Нур томон йўл (1019)
Муборак Мулк сурасининг 20-24-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Мулк сурасининг 20-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:
«أَمَّنْ هَذَا الَّذِی هُوَ جُنْدٌ لَکُمْ یَنْصُرُکُمْ مِنْ دُونِ الرَّحْمَنِ إِنِ الْکَافِرُونَ إِلَّا فِی غُرُورٍ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
20. Роҳмандан бошқа сизларга ёрдам берадиган аскар ким ўзи? Кофирлар ғурурдан бошқа ҳеч нарсада эмаслар!
Олдинги оятларда биз Аллоҳ таолонинг осмон ва ердаги чексиз қудрати ҳақида гапирган эдик. Бу оят инсоннинг ожизлиги ва муҳтожлигини фош қилади ва бу борада унинг исён ва Аллоҳга итоатсизлиги сабабларидан бирига ишора қилади ва айтади:Мағрурлик ва ўз-ўзидан устунликка берилиб кетганлар, ўзларида ҳеч ким бардош бера олмайдиган куч бор деб ўйлайдилар; Шунинг учун улар Аллоҳ таолога итоат қилишни ва Унинг амрларига бўйсунишни хоҳламайдилар.
Ўз илми, қудрати ва бойлиги билан фахрланадиган баъзи одамлар Аллоҳни инкор этиб айтадилар:Худо йўқ, бор бўлса ҳам, барча имкониятларимиз ва қудратларимиз туфайли бизга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Ўз қудрати билан ғурурланган халқ тарихни ўрганса, баьзида ўша куч ва қўшинлар кучли ҳукмдорларга қарши исён кўтарганига гувоҳ бўладилар. Улар қудратдан ағдариб туширилди ва баъзан Аллоҳ уларни азоб билан ҳалок қилди.
Кофирлар ўзларининг сохта кучларига таяниб, Аллоҳнинг иродасига қарши туриб, Аллоҳнинг қўшинлари бўлган сув, шамол, олов каби табиий омилларга қарши туришни ўйлашадими?
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ўз куч-қудратига, моддий ва ташқи кўринишига васвасага учраган кимсалар Аллоҳга куфр ва итоатсизлик қилиб, ўзларини енгилмас деб ҳисоблайдилар.
2. Ожиз ва муҳтож инсон қайси куч ва қўшинга таяниб, Аллоҳ таолонинг қудратига қарши туришни ва ўзини майдонда ғолиб деб билишни хоҳлайди?
Энди муборак Мулк сурасининг 21-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:
«أَمَّنْ هَذَا الَّذِی یَرْزُقُکُمْ إِنْ أَمْسَکَ رِزْقَهُ بَلْ لَجُّوا فِی عُتُوٍّ وَنُفُورٍ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
21. У Ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи?! Балки улар абадий туғёнда ва ҳақдан нафратда бўлурлар.
Олдинги оятнинг давомида бу оят инсоннинг ўзини ризқ-рўз билан таьминлай олмаслигига ишора қилиб, шундай дейди:Бир йил давомида ёмғир ёғмаса ва ўсимликлар ўсмаса, нима қиласиз? Агар очарчилик ва қурғоқчилик бутун ер юзини қамраб олса ёки зараркунандалар ва табиий офатлар сизнинг боғларингиз ва далаларингизни бузса, керакли озиқ-овқат билан қандай таьминланасиз?
Ҳақиқат шуки, инсон борлиғи ночорлик ва эҳтиёжга тўла бўлиб, сув ва озиқ-овқат каби асосий эҳтиёжларини қондира олмайди. Лекин у ўз яратувчисига шунчалик ўжар ва исёнкор бўлиб қолганки, ўзидан устун куч йўқ, Аллоҳга ибодат ва итоат қилишнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайди.
Бошқача қилиб айтганда, моддий ва зоҳирий кучларни кузатиш кўп одамларнинг кўзларини Худонинг чексиз қудратини кўришдан кўр қилди. Шунинг учун улар ўзларига буни инкор қилишларига рухсат беришади ва инкор этишда туриб олишади. Худди кечалари уйининг ҳовлисида турган ва ёруғликнинг ёруғлигидан осмондаги юлдузларни кўра олмайдиган, кўзлари эса осмондаги барча улуғворликни кўра олмагани каби.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ризқ ва инсон ҳаёти фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Шундай экан, ҳар қандай Аллоҳга бўйсунмаслик ва Унинг амрларига ўжарлик қилиш инсоннинг ўзини йўқотиш билан тугайди ва инсоннинг итоатсизлигидан Аллоҳга заррача зарар ва зиён етмайди.
2. Агар бугун эга бўлган неьматларимиз келажакда йўқолади ва бунинг учун қўлимиздан ҳеч нарса йўқ, деб ҳисобласак, Аллоҳ олдида мағрур ва кибрли эмас, камтар ва камсуқум бўламиз.
Энди муборак Мулк сурасининг 22-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:
«أَفَمَنْ یَمْشِی مُکِبًّا عَلَى وَجْهِهِ أَهْدَى أَمَّنْ یَمْشِی سَوِیًّا عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِیمٍ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
22. Юз тубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими? («Юз тубан, қоқилиб юраётган киши» кофир кишидир. Чунки, унинг аниқ йўли, мақсади ва кўрсатмаси йўқ. Йўли адаштирувчи, хавф-хатарларга тўладир.)
