Нур томон йўл (1011)
Муборак Талоқ сурасининг 1-7-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Олдинги дастурда Тағобун сураси тугаши билан бу дастурда Талоқ сураси оятларининг тафсирини бошлаймиз. Бу сура ҳам Мадинада нозил қилинган ва 12 оятдан иборат. Биринчи – еттинчи оятларда талоқ ва унинг ҳукмлари ҳақида. Саккизинчи ва кейинги оятлар икки гуруҳнинг оқибатига ишора қилади:Аллоҳнинг амрига осий бўлиб, жазога лойиқ бўлганлар, бошқа гуруҳ эса, яхши амаллар қилиб, Аллоҳ томонидан мукофотланган кишилардир.
Аввал муборак Талоқ сурасининг 1-3-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِیمِ
یَا أَیُّهَا النَّبِیُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ وَأَحْصُوا الْعِدَّةَ وَاتَّقُوا اللَّهَ رَبَّکُمْ لَا تُخْرِجُوهُنَّ مِنْ بُیُوتِهِنَّ وَلَا یَخْرُجْنَ إِلَّا أَنْ یَأْتِینَ بِفَاحِشَةٍ مُبَیِّنَةٍ وَتِلْکَ حُدُودُ اللَّهِ وَمَنْ یَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ لَا تَدْرِی لَعَلَّ اللَّهَ یُحْدِثُ بَعْدَ ذَلِکَ أَمْرًا، فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِکُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ فَارِقُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَأَشْهِدُوا ذَوَیْ عَدْلٍ مِنْکُمْ وَأَقِیمُوا الشَّهَادَةَ لِلَّهِ ذَلِکُمْ یُوعَظُ بِهِ مَنْ کَانَ یُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْیَوْمِ الْآخِرِ وَمَنْ یَتَّقِ اللَّهَ یَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا، وَیَرْزُقْهُ مِنْ حَیْثُ لَا یَحْتَسِبُ وَمَنْ یَتَوَکَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِکُلِّ شَیْءٍ قَدْرًا
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
1-Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддалари учун қилинг ва иддани ҳисобланг ва Алоҳга тақво қилинг. Уларни уйларидан чиқарманглар ва ўзлари ҳам чиқмасинлар, илло, очиқ-ойдин фоҳиша иш қилган бўлсалар (чиқарилурлар). Ва ана шу нарсалар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳнинг чегарасидан чиқса, ҳақиқатда ўзи ўзига зулм қилибди. Сен билмайссан, шоядки Аллоҳ ундан кейин бирор ишни пайдо қилса. 2 - Бас, улар муддатларига етсалар, яхшилик билан ушланглар, ёки яхшилик билан ажралинглар ва сиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Ва гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар. Бу ишингиздан кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, ваъзланади. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. 3 - Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатда, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйган. (Учинчи поклик охирлаб қолганда эр хотингаражъат қилиб қайтариб олса, оилавий ҳаётлари давом этаверади. Идда тугашига яқин қолганда ҳам ажралиш фикридан қайтмаган бўлса, яхшилик билан ажралиш керак.)
Ислом дини никоҳ ва оила қуришга катта эътибор бериб, ўз ҳукмларини Қуръони каримнинг бир қанча оятларида, хусусан, “Нисо” сурасида баён қилган. Аммо баъзида никоҳ ҳаётининг давом этиши томонларни ёки улардан бирини чарчатиши ва уни давом эттиришнинг иложи бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун Ислом чегара ва шартларга риоя қилган ҳолда талоқ ва ажралишга рухсат берган ва эр-хотинлар учун бу ҳуқуқни ҳурмат қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлланган бу оятлар мусулмонлар унинг аҳамиятига ва қатъий амал қилиш зарурлигига эътибор беришлари учун талоқ қоидаларини баён қилади.
Оятларнинг бошида шундай дейилган: “Агар аёлингни талоқ қилмоқчи бўлсанг, талоқ унинг ҳайз кўриши тугаган ва ундан кейин у билан яқинлик қилмаган ҳолатда, аёл уч марта ҳайз кўриб, пок бўлгандан кейин талоқ тўғри бўлади
Кўриниб турибдики, бу даврда аёлни нафақа тўлаш ва уй-жой билан таъминлаш эркакнинг зиммасидадир ва у аёлни уйдан чиқариб юборишга ҳақли эмас. Худди шундай, агар аёл нафақа оладиган бўлса, уйдан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмас.
Одамлар одатда ҳиссиётли ва ғазабланган пайтда ажралишга қарор қилганлиги сабабли, ажрашган эркак ва ажрашган аёл ўртасида бир неча ой бирга бўлиш, улар ўртасидаги ярашиш ва нормал ҳаётга қайтиш учун замин яратиши мумкин. Албатта, аёл кишининг ушбу муддат даврида эрининг уйида туриши шарти шундаки, эрига ўзининг хулқ-атвори ва нутқи билан ноқулайлик тугдирмаслиги, иффатни бузадиган ишларни қилмаслиги керак.
