Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи
Қадим замонлардан бошлаб аёлларнинг шахсияти ва узлиги ҳақида тадқиқот қилиш натижалари шуни кўрсатадиким улар таърих давомида зулм ва истибдодларнинг турли шаклларини ўз бошидан кечиришган эдилар. Бугунги дастуримизда ислом ва таърихда аёлнинг ўрни ва уларга нисбатан амалга оширилган зулм ва камситишларнинг намуналари ҳақида сўҳбатлашамиз
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Қадим замонлардан бошлаб аёлларнинг шахсияти ва узлиги ҳақида тадқиқот қилиш натижалари шуни кўрсатадиким улар таърих давомида зулм ва истибдодларнинг турли шаклларини ўз бошидан кечиришган эдилар. Бугунги дастуримизда ислом ва таърихда аёлнинг ўрни ва уларга нисбатан амалга оширилган зулм ва камситишларнинг намуналари ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Аёлларга тегишли бўлган баҳсли масалаларидан бири бу уларнинг эркакларга нисбатан содиқлиги ва итоат қилишлари ҳисобланади. Сизга маълумки таърих даврларининг аксариятида дунёнинг барча минтақаларида аёл эркакларнинг ҳокимияти ва ҳукумронлиги остида бўлган эди ва олдинги замон маданиятларида аёлни на фақат эркак ва инсон жинсидан билмас эдилар, балки у билан фойда келтирадиган ҳайвондек муносабат қилишган эдилар. Аёлнинг ҳаёти эркак ҳаёти билан боғлиқ эди. Уша замонда яшаган одамларнинг эътиқодлари шундан иборат эдиким аёл эркак хизматида бўлиши учун яратилган ва у ҳеч қандай эркинликка эга эмас. Қизлар турмушга чиқишдан олдин оталарининг назорати остида яшардилар ва турмушга чиққанларидан сўнг турмуш ўртоқлари назорати остида қарор олишарди.
Кейинчалик бундай тафаккурга эга бўлиш аста-секинлик билан (Эски аҳд ва янги аҳд) номли Муқаддас китобида ошкор бўлди. Инсон пайдо бўлишида Момо Ҳавонинг гуноҳи учун жазо беришни ҳисоб-китоб қилиш зимнида яҳудийларнинг худоси Ева аёл устидан эрнинг ҳукмронлик қилиш ҳақида Янги аҳдда Павлус ўзининг кўп номаларида аёллардан ўз турмуш ўртоқларнинг ҳукми остида бўлишларини хоҳлайди ва ўз эрларига Аллоҳга итоат қилганидек итоат қилишларини талаб қилади.Аёлнинг эр устидан ҳукмронлик қилиши қабул қилиб бўлмайдиган ақида ва масаларидан ҳисобланарди. Чунончи Павлуснинг Тимотига ёзган номасида шундай келтирилган: «Аёлларни эркаклар устидан ҳукмрон бўлишлари ва уларга бирон нарсани ўргатишларига ижозат бермайман.»
Аммо ислом муқаддас динида аёл Парвардигор яратган мавжудотларидан саналиб эркакдек У Зотга итоат қилишни ўз ҳаётий режасиннинг сарлавҳаси этиб қарор беради ва ривожланиш ва саодатга етишга сайъ-ҳаракат қилиши лозим. Ислом аёл ва эркак мавжудлигини инсоний жиҳатдан тенг ҳуқуққа эга деб билиб ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликни у хоҳ аёл бўлса хоҳ эркак бутун башарият учун таъминлайди. Аллоҳ таоло аёлни ҳам инсонийлик жиҳатидан эркаклар мартабасида эканини билдирди.
Ислом аёлни мустақил мавжудот ва мол-мулк ва танлаш ҳақ-ҳуқуқига эга деб билади. Айни ҳолда ислом динининг нуқтаи назарига кўра эр ва хотин бир-бирларини мукаммал этиб ҳар бири оиланинг чорчубасида ўзларининг аниқ вазифаларига эгалар.
Эркак ва аёл ӯртасида мавжуд бӯлган алоқа ҳақида ислом динининг баён этган муҳим нуқтаси бу ҳақ -ҳуқуқдан вазифанинг ажралмаслигидир.
Ҳақиқатанҳам ҳар бир шахсга берилган ҳақнинг эвазига унинг зиммасига бир вазифа ҳам қӯйилади. Бинобарин эр ва хотин оила рукнида ҳар бири алоҳида ва турли вазифа ва масъулиятларга эгалар. Эркак ҳаётнинг фаровонлиги ва маиший имкониятларни таъминлаш вазифасини ӯз зиммасига олади. Бунга қарши аёл ҳам оила пойдиворларини мустаҳкамлаш ва ӯз фарзандларини тарбиялаш, ҳамда эрининг осойишталигини вужудга келтириш учун муносиб муҳитни ижод этишга сайъ -ҳаракат қилади. Бошқа таъбир билан айтганда эр ва хотиннинг бир -бирига қарама -қарши вазифалар асосида шакл олган оила системасида ҳар бир аёллар ва эркаклар бир вазифасини ижро этишади. Жумладан аёлнинг вазифаси бу эрнинг розийлигини жалб этиш ва, айниқса эр хотин ӯртасида бӯлган махсус алоқаларга тегишли ишларда унга итоат қилишидир.
Албатта аёлнинг бундай итоат қилиши эр хотиннинг ӯртасида ҳамдиллик ва унс олишни ижод этиш учун амалга оширилади. Аммо бу амал ҳаётнинг барча ишларида эркакка бӯйсуниш маъносида эмас.
Ислом дини аёлнинг хушбахтлиги ва унинг оилавий ҳаётига нисбатан унга эркинлик ва турмуш ўртоқини танлаш ҳақ-ҳуқуқини берилган. Чунки аёлнинг розилигини эътиборга олиш зарур ва унинг розилигини эътиборга олмаслик эса ноқонуний иш саналади. Ислом дини аёлга чинакам ҳурлик олиб келди, уни ҳар жиҳатдан жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирди ва ҳурматини жойига қўйди. Ислом динигина аёлнинг шарафи, иффати, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб берди.