Нур томон йўл (1020)
Муборак Мулк сурасининг 25-30-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Мулк сурасининг 25-27-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«وَیَقُولُونَ مَتَى هَذَا الْوَعْدُ إِنْ کُنْتُمْ صَادِقِینَ»، «قُلْ إِنَّمَا الْعِلْمُ عِنْدَ اللَّهِ وَإِنَّمَا أَنَا نَذِیرٌ مُبِینٌ»، «فَلَمَّا رَأَوْهُ زُلْفَةً سِیئَتْ وُجُوهُ الَّذِینَ کَفَرُوا وَقِیلَ هَذَا الَّذِی کُنْتُمْ بِهِ تَدَّعُونَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
25 - Ва улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлади?» дерлар. 26 - Мен: «Албатта, илм, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва албатта, мен яққол огоҳлантирувчиман, холос», деб айт. 27 - Бас азобни яқиндан кўрганда куфр келтирганларнинг юзлари қораяр. Ва уларга: «Сўраган нарсангиз шу бўлади», дейилур.
Қиёматни инкор этувчиларнинг Аллоҳнинг пайғамбарларига қарши баҳоналаридан бири, агар рост гапираётган бўлсангиз ва қиёмат бўладиган бўлса, унинг содир бўлиш вақтини аниқ айтинг. Агар бунга ишончингиз комил бўлса, нега аниқ санани айтмайсиз? дейишларидир.
Оятларнинг давомида қиёмат вақтини фақат Аллоҳ билиши ва ҳатто пайғамбарлар ҳам бу ҳақда билмаслиги таькидланади. Илоҳий ваҳийга асосланиб, улар ўлимдан кейин дунёда қайта тирилиш ҳақида маьлумот бериб, ўша куни машаққат ва азобга дучор бўлмасликлари учун одамларни ўз хатти-ҳаракатларидан эҳтиёт бўлишлари ҳақида огоҳлантирадилар.
Ўша кунда қиёмат кунини инкор этиб, Аллоҳга кофир бўлган кимсаларнинг юзларида хунук ва саросима пайдо бўлади, юзларида қайғу ва қаттиқ пушаймонлик излари кўринади. Чунки улар дунёда инкор қилган нарсаларни ўз кўзлари билан кўрадилар ва ундан қутулолмайдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қиёмат вақтини билмаслик унинг бўлмаслигига сабаб эмас, ҳудди дўст бир кун келиб уйингга келаман деб ваъда берса-ю, вақтни аниқ айтмаса, келмаслигига сабаб эмас.
2. Пайғамбарларнинг вазифаси Аллоҳнинг хабарини етказиш ва одамларни огоҳлантиришдир. Лекин Аллоҳ ўзларига нозил қилмаган нарса ҳақида ҳеч нарса демайдилар ва асоссиз даъво ҳам қилмайдилар.
3. Инсонларга ҳар бир мавзуни билиш шарт эмас, жумладан, қиёмат вақтини билиши/ Агар унинг пайдо бўлиш вақти узоқ бўлса, одамлар уни унутиб, эътибордан четда қолдиради, яқин бўлса, қўрқув ва хавотирга сабаб бўлади.
Энди муборак Мулк сурасининг 28-29-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«قُلْ أَرَأَیْتُمْ إِنْ أَهْلَکَنِیَ اللَّهُ وَمَنْ مَعِیَ أَوْ رَحِمَنَا فَمَنْ یُجِیرُ الْکَافِرِینَ مِنْ عَذَابٍ أَلِیمٍ»، «قُلْ هُوَ الرَّحْمَنُ آمَنَّا بِهِ وَعَلَیْهِ تَوَکَّلْنَا فَسَتَعْلَمُونَ مَنْ هُوَ فِی ضَلَالٍ مُبِینٍ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
28 - Сен: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳм қилса, кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қолади?!» деб айт. 29 - Сен: «У Роҳмандур, биз Унга иймон келтирдик ва Унга таваккал қилдик. Бас, сизлар тезда ким очиқ-ойдин хатода эканини билурсизлар», деб айт.
