Биз билан Эронга келинг
Эроннинг диққатга сазовор жойлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир.
Агар кимдир Эроннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни хоҳласа, унга камида уч ой керак бўлади.
Дарҳақиқат, саёҳат дастури,ҳар доимгидек, вақт, имконият ва сайёҳнинг истаклари билан боғлиқ, албатта.Эрон қизиқарли саёҳат учун қулай турли имкониятларга эга учта мамлакатдан биридир.
Беҳисоб музейлар,гўзал боғлар, бозорлару турли тижорат марказлари, зиёратгоҳлар. Чиройли кўчалар, тарихий обидаларга эга Теҳрондан ташқари сайёҳларга аввало Исфаҳон, Шероз, Машҳад шаҳарларини, сўнг Кирмоншоҳ, Табриз, Язд, Кирмон,Шуш шаҳарларини, шунингдек,Гилон ва Мозандарон, Оби Гармнинг ям-яшил ва чиройли қирғоқларини, гуллаётган Ардабилни, Ҳамадон ғорларини, Киш оролининг гўзал қирғоқларини томоша қилиш тавсия этилади.
Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун турли транспорт имкониятлари, яъни самолёт, поезд, автобус, такси каби транспорт турлари мавжуд.Шуниси эътиборлики, ички транспорт йўналишлари баҳоси бошқа мамлакатларникидан анча арзон нархда.Бироқ, транспорт турини танлаш сайёҳнинг имкониятларига боғлиқ бўлиб қолишидан ташқари , йўналишга, яъни у танишмоқчи ва кўрмоқчи бўлган жойга ҳам боғлиқдир.Ҳар бир сайёҳ ўз вақтини яхши ўтказиш учун ички туристик сайёҳлик бўлимларига ёки ҳеч бўлмаса шундай фирмалардан маслаҳат олмоғи лозим.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Қазвин вилояти ҳам Эроннинг муҳим минтақаларидан ҳисобланади. Унинг маркази Қазвин шаҳридир. Қазвин шаҳрида ҳар томонга боқсангиз, шаҳарнинг мўмин аҳолиси билан гавжум минора, гунбаз ва масжидларни кўрасиз. Мазкур шаҳарда жойлашган масжидларнинг энг каттаси Қазвин жомеъ ёхуд “Кабир” масжиди ҳисобланадики, унинг шукуҳи ва азамати кўрган вақтда маънога эга бўлади. Ушбу масжид шаҳарнинг энг қадимий ва кўркам обидалардан бири ҳисобланади. Хос ва қадрли бўлган ушбу макон тўрт айвон шаклида ва Ислом даврининг меъморчилигига хос бўлган тарзда қурилган.
Мутахассисларнинг ақидаларига кўра, ушбу масжид тарих ва санъат бўйича Эронда кам учрайдиган масжидлардан ҳисобланади. Ушбу масжиднинг азим ва салобатли гунбази, шукуҳли маноралари, баланд айвонлари ва чиройли катибалари салжуқийлар ва савафийлар давридаги меъморчилик услубининг ёрқин намунасидир.
Айрим ривоятларга кўра, масжиднинг энг қадимий қисми ҳижрий-қамарийнинг 100 йилида Умар бин Абдулазиз томонидан қурилган ва бошқа ривоятга кўра, ҳижрий-қамарийнинг 192 йилида Ҳорун Ар-Рашид қўли билан қурилган. Шу боисдан Ҳорун арки номи билан машҳурдир.
Маданий мерос мутахассисларининг фикрича, Қазвин жоме масжиди тарихий катибалар мажмуасига эгадир. Ушбу катибалар шеър, сўз ва ёки турли шакллар билан нақшга солинган.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.