июл 25, 2016 13:11 Asia/Tashkent

Инсон умрининг бошидан охиригача турли давраларни бошдан кечиради. Инсон умрининг давралари орасида энг шаҳоматли ва гӯзал давра бу унинг ёшлик давридир.

Инсон умрининг бошидан охиригача турли давраларни бошдан кечиради. Инсон умрининг давралари орасида энг шаҳоматли ва гӯзал давра бу унинг ёшлик давридир.

Ёшлик даври ҳаётнинг баҳор фасли, тилла бир давр ҳисобланади. Кӯплаб ӯрта ёшдагилар ва қариялар ёшлар билан дуч келганда уларни тилла фурсатлар қадрига етсинлар деб насиҳат қилишади.

Кӯплаб ёшлар ёшлик давридаги фурсатлардан олий даражада фойдаланиб, муваффақиятларга эришишади. Азизлар! Бугунги дастуримизда муваффақ ёшлик ва муваффақ ёшлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳар бир кишининг муваффақиятида мақсад қӯйиб, унга эришиш учун ҳаракат қилиш муҳим рол ӯйнайди. Муваффақиятга эришган ёшлар ӯз олдига қисқа ва узоқмуддада унга эришиши лозим бӯлган мақсадлар қӯйиб, унга қараб иш юритади. Бундай ёшлар ӯз шахсиятларини тиклаш пайида кӯп томонларга аҳамият беришади.

Бошқа томондан ёшлар келажакка умидворик билан боқишади. Бундай ёшлар билишадиким ҳар қанча мукулот кӯп бӯлмасин ҳар ким ҳам муваффақиятга эришиб бахтли бӯла олади.

Ёшларга ҳаётга нисбатан хушбин бӯлишади. Улар йӯлидаги биринчи тӯсиқлардан озорланишмайди, балки ӯз мақсадларига эришиш учун бор ку-қудратларини сарфлашади.

Кӯплаб ёшларга агар ёшлик даври қадрига етинг дейилса, биз ҳали ёшмиз, вақтимиз кӯп деб ӯйлашади. Аммо зийрак ёшлар ӯз вақтларини ғанимат деб билиб, ундан энг олий равишда фойдаланишади.

Ёшлар ӯз келажаги учун режалар тизиб, ҳеч вақт бекор ӯтирмайди. Улар ҳамиша янги нарсани ӯзлаштириш пайида бӯлишади.

Албатта буларнинг ҳамаси ёшлар мудом дарс ӯқиб, ишлаб дам оли учун улгуролмай қолишсин дегани эмас. Ӯз олдига бир мақсад қӯйган ёш йигит ё қизлар дам олиш вақтларини ҳам энг олий тарзда ӯтказишади.

Дунёнинг қайси минтақасида бӯлишингиздан, қай шароитда бӯлишингиздан  қатъий назар киши сиз бахтли бӯла оласиз. Агар ӯзингиз ишонсангиз ва истасангиз боридан ортиқ муваффақиятларга эришишингиз мумкин.   

 Муваффақиятга эришган ва машҳур инсонларнинг деярли ҳаммаси мақсадли ҳаётдан ва мафкурадан наф олишган. Инсоният тарих давомида турли жамиятларнинг таъсири остида бўлишган бўлса ҳам ўзларининг Мақсадли ҳаётларининг пайидан бўлишган ва яхши, эзгу мақсадларга эришган.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ёшлик жавоҳири" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Мақсадли ҳаёт кечиришимиз учун тартибли ва режали ишларни амалга оширишимиз лозим бўлади. Агар ҳаётимизни режали тартибда олиб борсак барча муваффақиятларни қўлга киритамиз.   Муваффақиятларга эришган инсон ўз юртига хизмат қиладиган фидойи ва жонкуяр бўлади. Ҳамда доимо эзгу ишларга қараб интилади. 

Ёшлар таъсирчан бўлишади, улар ўзларининг атроф муҳитидаги бўлаётган воқеликдаги яхшиликни ҳам салбий ишларни ҳам дарровда ўзларига сингдириб олишади. Шунинг учун ёшларни кўпроқ яхшиликка, эзгуликка ва ижобий фаолиятга чорлаш лозим.

       Соғлом муҳитда ўсган ёшлар ақл-заковатли, билимли, зийрак ва маънавиятли бўлади.

       Инсонда бошқалардан намуна ва ибрат олишга эътиёжи бор. Шунингдек кўпроқ ёшлар бошқаларга тақлид қилишга ва ўзининг атрофидаги инсонлардан ўрнак олишга интилади. Ўзларини ўраб олган муҳитдаги инсонларда яхшилик, олийжаноблик, олийҳимматлилик, муравватлилик ва одоб ахлоқ хислатлари мужассам этган бўлса ёшлар уларга тақлид қилиб ўзларига яхши фазилатларни сингдириб олишади.

        Агарда ёшларни ўраб олган муҳитда хиёнат, нопок ишлар, ахлоқсизлик ва бузуқликлар содир бўлаётган бўлса улар шу муҳитнинг касрига қолиб ёмон хулқларни ўзларига одат қилиб олишади.