Макка мушриклари Расулуллоҳнинг вафотлари билан у зотнинг издошлари ҳам Исломдан асар ҳам қолмаган ҳолда йўқ бўлиб кетишини кутишган. Бу оятларда айтиладики: Расулуллоҳ ва у зотнинг саҳобаларини қандай тақдир (омон қолиш ёки ҳалокат) кутаётган бўлса, унинг тақдирингизга ҳеч қандай таьсири йўқ, дунё ва охиратда илоҳий азобдан қутулолмайсиз.
Пайғамбар ва у зотнинг саҳобалари ҳалок бўлса, Аллоҳнинг ғазабидан омон қоламан, деб ўйламанг. Чунки Аллоҳ доим бор ва унинг чексиз қудратидан бир зарра ҳам камаймайди. Биз шундай Аллоҳга ишонамиз ва биз ўзимизни Унга топширдик, шунда У биз учун энг яхши нарсани қила олади. Биз Унга ишондик ва Унинг иродасига бўйсундик. Лекин сизлар Аллоҳга кофир бўлганлар, ким сизни Унинг ғазабидан қутқаради?
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ислом душманлари иймон аҳлини ҳалок қилишни хоҳлайдилар, лекин Аллоҳнинг иродаси уларнинг ҳоҳиш ва нафсларидан устундир, улар Аллоҳнинг ғазабидан қутулиш ҳақида ўйласинлар.
2. Аллоҳга иймон келтиришнинг шарти Унга таваккал қилиш ва Унинг иродасига бўйсунишдир, чунки биз биламизки, У меҳрибон Аллоҳдир ва бандаларига яхшиликдан бошқа нарсани хоҳламайди.
3. Кофирлар ўз хатосини бошқа йўл бўлмаганида англаб етадилар ва улар илоҳий азобдан қутулиб қолмайдилар.
Сўнгда муборак Мулк сурасининг 30-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:
«قُلْ أَرَأَیْتُمْ إِنْ أَصْبَحَ مَاؤُکُمْ غَوْرًا فَمَنْ یَأْتِیکُمْ بِمَاءٍ مَعِینٍ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
30 - Сен: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтиради?» деб айт
Молик сурасининг охири бўлган бу оят Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳмат белгиларидан бирига ишора қилиб, шундай дейилади: Булоқлар, қудуқлар ва сув ўтказгичлари Аллоҳнинг режаси билан сизни йил давомида керакли сув билан таьминлайди, оёқларингиз остидаги тупроқ иккитадан иборат бошқа қатлам ҳосил бўлади; Сувни ўзига сингдирувчи ўтказувчан қатлам ва сувни сақлайдиган ва ушлаб турувчи сув ўтказмайдиган қатлам.
Агар ернинг бутун юзаси сув ўтказувчан бўлса, ёмғир суви ерга чуқур ботиб, одамларга кира олмас эди, агар бутун ер сув ўтказмайдиган бўлса, сув ер юзини қоплаб, ботқоқликка айланарди. Оқибатда ер юзида турар жой ва қишлоқ хўжалиги ҳудудлари қолмасди ва инсон ҳаёти бутунлай издан чиқарди. Лекин Аллоҳ таолонинг иродаси билан ер усти сувлари тупроқ ва қумнинг ўтказувчан қатламларидан ўтиб тозаланади, сўнгра ер ости катта сув қатламлари ва манбаларида тўпланиб, инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиради.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1- Инсон қўрқув ва умид ўртасида иймон билан яшайди ва кўнглини моддий неьматларга қаратмайди, балки бир кун келиб ўша неьматлардан маҳрум бўлиши мумкин, деб ўйлайди. Шу билан бирга, унинг умиди олам Раббийсидан ҳеч қачон узилмайди. Чунки Аллоҳ бир эшикни ҳикмат билан ёпса, бошқа эшикни раҳмати билан очади, деб ишонади.
2-Аллоҳга куфр келтирганлар, агар бир кун ёмғир ёғмаса, ер қуриб, сувсиз қолса, улар кимдан ёмғир сўрайдилар?
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.