Оятларнинг давоми идда даври тугагунига қадар мурожаат қилиш мумкинлиги ва ажралишдан воз кечиб, нормал ҳаётга қайтиш мумкинлигини таъкидлайди. Аммо агар сизнинг ниятингиз ажралиш учун жиддий бўлса, бу муносиб ва ёқимли тарзда бўлиши керак. Шундай экан, аёлингизга нисбатан ҳар қандай хунук хатти-ҳаракат ва гаплардан сақланишингиз ва унинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ бажаришингиз керак.
Эр-хотинлар билишлари керакки, агар талоқ пайтида Аллоҳнинг чегараларига риоя қилсалар ва ҳар қандай гуноҳдан сақлансалар, Аллоҳ таоло уларнинг келажагига йўл очиб беради ва уларга ўзлари кутмаган жойдан яхшилик беради. Кимки унга таваккал қилса ва тақво қилса, Аллоҳ унинг умрини етарли қилиб қўйиши ва тўғри тақдирга кўра унга яхши қисмат қилиши Аллоҳнинг доимий одатидир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Исломда никоҳ муқаддас нарсадир. Шунинг учун, эркак ва аёл ажралишга қарор қилишлари биланоқ, улар бир-биридан ажралмайди. Чунки бу қарорни амалга ошириш учун бир неча ойлар ўтиши керак, шунда эҳтимол бу имкониятда кескинлик ва ноаниқлик сусаяди ва улар ўртасида муросага келиш ва умумий ҳаётга қайтиш имконияти таъминланади.
2. Ажралиш ва талоқ ҳолларида Аллоҳга таваккал қилиб, ҳаётдан умидингизни узманг ва келажакка умид қилинг.
3. Турмуш ўртоқларнинг бир-бирига нисбатан хулқ-атвори, тинчлик ва ярашув ҳолатида ёки ғазаб ва ажралиш ҳолатида бўлсин, муносиб ва мақбул бўлиши керак; Шундай қилиб, болалар камроқ зарар кўради.
4. Ажралиш чоғида икки солиҳ гувоҳнинг бўлиши Ислом дини ажралиш чоғида эр-хотиннинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга эътибор қаратганидан далолатдир.
5. Ҳаётнинг боши берк кўчалари ва инқирозларидан қутулишнинг икки йўли бор: тақво ва гуноҳдан сақланиш/ б- Аллоҳга таваккал/ аслида тақво ва ишонч ҳаётнинг боши берк кўчадан чиқиш учун иккита муҳим дастакдир.
Энди муборак Талоқ сурасининг 4-5-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَاللَّائِی یَئِسْنَ مِنَ الْمَحِیضِ مِنْ نِسَائِکُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِی لَمْ یَحِضْنَ وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ یَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ وَمَنْ یَتَّقِ اللَّهَ یَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ یُسْرًا، ذَلِکَ أَمْرُ اللَّهِ أَنْزَلَهُ إِلَیْکُمْ وَمَنْ یَتَّقِ اللَّهَ یُکَفِّرْ عَنْهُ سَیِّئَاتِهِ وَیُعْظِمْ لَهُ أَجْرًا
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
4 - Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир. 5 - Булар Аллоҳнинг сизга туширган амридир. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур.
Талоқ пайтида барча аёллар учун идда тутиш зарурлигини билдирган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу оятларда учта аниқ тоифадаги аёллар учун идда ҳукми баён этилган:
1. Менопаузадан ўтган ва ҳайз кўришдан ҳафсаласи пир бўлган аёллар гуруҳи;
2. бошқа гуруҳ, касаллик ёки шунга ўхшаш сабабларга кўра ҳайз кўрмайдиган аёллар;
3. ва ҳомиладор аёлларнинг учинчи гуруҳи.
Биринчи икки гуруҳ, агар ҳомиладор бўлиш эҳтимоли мавжуд бўлса, иддани уч ой ушлаб туриши керак, ҳомиладор аёллар эса бола туғилгунча кутишлари керак, кейин талоқ эҳтимоли бор.
Чунки талоқ ва ажралиш вақтида эр-хотинлар ўртасида кескинлик, ахлоқий меъёрларга риоя қилмаслик, бир-бирининг ҳақ-ҳуқуқларини менсимаслик эҳтимоли юқори. Бу бир неча оятларда талоқ пайтида тақвога риоя қилиш ва унинг ижобий таъсири тўрт марта зикр қилинган. Аввалги ояти карималарда тақвонинг ҳаётда ошкоралик яратишдаги ўрни таъкидланган бўлиб, бу оятларда тақвонинг қийинчилик ва шармандаликларни бартараф этиш, ҳаётни енгиллаштириш, шунингдек, ўтмишдаги хато ва хунукликларни қоплашдаги таъсирига ишора қилинган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Аллоҳ таолонинг фармонлари одамларнинг шароитига қараб ҳар хил, Аллоҳ таоло ҳаммага бир хил фармон чиқармаган.
