади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Табиийки, дунё неъматларида зарар ва офатлар бор, лекин жаннат неъматларида нуқсон ва зарар йўқ. Жаннатда нози-неьматлар кўп, доимий ва мавжуд бўлиб, вақт ва жой чегараси йўқ.
2. Дунёда турмуш ўртоқларнинг никоҳи баъзида тўсиқ ва муаммоларга дуч келади ва эр-хотиннинг иши ажралиш ва талоққа олиб келиши мумкин. Аммо жаннатдаги турмуш ўртоқлар ҳар жиҳатдан бир-бирига тенг ва мутаносибдир. Улар бир-бирларини яхши кўришади ва улар ўртасида ҳеч қандай зиддият бўлмайди.
3. Бахтга эришиш фақат пайғамбар ва имомларни тушунган салафларга хос эмас. Тарихнинг барча даврларида одамларнинг бахтли бўлиш йўли очиқ бўлган, ҳозирги ва келажакда ҳам инсоният учун нажот йўли очиқ.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.