Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси
Фирқалар ва ихтилофлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Азизлар, олдинги эшиттиришлар давомида таъкидлаб ўтганимиздек, Ваҳҳобийлик фирқасининг унчалик узоқ бўлмаган тарихи ва ҳаётига қисқача назар солсангиз, муболағасиз маълум бўладики, ушбу фирқа эргашувчиларининг барча урушлари ва курашлари душманлар ва кофирларга қарши эмас, балки мусулмонлар ва кўплари ҳанбалий мазҳабига эга бўлганларга қарши бўлган.
Ваҳҳобийлик мактабини кенгайишида Ислом оламининг душманлари ва хорижий кучлар ҳам ёрдам беришган. Ваҳҳобийларнинг уруш ва курашлари динни хурофотдан тозалаш бўлмаган, балки тавҳидга даъват шиори соясида мусулмонларнинг бойликларини талон-торож қилиш бўлган. Ушбу воқеликларни ваҳҳобийларнинг душманлари эмас, балки ваҳҳобийлик мактабига тааллуқли бўлган Ибн Башар ва Ибн Ғаномга ўхшаган тарихчилар баён этишган. Ушбу тарихчиларнинг ёзишларича ваҳҳобийларнинг оёқлари ҳар жойга етса, улар эркакларни ўлдириб, уларнинг молларини ўзлаштириб, хотинларини ўз канизакларига айлантиришарди.
Аҳмад бин Ҳанбални салафийлик жараёнининг биринчи асосчиларидан бўлганини айтишади. Аҳмад бин Ҳанбал суннат аҳлининг фақиҳларидан бири бўлиб, “ҳанбалий” мазҳаби ҳам унинг унинг номи билан шаклланган. Суннат аҳли тўрта асосий мазҳаб ҳанафий, ҳанбалий, шофеъий ва моликий мазҳабларига бўлинади. Вақт ўтиши билан ушбу мазҳабларда бошқа гуруҳ ва ўнлаб гуруҳчалар ҳам юзага келган. Уларнинг ҳам ҳар бирида ўзига хос маслак ва эътиқодлар мавжуд. Аммо Аҳмад бин Ҳанбал ким эди? Аҳмад бин Ҳанбал бин Ҳалол Шайбонии Марвий ҳижрий-қамарий 164 йили Бағдодда таваллуд топган. У 16 ёшида ҳадисларни ўрганишни бошлайди. Аввал ўша вақтда илмий марказлардан бўлган Бағдодда ҳадисларни тўплаш билан шуғулланади ва кейинчалик муҳаддислар марказлари бўлган Басра, Куфа, Ҳижоз, Яман ва Шом шаҳарларига сафар қилиб, Вакиъ ва Исҳоқ бин Роҳвия каби етук муҳаддислар билан танишади. У қирк ёшга кирганидан кейин ҳадисларни ривоят қилишни бошлайди. Аҳмад бин Ҳанбалнинг машҳур китобларидан бири “Муснад” бўлиб, унда 30 минг ҳадиснинг тўплами мавжуд.
Ҳозир эса айрим радикал гуруҳларга доир таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг сўҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг сўҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Шу ўринда айтиш лозимки, Ҳазрати Али (а) нинг уч халифа ва ўзларининг қисқа бўлган халофатлари даврларида амалга оширган сиёсий фаолиятлари ҳамда феъл-атворлари шиа ва суннийлардан иборат барча мусулмонларга ёрқин намуна бўла олади. Бунга Исломнинг бошланиш давридаги ҳодисалар ва бошқа халифалар ҳукмронлиги даврида ҳазрати Али (а)нинг ўзларининг ҳақ бўлишларига қарамай, бошқа диний пешволарга қарши мавқе тутмаганлари, бошқа халифалар билан ўз издошларини ҳамкорликка ундаганлари, Абубакр билан байъат қилиб, турли даврлардаги жангларда иштирок этишлари, Мадина шаҳрида Умар халифалигини бир неча бор қабул қилишлари ва айрим ҳолларда юзага келган кўплаб норозиликларни бартараф этишлари яққол мисол бўла олади. Бошқа имомларнинг сийратлари ҳам шунақа эди. Улар баракали ҳаётлари давомида ўзларининг назар ва эътиқодларини баён қилган ҳолда кўплаб шогирдлар тайёрлаганлар. Уларнинг назар ва эътиқодлари бошқа мусулмон олимлари билан ўша вақтда айрим ихтилофларга эга бўлсада, мусулмонлар ўртасида низо ва жудолик бўлмаслиги учун ҳаракат қилишарди.Ислом тарихи давомида бошқа огоҳ ва замирлари пок олимлар ҳам шундай йўл тутишган. Аммо, асфсуски, буларнинг барчасига қарамай, вақт ўтиши билан исломий жамиятларда такфирий мазҳаб ва фирқалар шаклланади ҳамда исломий мазҳаблар ўртасида қатор низоларни юзага келтиришади. Ушбу фирқаларнинг юзага келишига Ғарбда исломга душманлик қилувчи масеҳийлар ва Англия пешқадамлигида мустамлакачи давлатларнинг ҳам ролини таъкидлаш лозим.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.