феврал 15, 2023 12:13 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (1000)

Муборак Мумтаҳана сурасининг 1-6-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Олдинги дастурдаги Ҳашр сураси тугаши билан ушбу дастурда Мумтаҳана сураси оятларини осон ва равон тафсир қилишни бошлаймиз. Бу сура ҳам Мадинада нозил қилинган ва 13 оятдан иборат. Бу сура оятларининг диққат марказида Аллоҳнинг душманлари билан дўстлик қилишдан сақланишга қаратилган бўлиб, бу борада мўминлар учун ибрат сифатида Ҳазрати Иброҳим таништирилади.

Аввал муборак Мумтаҳана  сурасининг 1 ва 2-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ

یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّی وَعَدُوَّکُمْ أَوْلِیَاءَ تُلْقُونَ إِلَیْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ کَفَرُوا بِمَا جَاءَکُمْ مِنَ الْحَقِّ یُخْرِجُونَ الرَّسُولَ وَإِیَّاکُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّکُمْ إِنْ کُنْتُمْ خَرَجْتُمْ جِهَادًا فِی سَبِیلِی وَابْتِغَاءَ مَرْضَاتِی تُسِرُّونَ إِلَیْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَأَنَا أَعْلَمُ بِمَا أَخْفَیْتُمْ وَمَا أَعْلَنْتُمْ وَمَنْ یَفْعَلْهُ مِنْکُمْ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاءَ السَّبِیلِ، إِنْ یَثْقَفُوکُمْ یَکُونُوا لَکُمْ أَعْدَاءً وَیَبْسُطُوا إِلَیْکُمْ أَیْدِیَهُمْ وَأَلْسِنَتَهُمْ بِالسُّوءِ وَوَدُّوا لَوْ تَکْفُرُونَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

1 - Эй иймон келтирганлар! Агар Менинг йўлимда жиҳод қилиб ва розилигимни сўраб чиққан бўлсангиз, Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар бўлса сизларга келган ҳаққа куфр келтирарлар. Роббингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганингиз учун Пайғамбарни ва сизни ҳайдаб чиқарарлар. Сиз уларга дўстлик қилиб сир айтасиз. Ҳолбуки, Мен нимани махфий тутганингизнию нимани ошкор қилганингизни жуда яхши билурман. Ораларингизда ким ўша ишни қилса, тўғри йўлдан адашган бўладир. 2 - Агар улар сиздан устун келсалар, сизга душман бўларлар ва сизларга қўлларию тилларини ёмонликла чўзар лар. Ва сизларнинг кофир бўлишларингизни хоҳларлар.

Тарихий маълумотларга кўра, Расулуллоҳ ва мусулмонлар Маккада яшаган вақтлар, улар ислом динидан воз кечишлари учун мушриклар томонидан таъқиб ва ​​қийноққа солинган. Ниҳоят, Расулуллоҳ Мадинага ҳижрат қилдилар; Мусулмонлар ҳам мушрикларнинг зулмидан қутулиш учун Мадинага ҳижрат қилдилар.

Ҳижратдан кейин мушриклар Мадинага бир неча марта ҳужум қилиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.)га қарши фитна уюштиришди, лекин улар ўз мақсадларига, яъни Ислом ва мусулмонларни йўқ қилиш бўлган мақсадга эриша олмадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратнинг саккизинчи йилида Маккани фатҳ қилиш ва бу шаҳарни мушриклардан озод қилиш учун мусулмонларнинг катта гуруҳи билан Маккага боришга қарор қилдилар.

Қариндошлари Маккада яшовчи мусулмонлардан бири бу хабарни хат билан ёзиб, Макка мушрикларига яширинча етказишни бир аёлга топширди. Расулуллоҳ бу иш ҳақида Жаброил орқали хабар топдилар. У зот хат муаллифини чақирди; У хатни ушлаб турган аёлни ҳибсга олиш учун ҳам гуруҳ юборди. Ниҳоят, ўша аёлни топиб, ундан хатни қайтариб олишди.

Бу оятлар мушриклар билан дўстлиги туфайли мусулмонлардан сирли хабарлар етказадиган ва мушриклар ҳам бу одамларни яхши кўрадилар, деб ўйлайдиган бундай кимсаларга танбеҳ ва таъқиқдир. Улар тиллари билан мусулмонларга туҳмат қилиб, кучга эга бўлсалар, мўминларга озор ва азият берадилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Икки дўстлик бир юракка сиғмайди. Аллоҳ ва Унинг пайғамбарини севиб, Аллоҳнинг динига қарши фитна уюштирганларни дўст тутиб бўлмайди.

2. Дин душманлари мўминларнинг Аллоҳга бўлган эътиқодлари туфайли мўминларга душманлик қиладилар. Улар мўминлар Аллоҳга иймон келтиришдан тўхтаб, ўзлари каби кофир бўлиб қолишларини хоҳлайдилар.

3. Дин сиёсатдан алоҳида эмас. Ташқи сиёсатда бошқа давлатлар билан алоқа ўрнатиш ёки узиш диний мезонларга асосланиши керак.

4. Душманлар билан дўстона муносабат ўрнатиш инсонни бадбахт қилади, куфр ва залолатга етаклайди.

