Ҳазрат Имом Ризо (а) шаҳодатларига бағишланган махсус-эшиттириш
Имом Ризо алайҳи салом вилоятнинг валиаҳдлигини олиши аҳли байтлари ва дўстлари учун руҳия бағишлади. Мунтазам равишда тазйиқ ва босимларга юзмаюз бўлган Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларининг ҳукуматлари Имом Ризо алайҳи саломнинг баракати туфайли аҳли байт фазилатлари билан ошно бўлмаганлар ошно бўлишди ва душманлар эса ўз мағлубиятларини ҳисс этишди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) набиралари ҳазрат Имом Ризо (а)нинг шаҳодат топган саналари муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз ва ушбу қайғули кунга бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз.//////////Бугун Ҳазрат Имом Ризо (а) пок ҳарамлари кӯриниши ӯзгача. Ул ҳазратнинг шаҳодат кунларида дунёнинг турли бурчакларидан турли маданият намояндалари минглаб кишилар бу муқаддас маконга келиб, ӯз ихлос ва муҳаббатларини аҳли байтга изҳор этишади. Ҳар томондан қуръон тиловати ва дуо ӯқишлар қулоққа чалинади. Ҳазрат Имом Ризо (а) Худонинг парҳезкор бандаси ва Ҳазрат Имом Козим (а) оиласида дунёга келганлар. асл номлари Али бўлиб, куниялари Абулҳасан ва энг машҳур лақаблари Ризодир.Нақл этилган ривоятларга кўра, ул ҳазратнинг Ризо деб номланишлари уч жиҳатга эгадир:Биринчиси, ул ҳазрат осмонда Аллоҳ ҳамда ерда эса Худо Расули ва имомларнинг рози этишга муяссар бўлишган;Иккинчиси, ул ҳазратдан тарафдорлари ва мухолифлари ҳам рози бўлишган;Учинчиси, ул ҳазрат Парвардигор розилиги учун рози бўлганликлари боис, ушбу хислат умр давомида Имомнинг сурат ва сиратларида намоён эди.Ўша даврнинг қийинчиликларига қарамай, ул ҳазрат барча муаммоларни сабр, матонат ва ҳаракатчанлик билан Аллоҳнинг розилигини назарда тутган ҳолда ҳал қилардилар.Ҳазрат Имом Ризо (а) ӯз мақомларида қуръони каримни таълим берган имомлардан бири бӯлиб, ул ҳазратнинг илм, сабр, шижоат, ибодат ва тақволари шу даражада эдики ӯз замонида ул ҳазратнинг бу хислатларига ҳеч ким шак қилмасди.
Ҳазратзамонида ислом олами ҳам географик ва ҳам иқтисодий, маданий ва илмий томондан тараққий этган эди.
Имом Ризо (а) ҳаётларида Аббосийлар ҳукумати 3 халифаси Ҳорун, Амин ва Маъмун ҳокимиятларини кузатканлар. Ул ҳазрат умрининг охирги 5 йили Маъмун хилофатига тӯғри келди. Маъмун ўзининг хом хаёли билан Имом Ризо алайҳи салом вилоятни қабул қилиши билан ҳам аҳли байт алайҳи саломни севадиганларнинг ноқонуний ҳокимиятига қарши қиёмининг олдини олиш ва Имомни тўлиқ тарзда ўз назорати остига олишни ва энг муҳими. ўзининг ноқонуний ҳокимиятини Имом Ризо алайҳи салом номи билан жилвалантиришни истарди. Аммо Имом Ризо алайҳи салом огоҳлик ҳаракатлари билан ушбу фурсатни исломни қайтадан жонлаштириш ва мусулмонларни ҳидоят этиш учун сарфлади.
Шунингдек, Имом Ризо алайҳи саломни ўлдириш билан таҳдид қилмагунларича вилоятни қабул қилмади ва ушбу таклифларга қарши шу даражада мухолифат этдиларки, барчалар Маъмуннинг мажбур этгани ва ул ҳазратнинг мухолиф эканликларидан бохабар бўлишди. Албатта Имом Ризо алайҳи салом вилоятнинг валиаҳдлигини қабул қилиш учун шарт-шароит қуйдилар. Жумладан уруш ва тинчлик фармонларини содир этиш, мансабларга тайинлаш ёки олиб ташлаш каби ҳукуматнинг ишларига дахолат этмаслик шартини қуйди.Имом Ризо алайҳи саломнинг олимона ушбу тўқнашувлари нафақат Маъмуннинг чизган режаларини барбод этди , балки аҳли байт ва унинг ёронлари учун фурсат яратиб берди. ///!Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) набиралари ҳазрат Имом Ризо (а)нинг шаҳодат топган саналари муносабати бағишланган махсус эшиттиришни Эрон Ӯзбек радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.
Имом Ризо алайҳи салом вилоятнинг валиаҳдлигини олиши аҳли байтлари ва дўстлари учун руҳия бағишлади. Мунтазам равишда тазйиқ ва босимларга юзмаюз бўлган Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларининг ҳукуматлари Имом Ризо алайҳи саломнинг баракати туфайли аҳли байт фазилатлари билан ошно бўлмаганлар ошно бўлишди ва душманлар эса ўз мағлубиятларини ҳисс этишди.
Маъмун Имом Ризо алайҳи саломнинг иллоҳий мақомини халқ назарида йўқотиш учун бошқа бир фитна-найрангни уйлаб чиқди ва бу эса илмий ва диний баҳс-мунозарани ташкил этиш фитнаси эди. Маъмун Имом Ризо алайҳи саломга ғалаба қозониш эҳтимолига эга бўлган шахсларни зудлик билан баҳс-монозараларга даъват этарди. Аммо Имом Ризо алайҳи салом турли мазҳаб ва динлар вакиллари бўлган шахслар устидан ғалаба қилди ва унинг турли билимлардаги илмининг овозаси мамлакатда тарқалди.Ана шу вақти Маъмун қатл этиш хулосасига келди. Шу тартиб билан Имом Ризо алайҳи салом номига валиаҳдлик фармони содир этилганидан бир йил ўтганидан сўнг, Маъмун ўзининг катта жиноятини, яъни имом Ризо алайҳи саломни қатл этишга қул ўрди.Агарчи Имом Ризо (а) ғарибликда шаҳид бўлган бўлсада, аммо инсон саодати учун аҳли байт алайҳим саломлар орқали Оллаҳ таоло ҳидоятининг нурафшон бўлган нури сўлмади. Ул ҳазратдан инсонларга қолдирган бой мероси ва гажинаси бу инсонларнинг парҳизкорликларидир.////////// ///!Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) набиралари ҳазрат Имом Ризо (а)нинг шаҳодат топган саналари муносабатига бағишланган махсус-эшиттириш шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.