Нур томон йўл (1024)
Муборак Қалам сурасининг 34-41-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Қалам сурасининг 34 ва 36-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«إِنَّ لِلْمُتَّقِینَ عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِیمِ»، «أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِینَ کَالْمُجْرِمِینَ»، «مَا لَکُمْ کَیْفَ تَحْکُمُونَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
34 - Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур.35 - Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?! 36 - Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?
Аввалги кўрсатувда эҳтиёжмандларни боғ маҳсулотидан маҳрум қилган боғ эгалари тақдири ҳақида сўз юритилган эди. Бу оятлар яхшилар ва ёмонларни солиштириш нуқтаи назаридан айтилади:Дунё ҳаётида покиза ва ростгўй бўлганларга қиёмат кунида Аллоҳ таоло уларга энг яхши ва энг гўзал неъматлар ва экинлар бўлган кенг боғларни беради.
Дунёда бир боғ эгаси бўлган инсон, муҳтожларни ўз боғининг мевасидан маҳрум қилгани учун боғи ёниб, кулга айланган. Лекин кимнинг бу дунёда боғи бўлмаса, қилган яхши ва савобли амаллари туфайли охиратда тенги йўқ неьматларга тўла гўзал боғлар бўлади. Қизиғи шундаки, экинларига баьзан бало келадиган дунё боғларидан фарқли ўлароқ, жаннатнинг гўзал боғлари ҳеч қачон зарар кўрмайдиган, вабо кўрмайдиган неьматларга тўла.
Оятларнинг давоми баьзи бой жиноятчи ва фосиқларнинг ёлғон тасаввурига ишора қилиб, шундай дейди:Улар қиёмат кунини дунё билан бир хил деб ҳисоблайдилар; У ерда ҳам дунёда бўлгани каби ҳар хил неьматлардан баҳраманд бўладилар, жаннатга кирган мўминлар каби улар ҳам жаннатдан жой оладилар, хом ўйлайдилар
Худо бу нотўғри хаёлга жавобан айтади:Қандай қилиб ҳалол бандалар исёнкор ва ёвуз одамларга ўхшашлари мумкин?! Қандай қилиб улар бундай нотўғри ҳукмлар чиқарадилар ва бундай нотўғри умидларга эга?
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Одамнинг боғи бор, ҳаёти обод бўладими ёки камбағал ва бечора ва ночор бўладими, нима бўлишидан қатьий назар, у дунё ва охиратда яхши бўлиши учун ўз касбида покиза, ҳалол ва меҳнатсевар бўлиши муҳим масаладир.
2. Аллоҳ таолонинг жазоси ва мукофоти адолатга асосланади, Аллоҳнинг ҳузурида яхши ва ёмон ҳеч қачон бир хил эмас.
Энди муборак Қалам сурасининг 37 ва 41-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«أَمْ لَکُمْ کِتَابٌ فِیهِ تَدْرُسُونَ»، «إِنَّ لَکُمْ فِیهِ لَمَا تَخَیَّرُونَ»، «أَمْ لَکُمْ أَیْمَانٌ عَلَیْنَا بَالِغَةٌ إِلَى یَوْمِ الْقِیَامَةِ إِنَّ لَکُمْ لَمَا تَحْکُمُونَ»، «سَلْهُمْ أَیُّهُمْ بِذَلِکَ زَعِیمٌ»، «أَمْ لَهُمْ شُرَکَاءُ فَلْیَأْتُوا بِشُرَکَائِهِمْ إِنْ کَانُوا صَادِقِینَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
37 - Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми? 38 - Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?! 39 - Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади, дейилганми? 40 - Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан? 41 - Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар.
Бир гуруҳ одамларнинг ўзлари ҳақидаги нотўғри ҳукмини ифодалаган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу оятларда шундай дейилади:Ўзини жаннатмакон деб билган ва Аллоҳнинг наздида ўз ўрни ва мукофоти борлигига ишонганларнинг бунга асослари борми? Ёки самовий китоблардан уларнинг иймонли, покиза ва солиҳлар даражасида бўлишларига ишончлари учун гувоҳ ва асос борми? Ёки уларнинг Аллоҳ билан аҳдлари борми, унга кўра Аллоҳ уларга хоҳлаган ва истаган нарсасини берадими? Ким уларга бундай кафолат берди?
Охирги нуқта шуки, улар борлиқ тузумида Аллоҳга шерик бўлиб сиғиниб, ҳаётда паноҳ топган нарсалар қиёматда воситачилик қилиб, нафсларига етказадими?
Дарҳақиқат, бу оятлар савол оҳанги билан дунё бойлиги ва мавқеи туфайли кибрли ва ғурурли кимсаларни танбеҳ қилади ва уларни бир неча жиҳатдан сўроқ қилади:
Қиёмат куни покиза ва яхшилар қаторига қўйиламиз, деб қандай мантиқий ҳукм қиласиз?
Самовий китоблардан қайси бири асосида ўзингизни илоҳий мукофотга лойиқ деб биласиз?
Қайси аҳдга ишониб, ўзингизни илоҳий жаннатга лойиқ деб биласиз?
Ва ким сизни қиёмат кунида сизлар учун шафоат қилади, шунда сиз Худонинг азизлари билан бирга бўласиз, деб ким ишонтирди?
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ўзимиз ҳақимизда нотўғри ғоялар ва хаёлларга берилиб кетишдан эҳтиёт бўлайлик ва ўзимизни жаннат аҳли ва Аллоҳнинг неъматларидан баҳраманд бўлганлар деб ҳисобламайлик.
2. Аллоҳ таолонинг иродаси инсоннинг хоҳиш ва истакларига бўйсунмайди, шунинг учун биз хоҳлаган нарсамиз амалга ошади деб ўйламаслигимиз керак.
3. Инсоннинг дунё ва охиратдаги ишларининг охири ҳақидаги ҳақиқий ҳукм Аллоҳнинг зиммасидадир ва ҳеч кимнинг ўзини ёки бошқаларни ҳукм қилишга ҳаққи йўқ.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.