Энди муборак Мумтаҳана сурасининг 3-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:

لَنْ تَنْفَعَکُمْ أَرْحَامُکُمْ وَلَا أَوْلَادُکُمْ یَوْمَ الْقِیَامَةِ یَفْصِلُ بَیْنَکُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِیرٌ

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

3-Қариндошларингиз ва фарзандларингиз сизга ҳеч манфаат бера олмаслар. Қиёмат куни У зот ораларингизни бўлур. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир.

Олдинги оятларни изоҳлашда баъзи мўминлар Маккада қариндошлари истиқомат қилгани учун мусулмонларнинг сирларидан уларга хабар бермоқчи бўлганликларини айтган эдик. Бу оятда шундай дейилади: Қариндошлар ва мўмин бўлмаган болалар сизни бу дунёда Аллоҳнинг ғазабидан қутқара олмайдилар. Улар қиёмат куни сиздан ажралиб, дўзахга тушадилар. Шунинг учун улар туфайли ўзингизни дўзахга айлантирманг.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Ғоявий алоқалари оилавий ришталардан муҳимроқдир. Бизнинг ҳис-туйғуларимиз тўғри диний эътиқодларимизни енгиб ўтишлигидан эҳтиёт бўлишимиз керак.

2. Кофирлардан умид узишимиз ва уларни ўзимизга суянч қилмаслигимиз керак, гарчи улар бизнинг қариндошларимиз ва дўстларимиз бўлсалар ҳам.

Сўнгда муборак Мумтаҳана сурасининг 4-6-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:

قَدْ کَانَتْ لَکُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِی إِبْرَاهِیمَ وَالَّذِینَ مَعَهُ إِذْ قَالُوا لِقَوْمِهِمْ إِنَّا بُرَآءُ مِنْکُمْ وَمِمَّا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ کَفَرْنَا بِکُمْ وَبَدَا بَیْنَنَا وَبَیْنَکُمُ الْعَدَاوَةُ وَالْبَغْضَاءُ أَبَدًا حَتَّى تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَحْدَهُ إِلَّا قَوْلَ إِبْرَاهِیمَ لِأَبِیهِ لَأَسْتَغْفِرَنَّ لَکَ وَمَا أَمْلِکُ لَکَ مِنَ اللَّهِ مِنْ شَیْءٍ رَبَّنَا عَلَیْکَ تَوَکَّلْنَا وَإِلَیْکَ أَنَبْنَا وَإِلَیْکَ الْمَصِیرُ، رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِلَّذِینَ کَفَرُوا وَاغْفِرْ لَنَا رَبَّنَا إِنَّکَ أَنْتَ الْعَزِیزُ الْحَکِیمُ، لَقَدْ کَانَ لَکُمْ فِیهِمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ کَانَ یَرْجُو اللَّهَ وَالْیَوْمَ الْآخِرَ وَمَنْ یَتَوَلَّ فَإِنَّ اللَّهَ هُوَ الْغَنِیُّ الْحَمِیدُ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

4 - Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Улар, биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар. Магар Иброҳимнинг отасига қарата, албатта сен учун истиғфор айтаман, сендан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтаришга молик эмасман, деган сўзи мустасно. Эй Роббимиз, фақат Сенга таваккал қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгинадир. 5 - Эй Роббимиз, бизни кофирларга фитна қилиб қўймагин ва бизни кечиргин. Эй Роббимиз, албатта, Сен, Ўзинг азизу ҳакимсан.6 - Албатта, кимнинг Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бўлса, шулар учун уларда яхши ўрнак бор эди. Лекин ким юз ўгирса, Аллоҳ беҳожат, мақталган зотдир.

Қуръони Каримнинг тарбиявий усулларидан бири тўғри хулқ-атвор моделларини жорий этишдир. Илоҳий пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг рисолатини халққа етказиш масъулияти билан бир қаторда, одамларга муносиб ва ​​гўзал ўрнак бўладиган тарзда ҳаракат ва хулқ-атворда бўлишлари лозим. Аллоҳ таолонинг хабарини аниқ ва таъсирли ифода билан халққа етказишлари ва айтганларини амалда татбиқ этишлари керак.

Яҳудийлик, насронийлик ва ислом каби буюк илоҳий динларнинг отаси бўлган Ҳазрати Иброҳим бу оятларда Аллоҳнинг душманларига қарши кураш олиб бориш ва улардан узоқлигини эълон қилиш намунаси сифатида таништирилади.

Иброҳим алайҳиссалом ўз даврининг мўминлари ҳам, кейинги тарихий даврлардаги иймон аҳли ҳам уни барпо этишлари ва ҳаётларида намуна қилиб кўрсатишлари лозим бўлган намунадир.

Албатта, Ҳазрати Иброҳим ўз васийси бўлган кишига, агар иймон келтирса, ўтмиши учун Аллоҳдан истиғфор айтишга ваъда берган эди, лекин иймонкелтирмагани учун у ҳам ундан бароат бўлди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Пайғамбарларнинг сўзлари ва амаллари одамларга далилдир. Улар пайғамбарлар айтганларини амалда татбиқ этиш мумкинлигини билишлари учун одамлар учун холис ва амалий намуна ва ўрнакдир.

2. Дўстлик ва душманлик шахсий ёқтириш ва ёқтирмасликка эмас, балки илоҳий ва диний мезонларга асосланиши керак.

3. Ширк ва мушриклардан узоқлашиш ва жирканиш тил билан эълон қилиниши ва изҳор қилиниши керак, фақат қалбнинг жирканиши етарли эмас.

Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.

Ёрлиқ