ноябр 16, 2016 15:05 Asia/Tashkent

Эрон афсоналари ва қиссалари

Азизлар тингловчилар,  ўтган дастуримизда  Эрон Халқ оғзаки ижодиётнинг бошқа жанрларидан бири бўлмиш "наққоли", яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда ўтган дастуримизда "Жавзар ва Шамардал ганжи" номли эртакни нақл этган эдик.  Бугун эса сиз билан биргаликда ушбу эртакимизнинг давомини эшиттамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азизлар, қиссамизнинг шу жойига етиб келган эдикки Жавзар Шамардал ганжини қўлга киритганидан сўнг уни Абдусамадга берди ва ундан олган сеҳрли хуржини билан ўз шаҳрига қайтди. Жавзар шуни кўрдиким унинг ака укалари онасига берган пулларини олдириб уни ўз ҳолига ташлаб кетганлар. Онаси эса очликдан гадойилик қиларди. Жавзар онасини ўз ўйига олиб борди ва унга меҳрубонлик қилиб ўзининг жодули хуржинидан онаси учун бир ноз-неъматлардан тула дастурхонни чиқараолди. Энди нима ҳодиса-воқеалар юз берганини биргаликда эшиттамиз.

Шунингдек Жавзар жодули хуржиннинг сир-асрорини онасига ҳикоялаб берди ва ундан бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслиги ва  сир сақлашини илтимос қилди. Жавзарнинг ака укалари оналаридан зўравонлик билан тортиб олган пулларини тамомлаб яна ўйга қайтишди. Жавзар ҳаргалгидек уларнинг қилган хатоларини кечирди. Ҳар куни Жавзар турли овқатлар тайёрлади ва ака укалар билан биргаликда еб қолганини қашшоқларга тақсимлаб берарди. Кечаларнинг бирида Жавзар ўхлаган вақтида ака укалар бу авқотнинг сир-асрорини оналаридан сўрашди. Оналари бу сир-асрорни улардан яширолмади ва уларга айтиб берди. У ўз ўғилларидан бу сир-асрорни сақлашларини илтимос қилди. Салим ва Солим бу хуржинни қўлга киритиш учун бир режа туздилар. Бир кема капитанидан Жавзарни ўзи билан олиб боришини илтимос қилишди. Кечқурун вақти Жавзар ўхлаб қолганида Салим ва Солим икки кема капитаннинг дўстлари билан унинг олдига бориб қўллари ва оғизларини боғлаб ўйдан ташқарига чиқаришдилар. Капитан ва унинг дўстлари  Жавзарни кемага олиб боришди ва кемага миниб сафарга чиқишди.

Тонг ботиши билан Салим ва Солим ўз оналари олдига келиб айтдилар: Жавзар ўз меҳмонлари билан кетди . Оналари Жавзарни кетишини эшитиб хафа бўлди. Салим ва Солим айтдилар: Сиз биздан кўра Жавзарни яхши кўрасиз. Оналари айтди: Сизлар ҳам менинг фарзандларим бўласизлар, сизларни ҳам Жавзардек яхши кўраман. Аммо отангиз ўлимидан сўнг сизлардан бирон бир яхшилик ва меҳрубонликни кўрмадим. Ҳолбуки Жавзар менга нисбатан меҳрубонлигини аямади . Салим ва Солим бу сўзларни эшитганиданоқ ғазабланишди. Улар оналарига ҳужум қилиб уни калтаклашди ва оналари қўлида бўлган Жавзарнинг иккита хуржинини олишди. Хуржинларнинг бири олтин ва зар-зеварлардан тула эди. Бойликни ўзаро тақсимлаб олишди. Аммо сирли хуржин устидан уларнинг ўрталарида ихтилоф вужудга келди. Икковлари урушиб қолишди ва бу хуржинни ўртасидан икки бўлакка ажратиб тақсимлаб олишга мақсад қилишди.

Мусиқа

 

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги ридиосидан "Эрон  афсоналари ва қиссалари " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Дастуримиз давом этади.

