феврал 22, 2023 12:40 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (1005)

Муборак Жума сурасининг 6-11-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак  Жума сурасининг 6-8-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:

قُلْ یَا أَیُّهَا الَّذِینَ هَادُوا إِنْ زَعَمْتُمْ أَنَّکُمْ أَوْلِیَاءُ لِلَّهِ مِنْ دُونِ النَّاسِ فَتَمَنَّوُا الْمَوْتَ إِنْ کُنْتُمْ صَادِقِینَ، وَلَا یَتَمَنَّوْنَهُ أَبَدًا بِمَا قَدَّمَتْ أَیْدِیهِمْ وَاللَّهُ عَلِیمٌ بِالظَّالِمِینَ، قُلْ إِنَّ الْمَوْتَ الَّذِی تَفِرُّونَ مِنْهُ فَإِنَّهُ مُلَاقِیکُمْ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَیْبِ وَالشَّهَادَةِ فَیُنَبِّئُکُمْ بِمَا کُنْتُمْ تَعْمَلُونَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

6 - Сен: «Эй яҳудийлар, албатта сиз, бошқалардан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг авлиёларимиз, деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз», деб айт. 7 - Улар қўллари қилган(гуноҳ)лари туфайли ҳеч қачон, у(ўлим)ни орзу қилмаслар. Аллоҳ золимларни билувчидир. (Яҳудийларнинг ўлимни сира орзу қилмасликларига сабаб - гуноҳларининг кўплиги. Улар биладиларки, ўлимдан кейин савол-жавоб бўлади, гуноҳларга яраша азоб белгиланади. Бу эса улар учун ниҳоятда даҳшатли.) 8 - Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир.

Аввалги дастурда ўзларининг муқаддас китоби Таврот таълимотларидан воз кечиб, фақат унинг кўринишини ҳурмат қилган яҳудийлар ҳақида эди. Бу оятлар шундай дейилади: Ҳолбуки, улар ўзларини Аллоҳнинг танланган қавми деб билдилар ва ўзларини ҳар қандай жазо ва иқобдан озод деб билдилар. Бу оятлар уларга мурожаат қилиб: “Агар бу даъволарда рост бўлсангиз ва шундай эътиқодга эга бўлсангиз, нега дунёга бунчалик боғланиб, ўлимдан қўрқасиз?

Агар сизлар Аллоҳнинг дўстлари бўлсангизлар, ўлимга иштиёқли бўлишингиз керак, шунда тезроқ Аллоҳ билан учрашишингиз ва Аллоҳнинг махсус неъматларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ҳазрат Али (а.с.) айтганларидек: Менинг ўлимга бўлган муҳаббатим гўдакнинг онасининг кўксига бўлган муҳаббатидан кўра каттароқдир. Аммо гуноҳкорлар ва жиноятчилар ҳеч қачон ўлимни хоҳламайдилар, чунки улар бу дунёда қандай нолойиқ ишларни қилганликларини билишади ва Аллоҳ уларнинг барча ишларидан хабардордир. Албатта, ҳар бир инсоннинг туғилиши ўз қўлида бўлмаганидек, ўлим ҳам инсоннинг қўлида эмас ва ҳар ким ўзини қиёмат куни жавоб беришга тайёрламоғи керак.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Ўлимга тайёргарлик - тақводорларнинг дин ва иймонини ўлчашнинг энг яхши усули.

2. Диндорликнинг ёмонликларидан бири шундаки, инсон ўзини Аллоҳнинг авлиёларидан бири деб ҳисоблаб, бошқаларга мақтанишидир.

3. Ўлимдан қўрқиш ва ундан қочишнинг илдизи инсоннинг хунук ва нопок ҳаракатларидир, шунинг учун пок ва солиҳлар ўлим қўрқувини қалбларига қўймайдилар.

Энди муборак  Жума сурасининг 9-11-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:

یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا إِذَا نُودِیَ لِلصَّلَاةِ مِنْ یَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِکْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَیْعَ ذَلِکُمْ خَیْرٌ لَکُمْ إِنْ کُنْتُمْ تَعْلَمُونَ،  فَإِذَا قُضِیَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِی الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْکُرُوا اللَّهَ کَثِیرًا لَعَلَّکُمْ تُفْلِحُونَ، وَإِذَا رَأَوْا تِجَارَةً أَوْ لَهْوًا انْفَضُّوا إِلَیْهَا وَتَرَکُوکَ قَائِمًا قُلْ مَا عِنْدَ اللَّهِ خَیْرٌ مِنَ اللَّهْوِ وَمِنَ التِّجَارَةِ وَاللَّهُ خَیْرُ الرَّازِقِینَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

9 - Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. 10 - Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.11 - Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейинЎўзи ёрдам беради..

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида, бир жума куни Пайғамбаримиз жума намози учун хутба ўқиётганларида, Мадинага савдо карвони кириб, ноғора ва дўмбира чалиб келганини эълон қилди. Намозхонларнинг кўпчилиги хоҳлаган моллари тугаб қолмасин, йўқотиб қўймаслик учун Пайғамбаримиз хутба ўқиётганларида ёлғиз қолдириб, мол сотиб олиш учун карвонга отилдилар.

Бу оятларда бундай хатти-ҳаракатлар қораланар экан, жума намозининг аҳамияти таъкидланиб, шундай дейилади: “Диндорликнинг аломатларидан бири намозда дунё ишларини тарк этиш ва Аллоҳни зикр қилишдир. Иймонли киши намозни вақтининг бошида ўқишдан кўра олди-сотди каби нарсаларни афзал кўрмайди ва азонни эшитгач, кундалик ишини ташлаб, жамоат намозига ошиқади.

Бугунги кунда ҳам, афсуски, кўпгина иймон даъвогарлари диний бурчларданкўра дунёвий ишларни биринчи ўринга қўйишади, жумладан, намозни кечиктиришади. Қуръонда: "Дунё ва охиратнинг яхшилиги шундаки, сиз намозни бошқа амаллардан устун қўйишингиз ва намоз учун бошқа ишларни кечиктиришингиздир".

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Жума намози ва мусулмонлар жамоатига бориш иймон белгиларидандир.

2. Ҳеч бир иш ёки машғулот одамларнинг жума намозида қатнашишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Жума намози вақтида бозорлар ва корхоналар вақтинча ёпилиши керак, токи дунёвий ниятлар одамларнинг ушбу муҳим диний маросимга боришига халақит бермаслиги керак.

3. Дин инсонларнинг дунёвий ҳаётига қарши эмас. Шу боис, жума намозини ўқиб бўлгач, тадбиркорлик билан шуғулланишга, ҳалол ризқ топишга ҳаракат қилишга буюради.

4. Ҳақиқий нажотга Аллоҳнинг амрларига амал қилиш орқали эришилади, бу дунё ва охиратни инсон учун муносиб йўлга айлантиради.

Бу сурани ниҳоясига етказиш билан сиз азизларни буюк Оллоҳга ҳавола қиламиз ва фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.

Ёрлиқ