декабр 04, 2016 14:09 Asia/Tashkent

Солиқлар давлатлар бюджетининг муҳим қисмини ташкил этади. Маълумки, тарихи кишилик жамиятининг шаклланиши ва қарор топишига бориб тақаладиган солиқлар ҳар бир давлатнинг давлат сифатидаги барқарор асосий иқтисодий пойдевори бўлиб хизмат қилиб келади.

Азиз тингловчилар!

Бугунги дастуримизда ҳам исломий тизимда қашшоқликни бартараф этиш йӯллари ҳақида суҳбатлашамиз.  Исломий тизимда солиқларни тӯлаш бошқа тизимлардагидек муҳим масала деб тарифланади. Солиқларни тӯлаш давлат захираларинингн қайта тикланишига кӯмаг этади. Солиқларни тӯлаш йӯлидан фойдаланиш охирги йилларда давлатлар томонидан қӯлланилиб келмоқда.

Иқтисодий тизимларда солиқларнинг орттириши ва кам қилиш орқали турли соҳаларни идора этишади.

Солиқлар давлатлар бюджетининг муҳим қисмини ташкил этади. Маълумки, тарихи кишилик жамиятининг шаклланиши ва қарор топишига бориб тақаладиган солиқлар ҳар бир давлатнинг давлат сифатидаги барқарор асосий иқтисодий пойдевори бўлиб хизмат қилиб келади.

Мамлакат иқтисодиётини тартибга солишда солиқлар, давлатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий йўналишлардаги ва бошқа фаолиятлари учун зарур бўлган асосий молиявий манбалардан бири ҳисобланади.

Иқтисодиётни солиқлар орқали тартибга солиш давлат бюджетини ташкил этишнинг усули бўлса, солиққа тортиш йўли билан эса жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига таъсир этиш мумкин.

 Барча мамлакатларда солиқлар давлатнинг мудофаа қудратини, ички ва ташқи хавфсизлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизимларини талаб даражасида тутиб туришнинг, фуқароларимиз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш, кекса ёшдагиларни, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бошқа қатламларини қўллаб-қувватлаш каби кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этишнинг асосий манбаи, хусусий сектор амалга оширишга қодир бўлмаган, мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг келажагини белгилайдиган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг асосий омилидир.

Бинобарин, солиқларнинг жамият ҳаётидаги ўрни улкан ва беқиёс.

Мусулмонлардан Байтулмолнинг харажатларини қоплаш учун шариат ижозат берган солиқлар йиғиб олинади. Шу шарт биланки, солиқлар мулк эгасининг одатий эҳтиёжларидан ортган мол-мулк ҳисобидан олинади ҳамда давлат эҳтиёжларини қоплашга етарли бўлиши риоя қилинади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Қуръони карим Тавба муборак сураси 60 ояти каримасида келган:

Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. («Садақалар» деганда «закот» назарда тутилгандир. Демак, садақаларни ҳар ким ҳам олавермайди, балки Аллоҳ таоло Ўзи тайинлаган кишиларгина оладилар. Бошқаларга закот олиш ҳаромдир. «Кўнгилларини улфат қилинадиганлар». Яъни, баъзи кишиларнинг кўнгилларини Исломга моил қилиш учун ҳам закотдан тушган молдан берилади. «қарздорларга»–турли сабабларга кўра қарз бўлиб қолган одамга уни узиш учун ёрдам тариқасида закотдан берилади. «Аллоҳнинг йўли»–энг аввало, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётганларни, қолаверса, дину диёнат, мусулмонлар оммаси фойдаси учун бўладиган ишларни ичига олади. «йўл ўғли»–яъни, сафарда, ватанидан узоқда оғир ижтимоий ҳолга тушиб қолган шахс.)

Шунингдек Тавба муборак сураси 103 ояти каримасида ӯқиймиз: Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ эшитгуви ва билгувчи зотдир. Шу тартибда ислом дини иқтисодий тизими муносиб йӯл-йӯриқлари билан  иқтисодиётга ижобий тъсир етказишига англаб етамиз.