декабр 04, 2016 14:57 Asia/Tashkent

Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 14- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабеул аввал ойининг 4-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 4-чи кунидир.

Бундан 337 йил муқаддам 1679 йилнинг  4 декабр куни машҳур инглиз файласуфи ва назариётчиси Томас Гоббс оламдан ӯтди. Гоббс 1588 йили туғилди. Бошланғич таълимдан сӯнг Оксфорд университетини тугатди. Италиянинг машҳур файласуфи Макиавеллидан таъсирланиб фалсафий рисолалар ёзди.

Гоббснинг фикрича шоҳнинг қудрати чексиз бӯлиши керак. Жамият аҳли шоҳнинг ҳатто хато ишларига ҳам эътироз қилмасликлари лозим.

Томас Гоббс 1679 йили 91 ёшида оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 1214 йил озар ойининг 14-куни, яъни бундан 181 йил бурун Эроннинг Қожор даври ёзувчиларидан бири Мирзо Абулқосим Қоиммақом Фароҳоний қатл қилинди. У Қожор подшоси Муҳаммадшоҳнинг бош вазири бӯлиб ишлаган пайти Эронда жуда кӯп ободончилик ишларини амалга оширди. Аммо Қоиммақом Фароҳоний фаолиятини ӯзларининг ғаразли мақсадлари йӯлидаги ғов деб билган мухолифлари ва чет эл мустамлакачилари унинг қатл этилиши заминаларини муҳайё айлашди.

"Муншаот", "Жалойирнома", "Шеърлар девони" каби китоблар бу сиёсатчи адиб ижодиётининг маҳсулидир.

Ххххххххххххххххххххх

Бундан роса 160 йил илгари, яъни 1856 йилнинг 4 декабр куни

инглиз қуролли кучлари Эроннинг Хорк ороли ва Бушаҳр портига ҳужум қилишди.

1856  йили Англия Қрим жанги билан оввора бӯлган пайти фурсатдан фойдаланган  Эрон шоҳи Носириддиншоҳ қожор ӯша йилнинг ноябр ойида Ҳиротни ӯз тасарруфига киритди. 4 декабр куни Англия давлати Эронга уруш эълон қилди ва 8 та жанговар кема билан Эроннинг Форс кӯрфазидаги оролларига ҳужум уюштирди. Натижада улар Хорк ороли ва Бушаҳр портини эгаллаб, инглиз ва ҳинд аскарлари Кирмон минтақасигача мамлакат ичкарисига кириб боришди.

1857 йил Франсиянинг воситачилиги билан Англия ва Эрон ӯртасида тинчлик битими имзоланди. "Париж шартномаси" деб аталадиган бу ҳужжатга асосан Эрон Ҳиротни қайтариб бериш ва Афғонистондан бутунлай қӯл тортиш мажбуриятини олди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 117 йил бурун, 1899 йилнинг 4 декабр куни биринчи маротаба  ичтерлама ваксинаси инсонда тажриба қилиб кӯрилди.

Аҳли башар ҳаёти учун ӯта муҳим бӯлган бу ваксина аввалига икки франсуз тадқиқотчиси томонидан яратилиб, инглиз шифокори Ҳокен уни такомиллаштирди. Кейинчалик Алмрот Райт исмли тадқиқотчи бу ваксинани оммавий қӯллаш учун мувофиқлаштирди. 

 

Ёрлиқ