Бу оят мўминлар ва кофирларни қиёслаб, уларнинг аҳволини қизиқ бир қиёс билан тасвирлайди:Улардан бири тўғри ҳаёт йўлидан оёққа туриб, мустаҳкам ва тик юрса, иккинчиси ерда ҳаракатланиб, йиқилиб, судралади. Биринчиси йўлдаги тўсиқларни аниқлаб бўлгани, йўлни тўғри босиб ўтиб, манзил сари интилиши аниқ. Аммо иккинчиси тўсиқларни яхши билмагани учун қийинчилик билан ҳаракат қилади, гоҳ чапга, гоҳ ўнгга оғади. Йўлни тўғри танимагани учун манзилига етиб боролмайди.
Тарихни ўрганиш ҳам шуни кўрсатадики, ҳақиқий мўминлар кўп тўсиқ ва муаммоларга қарамай, собитқадам бўлиб, ўзлари тутишлари лозим бўлган тўғри йўлдан қайтмаганлар. Аммо ўлимни ўз ишининг охири, деб ҳисоблаб, дунё ҳаёти учун манзилни кўрмайдиган кимсалар дунёнинг нафс ва лаззатларидан фойдаланиш учун ҳар қандай иш қиладилар ва ўз қилмишлари ва хатти-ҳаракатларида аниқ асос ва мезонга эга бўлмайдилар.
Аллоҳни инкор қилган киши, унинг барча ҳаракатларининг марказидир. Худбинлик ва калтабинлик, шаҳвоний истакларга эришиш учун ҳар қандай чекловлардан озод бўлиш унинг барча асарларининг мезонидир. У ўзини ўз худоси деб билади, Аллоҳнинг амр ва тақиқларини ҳаётида қўлламайди. Бундай киши учун хунук ва гўзаллик унинг тушунчасига ва қалбининг хоҳишига бўйсунади.
Биз ушбу оятдан ўрганамиз:
1. Ҳаққа қарши нафрат ва қайсарлик инсонни ҳаққа қарши курашишга ва ҳақдан қочишга ва ўзини ёлғиз кўришга мажбур қилади. Бундай одам ҳаётнинг тўғри йўлини билиш ва унда ҳаракат қилишдан маҳрум бўлади.
2. Дин йўли тўғри ва манзили аниқ бўлиб, ҳақиқий мўмин бу йўлда қатьийлик ва барқарорлик билан ўз манзилига етиб боради.
Сўнгда муборак Мулк сурасининг 20-24-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«قُلْ هُوَ الَّذِی أَنْشَأَکُمْ وَجَعَلَ لَکُمُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَالْأَفْئِدَةَ قَلِیلًا مَا تَشْکُرُونَ»، «قُلْ هُوَ الَّذِی ذَرَأَکُمْ فِی الْأَرْضِ وَإِلَیْهِ تُحْشَرُونَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
23 - Сен: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган зотдир. Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?!» деб айт. 24 - Сен: «У сизларни ер юзида яратган, кўпайтирган зотдир. Ва Унинг ҳузурига тўпланурсизлар», деб айт.
Кофирларнинг қайсарлигини ҳақли равишда танқид қилган аввалги оятларнинг давоми сифатида бу оятларда шундай дейилади:Аллоҳ таоло барча инсонларга ҳақни англаш воситаларини берган. Кўз, қулоқ, ақл ва қалб инсоннинг билим ва тафаккур қуроли бўлиб, аслида инсониятнинг барча илм-фан ютуқлари ана шу улуғ неьматлар маҳсулидир.
Баъзи одамлар бу воситалардан фақат моддий ҳаёт эҳтиёжларини қондириш ва ўз дунёсини қуриш учун фойдаланадилар. Аммо охират саодати ва нариги дунёда абадий ҳаёт даражаси, кўз ва қулоқларини юмиб, гўё бу ҳақда эшитмаган, асарини ҳам кўрмагандек эдилар.
Ақл, кўз ва қулоқ улуғ ва қимматли неьмат саналадики, уларга миннатдорчилик икки хил бўлади:Бири, улардан тўғри йўлда ва инсоний камолот ва юксаклик даражасида фойдаланиш/ бўлса, иккинчиси бу неьматларни бизга ато этган ҳикматли Аллоҳга итоат қилиш ва амр қилишдир.
Оятларнинг давоми ўлимдан кейинги ҳаёт ва қиёмат саҳнасида бўлишни назарда тутиб, шундай дейди:Гарчи сиз ердан тирилиб, ерга ўлим билан қайцангиз ҳам, бу сизнинг ишингизнинг охири эмас; Балки қайта тириласиз ва ҳаммангиз буюк майдонда ҳозир бўласиз.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Аллоҳ таоло инсонга илм олиш учун зарур воситаларни берди, токи у ўзига қарши исботни тўлиқ тўлдира олсин ва унга баҳона учун йўл қолмасин.
3. Ҳар бир неьматнинг шукрони бошқа неьматлардан фарқ қилади ва лисоний шукр энг кичик шукрдир. Инсон шукр қилиши ва ҳар бир неьматни ўз ўрнида ишлатиши керак.
3. Аллоҳнинг ўликларни тирилтириш қудратига шубҳа қилмаслигимиз керак, У зот инсонни жонсиз тупроқдан яратган ва унга кўриш, эшитиш ва тушуниш қудратини берган зотдир.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.