ноябр 09, 2016 15:17 Asia/Tashkent

Ҳайвонларнинг ўзига егулик ахтариши, болаларига ғамхўрлиги, ўзи учун эҳтиёткорлик чораларини кўриши, хавфдан огоҳ бўлиб яшашга интилиши, садоқатлилиги кишини ҳайратга солади. Ҳайвонлар ҳаёти ҳақида мутолаа этиб, уларнинг ӯсиб ривожланиши аниқ бир программа асосида қӯлга қӯйилганлигига англаб етамиз.

Сирли олам ва коинот шу қадар кенгки бу мавзуда минглаб жилд китоблар ва илмий мақолалар чоп бӯлган. Кӯплаб олимлар ҳайвонот оламида ҳали ҳам кашф бӯлмаган ҳақиқатлар мавжуд эканлигига такидламоқдалар. Агар ҳайвонот олами ҳақида суҳбатлашадиган бӯлсак, бир неча дастур камлиқ қилади. Аммо фурсат камлигидан ҳайвонот олами баъзи бир сир-асрорлари ҳақида тӯхталамиз.

Олимлар фикрича ҳайвонлар одамларга қараганда 5 ҳисдан ҳам кӯӯпроқ ҳисларга эгалар. Улар одамлар ҳис этолмайдиган нарсаларни ҳис этишади. Мисол учун: муҳожир қушлар ӯз жисмларида қутбнамодек бир нарсалари бор. Канадада яшаган қушлар совуқ фасли кириб келиши билан Америка жануби томон йӯналишади. Бундай сафарда улар 3000 километрга яқин масофага учишади.

Эркин балиқлар ҳаётига таважжуҳ қилсак, ажойиб ҳақиқатларни кашф этамиз. Улар уруғдан чиққандан сӯнг икки йил дарёда қолиб, ундан кейин денгиз томон йӯналишади. Икки йилга яқин денгизда яшаб, уруғ қӯйиш учун ӯша туғилган дарё томон йӯл олишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам балиқлар ӯзлари туғилган жойларга бориб уруғ қӯйишади.

Баъзи бир ҳайвонлар эса қоронғуликда ҳам кӯриш қобилиятига эгалар. Улар одамларга қараганда қоронғуликда яхшироқ кӯришади. Ҳайвонлар одамлар кӯролмайдиган рангларни кӯришади.

   Қоронғуда кўрадиган жонзотларнинг энг машҳури шақилдоқ илондир. Шақилдоқ илоннинг атрофи тўрлардан иборат иккита конуссимон чуқурчага ўхшаш кўзи инфрақизил нурни, бошқача айтганда иссиқлик нурланишини қайд этиш хусусиятига эга.  

  Шақилдоқ илоннинг тўртта кўзи бўлиб, иккитаси кундузи кўриш учун мўлжалланган, қолган иккитаси эса иссиқлик нурланиши диапазонида ишлайди. Қоронғуда кўрадиган кўзларидан илон тунги ов пайти фойдаланади.

Яна баъзи бир ҳайвонлар эшитиш ҳислари ӯткир бӯлиб, инсон эшита олмайдиган товушларни ҳам эшитишади. Улар яхшироқ эшитишлари учун қулоқларини ҳаракатга солишади. Мисол учун: мушук инсон эшита олмайдиган сичқон товушини эшита олади. Ҳайвонларнинг кӯпи атрофидаги ҳодисаларни ҳид олиш билан англашади. Улар ӯз атрофида дӯст ё душман эканлигини маҳз шу ҳис билан аниқлашади.

 Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Кийик ӯз боласини тили билан ялаб тозалайди. Натижада боланинг ҳиди кетиб, бир ҳафта давомида уни ҳимоялайди. Бу амали билан она боласини душман хатаридан сақлайди.

Кийиклар туёқлари устида махсус бӯртиқлар бӯлиб, ҳаракат қилганда ундан махсус ҳид таралади. Бу ҳидлар орқали улар бир-бирини топишади.

Ҳайвонларнинг ўзига егулик ахтариши, болаларига ғамхўрлиги, ўзи учун эҳтиёткорлик чораларини кўриши, хавфдан огоҳ бўлиб яшашга интилиши, садоқатлилиги кишини ҳайратга солади.   

Ҳайвонлар ҳаёти ҳақида мутолаа этиб, уларнинг ӯсиб ривожланиши аниқ бир программа асосида қӯлга қӯйилганлигига англаб етамиз.

Ажабланарлиси шуки Яратувчи жониворларнинг ҳар бири учун ҳаёт суриш ва ӯзини ҳимоялаши учун ӯзига хос инстинкт, яъни ғариза таинлаган. 

Ҳайвонлар ӯз ғаризалари орқали қандай яшаш, ӯзларига турар жойи излаш ва қуриш ва ӯз болаларини қандай улғайтиришни ӯрганишади.

Сайёрамиздаги ҳайвонот олами жуда катта, ҳилма-хил ва уларнинг ҳар бири ўзига яраша ажойиб кўриниш, алоҳида хусусиятига эга.

Ҳайвонлар турининг кўплиги ва турли табиий шароитларга мослашаолганлиги ҳайвонларнинг Ер юзи қуруқлиги ва сув муҳитида кенг таркалишга имкон берган. Бу эса ўз навбатида уларнинг биосферадаги аҳамиятини янада мустахкамлайди.