Оналари уларга айтди: "Эй нодон ўғилларим! Бу хуржинни тақсимлаб бўлмайди. Агар бундай қилсангиз бу хуржиннинг хосияти ўртадан йўқ бўлади. Уни менинг олдимга қўйинг, хоҳлаган пайтингизда келиб мендан овқат олиб боришингиз мумкин.

Аммо  Салим билан Солим ўз оналарининг сўзларига  қулоқ солмадилар. Эрталабгача хуржин учун уларнинг тортишувлари давом этди. Шу пайтда уларнинг қўшнилигида подшоҳ қўшунларидан бири меҳмончиликка келган эди. У Салим ва Солимнинг тортишувлари ва баҳс мунозараларини эшитиб қолди. Уларнинг сўзларидан жодули хуржиннинг можаросини тушунди. Эрталаб подшоҳнинг олдига борди ва кеча эшитган барча сўзларини подшоҳга таърифлаб берди. Подшоҳ ўз маъмурларига Салим ва Солимни қўлга олишларига дастур берди. Маъмурлар бориб ака укаларни қўлга олишди ва подшонинг олдига олиб келишди. Уларни шу даражада қийноққа солишдиким охири улар хуржиннинг борлигини эътироф этишди. Подшоҳ жодули хуржинни олиб уларни қамоққа ташлади. Бир йил ўтди, аммо Салим ва Солим ҳалигача қамоққа эдилар. Жавзар эса кемада ишларди. Бир куни бўрон юзага келди. Кема сувга чукиб кетди . Унга минганларнинг барчаси ҳалок бўлишди ва фақат Жавзар тирик қолди. У бир амаллаб қирғоққа етиб борди. У Арабистонга йўл олган бир карвонга етиб олди. Бу карвоннинг раҳбари меҳрибон бир савдогар эди. У Жавзарни кўрди ва унинг бошидан ўтган ҳодисани эшитиб Жавзардан унга  ҳамроҳлик қилиш ва унга ишлашни сўради. Жавзар бу таклифни қабул қилди ва карвон билан сафарга чиқди. Улар Жидда шаҳрига етиб олишларигача йўл кезишди. Шу вақти ҳаж маросими бошлаган эди. Савдогар Худо ўйини зиёрат қилиш қарорига келди. У Жавзарни ҳам ўзи билан Маккага олиб борди. Жавзар Худо ўйини тавоф қилиш билан шуғулланаётганида бирданидан кўзи ошно бўлган Абдусамад номли бир шахсга тушиб қолди. Жавзар у томон югириб борди ва салом берди. Абдусамад Жавзарни кўришидан қувониб кетди. Уни бағрига босиб айтди : "Бу ерда нима қилаяпсан?

Жавзар бошидан ўтган ҳодисаларни унга таърифлаб берди. Абдусамад уни ўз ўйига олиб борди. У унга меҳрубонлик кўрсатди ва айтди: " Жавзар менинг сенга башоратим шундан иборатки сенинг оғир кунларинг охирга етган. Ҳаж маросимини ўтказиб мен билан бирга кел. Жавзар савдогарга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда у билан хайрлашиб Абдусамад олдига келди. Абдусамад Шамардал ганжидан олган ўзигини унга берди ва айтди: "Бу ўзикни сенга бераман. Бирон бир орзуйинг бўлганида ўзикнинг нигинига қўл билан суртгин. Шу вақтда Раъд номли ўзикнинг хизматкори пайдо бўлади ва истаган нарсангни ҳозир этади. ".

Бу сўзларни айтиб ўзи ўзикнинг нигинини суртди. Раъд ҳозир бўлди. Абдусамад Жавзарни Раъдга кўрсатди ва айтди: "Эй Раъд бундан сўнг сени эганг ана шу шахсдир. "

Раъд Жавзарга қараб айтди: "Мен хизматга тайёрман.

Жавзар бир оз ўйлаб кейин айтди: Раъд сендан хоҳишим шуки мени ўз ватаним ва ўйимга қайтаришга ёрдам берсанг. "

Сўнг Абдусамад билан хайрлашди . Жавзар Хотам ўзигини бармоғига тақиб Раъдга минди. Раъд уни осмонга кўтарди. Бир неча соат учганидан сўнг, ярим кечаси Жавзарни ўйига етказди ва ўзи эса ғойиб бўлди.