ноябр 06, 2016 11:12 Asia/Tashkent

Азизлар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз

                      

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва афғон  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азиз мухлислар, таъкидлаб ўтамизки ўзбек тили радиоси  Муқаддас Машҳад шаҳридан  ҳаво тўлқинларига ўзатилади. Таҳририятимиз ходимлари мусиқий дастуримизнинг мазмунли ва ёқимли бўлишига сайъ-ҳаракат қилишади. Ва бугунги сизларга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқ  радиомизнинг  редактори томонидан танлаган , кайфиятни кутарувчи ва чиройли қўшиқ Муҳаммад Нури  ижросида "Каҳкашони ишқ" номли  қўшиқдир.

  Яхшиси келинг биргаликда ушбу  чиройли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

 Азиз мухлислар, Тошкент шаҳридан мухлисларимиз Дилором опа ва Зафарбек биздан Исҳоқжон Жураев ижросида "Утаро" номли қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган. Қайд этишимиз жоизким  Исҳоқжон Жураев жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган.  

Шундай қилиб Тошкентлик мухлисларимизнинг истак-хоҳишларини инобатга олиб Исҳоқжон Жураев ижросида "Утаро" қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

   Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Самарқанд шаҳридан азиз мухлисларимиз  Комрон ва Сорбон Зиёевлар истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлган Аҳмаджон Сабурий  ижросида "Аҳли ишқ"  номли  чиройли қўшиқни эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

Ҳануз аввали ишқ аст

Сафар дунбола дорад

Туро нодида рафтум

Дил аз ман гила дорад