Тарихнинг унутилмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 10- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 30-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 30-чи кунидир.
Бундан 1437 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 1-йил, сафар ойининг 30-куни лайлатул мабит ҳодисаси юз берди ва Аллоҳнинг расули (с) Макка шаҳридан Мадинага ҳижрат қилдилар.
Қурайш кофирлари Ақабадаги иккинчи байъатдан хабардор бӯлгач, Пайғамбарни ӯлдиришга қарор қилишди. Абу Жаҳлнинг таклифи билан Қурайшнинг ҳар бир уруғидан бир нафардан довюрак йигитлар танланди. Улар кечаси Ул ҳазратга бирваракайига ҳужум қилиб, Аллоҳнинг сӯнгги пайғамбарини қатл қилмоқчи эдилар.
Парвардигор ӯз ҳабибини бу фитнадан огоҳлантирди ва ӯша кеча ҳижрат қилиш буйруғини берди. Расули акрам (с) кофирларни чалғитиш учун ӯз жойларига ҳазрат Али (а)ни ётқизиб кетдилар. Бу кеча "Лайлатул мабит" номи билан аталади.
Хххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 203 йил сафар ойининг охирги куни, яъни бундан 1235 йил илгари ислом пайғамбари (с)нинг невараларидан бири "Имом Ризо" номи билан машҳур Али бин Мусо (а) шаҳодатга етдилар.
Имом Ризо (а) ҳижрий-қамарий 148 йили Мадани шаҳрида туғилиб, падари бузрукворлари имом Мусо Козим (а) шаҳодатидан сӯнг мусулмонларни ҳидоят қилиш байроғини қӯлга олиб, имомлик мавқеъига ӯтирдилар. 200 йили Аббосий халифа Маъмун имом ҳазратларини ӯз хилофатининг маркази Марв шаҳрига даъват қилади. Ташқаридан қараганда Маъмун имом Ризо (а)ни валиаҳд қилиб тайинласада, унинг асосий мақсади имом ҳазратларининг обру-эътиборидан фойдаланиб, ӯз ҳукуматининг асосларини мустаҳкамлаш эди.
Кейинчалик имом ҳазратларининг юксак илмий ва руҳоний савияси, шунингдек эл орасидаги кун сайин ортиб бораётган нуфузи Маъмунни таҳликага солди ва у ӯз гумашталари орқали Имом Ризо (а)ни заҳарлаб, шаҳодатга етказди.
Азизлар, Имом Ризо (а) шаҳодати куни муносабати билан сизларга чуқур тасаллият изҳор айлаб, имом ҳазратларининг ҳикматга йӯғрилган қуйидаги каломларини эътиборингизга ҳавола этамиз: " Бандаларнинг энг яхшиси яхшилик қилганда хурсанд бӯлиб, хато қилганда кечирим сӯрайдиган, неъмат етганда шукрона қиладиган, қийинчиликларга сабр қилиб, ғазаб пайти кечира оладиган кишилардир".
Ххххххххххххххххххх
Бундан 78 йил бурун, яъни ҳижрий-шамсий 1317 йил озар ойининг ӯнинчи куни эрк учун курашган Эронлик руҳонийлардан бири оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударрис мустабид шоҳ Ризохон томонидан Кошмар шаҳрида шаҳодатга етказилди.
Ҳижрий-шамсий 1249 йили дунёга келиб, Нажаф шаҳрида таҳсил олган оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударрис мамлакатда исломий ҳукмларни жорий қилиш ва Эронни мустабид мамлакатлар чангалидан қутқариб қолиш учун озодлик курашига отланди. Шу сабабли шоҳ томонидан бу эрксевар руҳонийга нисбатан бир неча маротаба суйиқасд уюштирилди. Айрим кишилар "Диёнат сиёсатдан айридир" деган баҳонада оятуллоҳ Мударрисни танқид қилишарди. Аммо у бундай одамларга қарата "Бизнинг диёнатимиз сиёсатимиз ва сиёсатимиз айни диёнатимиздир!"-- дея жавоб берарди қатъий.
Англиянинг гумаштаси бӯлган шоҳ Ризохон эрксевар руҳонийдан таҳликага тушиб, уни аввалига сургун қилиб, кейинчалик эса шаҳодатга етказди.
Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударриснинг шаҳодати куни Эрон исломий жумҳурияти тақвимида Исломий кенгаш мажлиси куни номи билан юритилади.