ноябр 16, 2016 15:14 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 26- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 16-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 16-чи кунидир.

Бугун  чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон  ойининг  26- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар  ойининг 16-чиси  ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр  ойининг 16-чи кунидир.

Бундан 71 йил муқаддам, 1945 йилнинг 16 ноябр куни Франсия қуролли кучлари Ветнамга ҳужум қилди. Шу билан Ветнам халқининг комил мустақиллик учун озодлик кураши бошланди.

Аслида юз йил давомида Франсиянинг мустамлакаси бӯлган Ветнамни иккинчи жаҳон уруши жараёнида Япония босиб олганди. Аммо иккинчи жаҳон урушида Япония енгилиб, босиб олинган мамлакатлардан армиясини чиқаргач, фурсатдан фойдаланиб, Франсия Ветнамни яна босиб олмоқчи бӯлади.

Хо Ши Мин бошчилигидаги қаҳрамон Ветнам халқи озодлик кураши жараёнида жуда кӯп талафотлар эвазига 1954 йили Франсия кучларини ӯз ватанларидан суриб чиқаришди. Шу кундан бошлаб, Франсиянинг Ветнам устидан ҳукмронлигига барҳам берилди.

Ххххххххххххххххх

Бундан 48 йил бурун, яъни ҳижрий-шамсий  1347 йил обон ойининг 26-куни машҳур Эроншунос тадқиқотчи устод Иброҳим Пурдовуд 83 ёшида оламдан ӯтди. Бу заҳматкаш олим   аввалига Германия, кейин Ҳиндистон университетларида устозлик қилди.

У ҳижрий шамсий 1315 йил шогирдларга дарс бериш учун Теҳрон университетига даъват қилинди. 1317 йил эса бутун дунё илм ва санъат академиясининг ҳақиқий аъзолигига қабул қилиниб, 1346 йили улкан инсонпарварлик хизматлари учун Ватиканнинг олий илмий унвонини олишга муваффақ бӯлди.

Бу иқтидорли олимдан авлодларга салмоқли маънавий мерос қолди. "Қадимги Эрон маданияти", "Аноҳита", "Ҳурмузнома" каби китоблар шулар жумласидандир.

Хххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий  1358 йил обон ойининг 26-куни, яъни бундан 37 йил аввал Эрон ва Ливия ӯртасида дипломатик алоқалар ӯрнатилди. Исломий инқилобдан олдин бу икки мамлакат ӯртасидаги дипломатик   алоқалар тӯхтатилган эди. Сабаби Муаммар Қаззофий Эрондаги Паҳлавий ҳукуматини Америкапараст ҳукумат, у араб ва фаластиндан кӯра ғарб ва сионистик режим манфаатларини устун қӯяди деб таъкидлаб келарди.