Қалбга яқин қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум азиз тингловчилар! Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз. Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Бугунги мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар, бугун сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эронннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш ҳамда халқнинг иззат –эҳтиромини эгаллаган санъаткор Муҳаммад Исфаҳоний бўлади.
Муҳаммад Исфаҳонийнинг садоси бошқа асрларда ҳам зуҳур этмайдиган мангу садолар жумласидандир. У ушбу иллоҳий неъматдан энг олий шаклда фойдаланди. Орифона мазмунлар ва борлиқнинг фалсафасини мусиқанинг азим симфонияси қолибида ва энг яхши шаклда ўз мухлисларига тақдим эта олди.
Азиз мухлислар, ҳозир ана шу санъаткор ижросида “Парастидан тижорат нест” қўшиғини сиз азизларга тақдим этамиз.
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азизлар, ҳаргалгидек кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тинглаш истагини билдиришган. Жумладан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан Наима ва Машҳура номли мухлисаларимиз мактуб ёзиб Узбекистоннинг таниқли ва севимли хонандаларидан бўлмиш Шерали Жўраев ижросида "Аввалгиларга ўхшамас" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Бу сингилларимиз истагини бажо келтириб "Аввалгиларга ўхшамас" номли дилрабо қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз..
Азиз мухлислар, дастуримиз якунида Душанбе шаҳридан мухлисларимиз Эҳсон, Парвиз ва Фарҳод истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда, Афғонистоннинг машҳур хонандаси Довуд Сархуш ижро этган “Сарзамине ман” қўшиқини манзурингизга тақдим этамиз.