2. Бола, гарчи она қорнида бўлса ҳам, ҳақли, шунинг учун ҳомиладор аёл бошқа эркакка турмушга чиқа олмайди.
3. Хоҳ оилавий муносабатлар ва биргаликда яшашда, хоҳ талоқ ва ажралиш ҳолатида бўлсин, тақво ва Аллоҳдан қўрқиш муаммоларни ҳал қилиш ва ишда очиқлик гаровидир. Чунки илоҳий таълимотлар турмуш ўртоқларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўғри ва муносиб тарзда кафолатлаб берган.
4. Энг яхши тавба Аллоҳ таолонинг тақвосига амал қилишдир, чунки у ҳам хатоларни беркитади, ҳам яхши амалларнинг савобини оширади.
Сўнгда муборак Талоқ сурасининг 6-7-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
أَسْکِنُوهُنَّ مِنْ حَیْثُ سَکَنْتُمْ مِنْ وُجْدِکُمْ وَلَا تُضَارُّوهُنَّ لِتُضَیِّقُوا عَلَیْهِنَّ وَإِنْ کُنَّ أُولَاتِ حَمْلٍ فَأَنْفِقُوا عَلَیْهِنَّ حَتَّى یَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ فَإِنْ أَرْضَعْنَ لَکُمْ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَأْتَمِرُوا بَیْنَکُمْ بِمَعْرُوفٍ وَإِنْ تَعَاسَرْتُمْ فَسَتُرْضِعُ لَهُ أُخْرَى، لِیُنْفِقْ ذُو سَعَةٍ مِنْ سَعَتِهِ وَمَنْ قُدِرَ عَلَیْهِ رِزْقُهُ فَلْیُنْفِقْ مِمَّا آتَاهُ اللَّهُ لَا یُکَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا مَا آتَاهَا سَیَجْعَلُ اللَّهُ بَعْدَ عُسْرٍ یُسْرًا
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
6-У(аёл)ларга имконингиз борича ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг. Уларга сиқиштириш мақсадида зарар етказманг. Агар ҳомиладор бўлсалар, то ҳомилаларини қўйгунларича уларга нафақа беринглар. Агар сизга (фарзандни) эмизиб берсалар, ҳақларини беринглар, ўзаро яхшилик билан маслаҳат қилинглар. Агар қийинчиликка учрасангиз, у(эр)га (фарзандини) бошқа аёл эмизиб берур. 7 - Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берадир.
Бу оятлар талоқ даврида хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилинишини яна бир бор таъкидлаб, шундай дейди:Бу даврда уларга уй-жой ва нафақа масаласида бир неча ой қаттиқ бўлманг ва уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилинг. Айниқса, кўпроқ ғамхўрлик ва эътиборга муҳтож бўлган ҳомиладор аёллар учун сиз туғилиш вақтигача уларнинг барча эҳтиёжларини қондиришингиз керак. Туғилгандан сўнг, болани сутдан ажратиш учун чақалоққа қандай ғамхўрлик қилиш ва уни эмизиш ҳақида бир-бирингиз билан маслаҳатлашинг ва тушунинг. Агар она қабул қилмаса, унга энагани танланг.
Оятларнинг давоми ҳаётдаги энг муҳим тамойиллардан бирига ишора қилиб, шундай дейди:“Аллоҳнинг вазифалари одамларнинг қобилятига кўрадир”, шунинг учун эркаклар ўз пулларини, бойликларини оила фаровонлиги учун сарфлашда бахиллик қилмасликлари, оилага устун бўлишлари каби аёллар ҳам эркакнинг қобилиятидан ортиқроқ нарсани кутмасликлари керак. .
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ажралиш даврида эркак аёлни камситиб, унинг нафақа ва уй-жой масаласида қаттиққўл бўлишга ҳаққи йўқ, у хотинига аввалгидек яшаш шароитини таъминлаши шарт. Ажрашган хотинига зарар етказиши ва уни қийин аҳволга солиши мумкин эмас.
2. Нафақа ва уй-жой билан таъминлашда мезон эркакнинг қобилияти ва имкониятларидан кўра кўпроқ бўлиши мумкин бўлган аёлнинг кутган миқдори эмас, балки эркакнинг қобилияти миқдоридир.
3. Фарзандлар ҳақида эса, уларнинг тақдирини аниқлаш учун ота-оналарнинг маслаҳати Ислом динида тавсия этилган.
4. Одамлар ўз қобилиятига қараб жавобгардир. Ислом реалистик дин бўлиб, вазифа унчалик катта эмас.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Худога ҳавола қиламиз ва сизларнинг фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.