Эрон қиссалари ва афсоналари
Азизлар тингловчилар, бугун сиз билан "Жавзар ва Шамардал ганжи" эртакимизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бираг бўласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини
эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар тингловчилар, бугун сиз билан "Жавзар ва Шамардал ганжи" эртакимизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бираг бўласиз деган умиддамиз!
Азизлар, эслатиб ўтамизки Жавзар Абдусамад билан биргаликда сафарга чиқдилар. Абдусамаднинг бир сеҳрли хуржини бор эдиким хоҳлаган пайтда унинг ичидан турли овқатларни чиқарарди. Улар тўрт ойга тенг бўлган 4 кун сафар қилишди ва охири Шамардал ганжи қарор олган шаҳарга етиб келишди. Улар Абдусамадга тегишли бўлган чиройли уйда 20 кун яшадилар.Абдусамад Жавзарни бу кунлар давомида турли мазали овқатлар ва тоза-покиза кийимлар билан меҳмондорчилик қилди. Йигирма биринчи кунида Жавзар ва Абдусамад ганж қарор олган кўл томонига йўл олишди. Абдусамад Жавзарга уша ганжни қулга киритиш йўлларини баён этди, ҳамда йўлдаги хавф-хатарларни бартараф этишнинг йўл-йўриқларини ҳам айтиб берди.
У айтди : "Сўнг ганжнинг эшики сенга очилади ва унга киришинг биланоқ осилган узун пардани бир четга сургин . Ушбу парданинг орқа томонида тахтга ўтирган Шамардални кўрасан. Шамардалнинг бошида доира шаклли ва ёруқ бир нарса борким уни дунёни кўрадиган жом дейишади. Унинг ёнида сеҳрли қилич ва бармоғида эса никоҳ узиги бор. Унинг елкасида занжирда боғланган сурмадон ҳам бор. Ушбу тўрт нарсаларни олиб менинг олдимга кел.
Жавзар ўз жойидан турди ва айтди: "Парвардигорга таваккул қилиб бораман".
Энди қиссамизнинг давомини тингланг.
Абдусамад иссириқни оловга солиб дуо қилишни бошлади. Жавзар бирданидан қуриб қолган дарёни кўрди ва қуриб қолган дарё жойида катта бир олтин эшик пайдо бўлди. У эшик олдига борди ва унинг жавоҳирли ҳалқасини уч маротаба тақиллади. Эшик орқасидан бир шахс баланд товуш билан айтди: "Ким эшикни тақиллаяпти?".
Жавзар айтди: "Мен балиқ овловчи Жавзарман".
Эшик очилди ва Абдусамад айтган ишларини Жавзар бажарди. Жавзар олтита сеҳрли эшикларни очди. Эшиклар кетмакет очиларди. Жавзар еттинчи эшикка етди ва уни тақиллатди. Эшик очилди ва Жавзар меҳрибон ўз онасини қаршисида кўрди. У қўлларини Жавзар томон чузиб уни гўё ўз бағрига босишини хоҳларди. Аммо Жавзар Абдусамад айтган сўзларини эсига келтириб қичқирди: "Менга яқинлашмагин ва ўзингнинг ҳақиқий башарангни кўрсатгин"
Онаси айтди: "Ўғлим нималар айтияпсан? Мени эсиндан чиқардингми? "
Жавзар қилични девордан олди ва онаси томон тўғирлаб айтди: "Сен менинг онам эмассан. Тезда ўз башарангни кўрсат. Акс ҳолда сени ўлдираман. "
Онаси йиғлашни бошлади ва айтди: "Мен сени эмизиб катта қилганман. Ҳали бу менинг муҳаббатим ивазига берган мукофотми?"
Жавзар бу сўзларни эшитгани биланоқ раҳми келди. У қилични ерга ташлади ва айтди: "Онажон, мени кечиринг. Мен олдингизда қарздорман."
Аммо Жавзар ўз сўзларини охирга етказмай онаси бир хунук ва қурқинчли кампирга айланиб қолди. Уша жодугар кампир қичқириб айтди: "Жавзар хатога йўл берди. Уни жазога маҳкум этинг. "
Бирданидан ганжнинг қаровуллари тўрт томондан Жавзарнинг олдига тўпланишди ва уни танбеҳ беришни бошлашди. Улар Жавзарни шу даражада калтаклашдиларки у ҳушдан кетиб қолди. Қаровуллар уни ганжнинг эшикидан ташқарига ташлашди. Ганжнинг эшиклари ёпилди ва дарёнинг суви олдингидек оқиб кетавурди.
Жавзар ҳушга келиб ўз бошининг устида Абдусамадни кўрди. Жавзар бўлиб ўтган воқеани йиғлаб айтиб берди.
Абдусамад айтди: "Мен сенга айтган эдимки у онанг эмас ва унинг домига тушмаслигинг лозим эди. Агар уша охирги сеҳр-жодуни ҳам очганингда биз ганжнинг эгаси бўлишимиз аниқ эди. Энди эса уйларимизга қайтишимиз лозим ва яна шу кунга етишимиз учун бир йил сабр-тоқат қилишимиз керак бўлади. Уша кун етиб келгунича менинг олдимга қолгин.
Жавзар ва Абдусамад ўйга қайтишди. Жавзар бир йил Абдусамад билан яшади. Охирида белгиланган кун етиб келди. Жавзар ва Абдусамад дарё қирғогига боришди. Жавзар олтита ганж эшикларининг сеҳр-жодуларини очди. Жавзар еттинчи эшикка етганида онаси эшикни очди. Жавзар қилични девор устидан олди ва онаси эса уни ўз йўлидан қайтишини илтимос қиларди. Аммо Жавзар бу гал унга ишонмади ва уни ҳақиқий башарасини кўрсатишга мажбур этди. Жодугар кампир ерга йиқилди ва ҳақиқий башараси намоён бўлди. Шундай қилиб унинг сеҳр-жодуси ҳам тамом бўлди.
Жавзар олдинга борди ва ганж эшикини очиб кирди. У қилич, никоҳ ўзики, сурмадон ва дунёни кўрадиган бир жомни олди ва зудлик билан ганж эшики томон югурди. Ҳар томондан ноқоранинг баланд садоси эшитиларди. Ганжнинг қаровуллари ноғораларга уриб шундай айтишарди: "Эй Жавзар, ганжнинг эгаси бўлдинг. Сени табриклаймиз. Жавзар ганж эшикидан ташқарига чиқди. Абдусамад уни кўриб унинг олдига югуриб келди. Жавзарни бағрига босиб упди. Жавзар олган уша тўрт нарсани Абдусамадга берди ва улар шаҳарга қайтдилар.