июл 25, 2016 13:32 Asia/Tashkent

Соғлом киши деб жисмоний саломатликдан ташқари руҳий жиҳатдан ҳам солим бӯлган одамга дейилади. Оила болани махсус бир ижтимоий муҳитда ӯстиради.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

"Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Соғлом киши деб жисмоний саломатликдан ташқари руҳий жиҳатдан ҳам солим бӯлган одамга дейилади. Оила болани махсус бир ижтимоий муҳитда ӯстиради. Бу эса киши ҳаётининг аввалги 20 йилида ижтимоий робиталарини ва жамиятда қандай киши бӯлишини аниқлайди.

Бола хислатларини ота-онасида мерос олиб, ота-она болаларининг истеъдодлари очилиб, ривожланиши учун муносиб шароит яратишади.

Оила муҳтит боланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши учун зарур ҳисобланади. Болалигида оила меҳридан маҳрум бӯлганлар келажакда турли мушкулотга дуч келишади.

Инсоннинг руҳий саломатлиги унинг туғилишидан илгарироқ ташаккулланади.Одамизоднинг шахсияти шаклланиши туғилибоқ ёки ундан ҳам илгари, она қорнидан бошланиб, то ӯлимига қадар бу шахсият унинг вужудида барқарордир.

 Ҳомиладорлик давридаги стресс ҳолатлари ва оила муҳитидаги отан-оналарнинг ӯзаро муносабатлари бола туғилишидан  9 ой илгари унинг руҳий саломатлигини таъминлайди.

Боланинг соғлом шахсиятга эга бӯлиши учун ота-онанинг меҳр-муҳаббатлари ва оиладаги эминлик ҳиссига эҳтиёж сезади. Ота-оналар ва болалар орасидаги болалик давридаги муносабатлар ҳар қанча самимй ва оиқ бӯлса, келажак учун таъсири кӯпроқ бӯлади. Болаларни камситиш ва уларни ака-укалари ва бошқа болалар билан қиёслаш бола шахсияти ташаккулланишига салбий таъсир етказади.

Балоғатга етиз даври киши ҳаётининг муҳим давраларидан саналиб, бу даврда киши руҳий ва жисмоний жиҳатдан шаклланади. Ота-оналарнинг бу давра нозикликларидан бехабар қолишлари ё ки унга нисбатан совуқ муносабатлари оила аъзолари орасидаги қатор мушкулотларга олиб келиши мумкин.

Ёшлик даври катталар ҳаётига қадам қӯйиш давридир. Бу даврда болаларнинг оилаларига нисбатан бӯлган  меҳр-муҳабатлари камайиб боради. Бу даврда киши ижтимоий муносабатларга қӯшилиб, унинг ижтимоий шахсияти шакллланади.

Бу даврда эмоция, руҳий ва фикрий беқарорлик ўспиринларда ҳоким бўлади. Улар ўз ўзликларига эга бўлиш ва ўз шахсиятларини исботлаш пайида бўлишади.

Ёшлик даврида киши ӯйишни давом эттириш, иш муҳитига жалб бӯлиш ва натижада унинг ижтимоий шахсияти ташакуланиши вужудга келади.

Шунинг учун ҳам ёшларнинг жамиятда ӯз ӯрнини топиш ва ӯз саҳмини етказиш масаласини умрининг кейинги йиларига, яъни ортга  ташлаш нодуруст иш. 

Азиз тингловчилар! Сиз !"Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз.  Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Ёшлар ӯз мустақиллик ҳисси билан жамиятда ӯз ӯринларини аниқламоқчи бӯлиб, ҳаётнинг бу ҳассос даврида кӯп янги нарсаларга ду чкелишади. Агар ёш киши бу даврни яхши ӯтказишга эришса, кейинги ҳаёт даврида ҳам муваффақиятли бӯлади. Аммо агар керакли фикр-мулоҳазарни ишга солмаса, ёшлик даври номуносиб ва ноӯрин оқибатларига олиб келиши мумкун.

Ёш фуқароларининг ижтимоийлашуви, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун ўзини масъул деб билган ҳар бир давлат­ ёшлар ҳаётига ёшларга оид сиёсати билан таъсир ўтказади. Ёшларни ижтимоий тўғри йўналтириш, уларга ҳаётда ўз ўрнини топишлари­ учун моддий ва маънавий шароит яратиб бериш асносида давлат ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар мустаҳ­камланиб боради ва бу, ўз навбатида, бевосита ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчларга риоя қилиш масъулиятини ҳам оширади.Инсон ҳаётида муҳим бир ӯзгариш, яъни оила қуриш ҳам ана шу ёшлик даврида рӯй беради.    Қарилик даврида киши куч-қувват ва саломатлигини қӯлдан бргани учун руҳий жиҳатдан азоб чекади.

Оилада қарияларнинг руҳий саломатликларига таважжуҳсиз бӯлиш уларнинг бошқалар кӯзида беаҳамият кӯринишлари ва натижада парешонхотирлик каби касаликларга чалинишларига олиб келиши мумкин. Болаларнинг отахонлар ва онахонлар билан мудом алоқада бӯлишлари ва уларни ҳурмат қилиб, меҳрли бӯлишлари уларнинг соғлом ва ӯз ҳаётларидан рози бӯлишларига сабаб бӯлади.

Азиз тингловчилар! "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Соғ ва омон бӯлинг.