ноябр 17, 2016 14:54 Asia/Tashkent

Тингловчилар сўҳбати

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Айрим мухлисларимиз бизга Эронда яшовчи аҳоли ва мазкур мамлакатда мавжуд динлар, удумлар, байрамлар ва озчиликни ташкил этувчи қавмлар ҳақида маълумот беришимизни  сўрашган. Биз бугунги сўҳбатимизни  ушбу таклиф ва талаблар  асосида тайёрладик.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг аҳолиси  80 840 713дан ошган. Мазкур мамлакатнинг аксарият аҳолиси ёхуд 55 миллиондан ортиқ кишини  форслар ташкил этишади, яъни аҳолининг 65 фоизини. Сон бўйича озарийлар Эрон аҳолисининг 10 фоизини, 7 миллионини  ташкил этишади. Эроннинг қолган аҳолисини курдлар, лурлар, турклар, мозандаронликлар, тот ва талишлар ва бошқа халқлар вакиллари ташкил этишади. Эрон аҳолисининг расмий тили форс тилийдир. Дунё бўйича 225 миллиондан ортиқ  киши форс тилида сўзлашади.

Эрон аҳолисининг деярли 99 фоизни мусулмонлар, 1 фоиздан камроғини эса зардуштийлар, насронийлар, яҳудийлар ва бошқа дин вакиллари ташкил этади.

Эроннинг расмий диний мазҳаби шиалар ҳисобланади.

Исломнинг энг асосий диний удумлари кийинишга бўлган муносабатда кўринади. Айниқса аёллар учун бунга ва бошқа умумий диний удумларга риоя қилиш Эроннинг жамоат жойларида бўлган муҳим саналадиган энг муҳим омил ҳисобланади.

Эронда муқаддас ой саналган Рамазон ойи давомида ейиш, ичиш, чекиш қатъиян тақиқланади.

Аҳолининг кўпчилиги мусулмон бўлганлиги сабабли Рамазон ойида кундузлари ресторан ва ошхоналар умуман ишламайди, фақатгина баъзилари  истисно тарзда ишлаб туради.

Муҳаррам ойининг биринчи 10 кунлигида, айниқса “Тосуо” ( муҳаррамнинг  9-куни) ва “Ошуро” (муҳаррамнинг 10-куни) деб номланган аза кунлари  ва Пайғамбар (с) нинг вафот кунлари ҳамда пок Имомлар учун халқ аза тутаётганда, қандайдир байрам ўтказиш қатъий равишда тақиқланади.

Эронликларнинг асосий байрамлари “Наврўз”, байрами, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити, Ислом Пайғамбари, Имомлар ва  ҳазрат Фотима (с)нинг валодат кунлари ҳамда Беъсат ( Пайғамбар рисолатининг бошланиши), Ислом Инқилоби ғалабаси кунлари шулар жумласидандир.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда

"Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг янги интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Энди эса  радиомизнинг доимий  тингловчиларидан бири Аббоснинг  билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчимиз Аббос