июл 25, 2016 13:25 Asia/Tashkent

Ёшликнин ӯзига хос кӯркамлиги бӯлиб, инсон шахсияти шу даврда ташаккулланади. Умид ва муҳаббат ғунчалари очилиб, ҳаяжонли туйғулар ва турли фикру хаёллар ёшларни қамраб олади. Бир томондан шижоат, қӯрслик ва ғурур ёшларда авж олиб, бошқа томондан хушхӯйлик ва хайрхоҳлик уларни ӯз томонига тортади.

Ёшларга нибат бериладиган энг кӯп ишлатиладиган сӯз, бу "шабоб" сӯзидир. "Шабоб" сӯзининг маъноси  алангаланиш ва ёрқин бӯлиш деганидир. Ёшлик даврида киши жисм ва руҳияти эмоция, руҳий ва фикрий беқарорлик қуршовида бўлади.

Ёшликнин ӯзига хос кӯркамлиги бӯлиб, инсон шахсияти шу даврда ташаккулланади. Умид ва муҳаббат ғунчалари очилиб, ҳаяжонли туйғулар ва турли фикру хаёллар ёшларни қамраб олади. Бир томондан шижоат, қӯрслик ва ғурур ёшларда авж олиб, бошқа томондан хушхӯйлик ва хайрхоҳлик уларни ӯз томонига тортади.

Ёшларга хос бир хусусият, бу уларнинг ғурурланишлари деб билинади. Мутахассислар фикрига кӯра ёшлар бу даврда улар ӯзларини боридан ортиқ деб билишади.  Бу даврда улар орзупарвар бӯлишади. Албатта агар  бу хусусият дуруст йӯлда қӯлланилса, уларнинг муваффақиятларга эришишлари учун кӯмаг этиши мумкин.

Вейл Дорант фикрига кӯра ёшлик даврида киши ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини татимаган бӯлиб, улар қалби  шавқ-ҳавасларга лиммо-лимдир. Ёлшлик даврида инсон шахсиятига сингиб кирган яхши ё ки ёмон хислатлар киши умрининг охиригача ӯз таъсирини етказиб боради.

  Ислом динининг буюк мутафаккирлари ёшликни илоҳий бир неъмат деб билишади ва ҳаётнинг буюк сармояларидан бири деб таъриф беришади.

 Ёшлик даври инсон кӯркамлик, истеъдодлар ва иқтидорлар авж олиб, гууллаган пайти ҳисобланади. Инсон шу даврда жисмонан ва рӯҳан камол топади.

Ёшларнинг жисмонан бақувват эканликларини унутмаслик лозим. Ёшлар болалар ва қарияларга нисбатан бақувватроқ эканликлари ҳаммага маълум. 

Ёшларнинг такомиллаштириш  йўлларидан бири айнан истеъдодни юзага чиқарилиши ва унинг соҳибини қўллаб-қувватланишини таъминлайдиган қонун-қоидалар яра­тилишидан иборатдир. Ана шу мақсадда жамиятимизда зарур ташки­лий тузилмалар (масалан, муайян соҳада фаолият юритувчи ис­теъдодли ёшлар клуби ёки уюшмаси) таъсис этилиши ва улар жамият томонидан моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турилиши керак.

Муваффақиятга эриши ёшларни янги ҳис-туйғулар билан саъй-ҳаракат қилишларига сабаб бӯлади. Муваффақиятга эришиш учун икки шарт лозим: Биринчиси, бу ёшларнинг илм олиши, иккинчиси мушкулотларни мустаҳкам қарши олиш. Инсон ӯз табиатига муносиб маҳорат ва малакасини ошириши мумкун. Огоҳ инсон хатарлардан четланиб, омон бӯлади.

Дарҳақиқат, ёшларнинг энг муҳим вазифалари бу илм олишдир. Илм олишнинг энг муносиб пайти ёшлик даври деб ҳисобланади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Ёшлик жавоҳири" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Илм ҳаёт зийнати бӯлиб, ёшларни безаклаб,  бошқалар олдида қадрли қилиб кӯрсатади. Шу робитада ҳазрат Муҳаммад мустафо (с) буюрганлар: "Ҳар ким ёшлигида илм ӯрганса, тошда қотиб қолган нақшдай билимлари унинг зеҳнида қолади".

Айтиш жоизким, ёшлик даври тез ӯтиб кетадиган давр бӯлса ҳам инсон умрининг энг порлоқ ва мунаввар  даври бӯлиб, унинг таъсири инсон умрининг охиригача етиб боради. Ёшлар бу даврда ӯз шахсиятларини тиклаш изида юришади.  

Шак шубҳасиз, агар инсоннинг ақл ва иродаси кучли бўлса, шунча унда келажакни кўра олиш ва режалаштириш    қобилияти аниқ бўлади.

Ёшлар қудратли куч ва бу кучни жамиятимиз манфаатларига йўналтириш, ундан юксак самара билан фойдалана билишимиз нафақат бугунги кунимиз учун, балки узоқ ва яқин келажагимиз учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги чуқур тушуниб етилмоғи ке­рак.

Ана шу келажакни яратадиган куч ни топишимиз керак, чунки келажак ёшларимизнинг қулидадир.

 

 

Ёрлиқ