октябр 02, 2017 11:05
Мўминларнинг иймонлари комил, динлари тўкис ва хулқлари олий эканига далолат қилувчи улкан белги ва мукаррам сифатларидан бири: мўмин биродарлари рўбарўсида қалб ва тиллари саломат эканидир. Қалбларида ҳасад ёки ғилли-ғашлик ёҳуд буғзу-адоват ёкида кек-(нафрат) йўқ. Тилларида эса ғийбат ёки чақимчилик ёҳуд ёлғон ёкида обрў тўкишлик йўқ. Балки қалбларида фақат муҳаббат, хайр, раҳм, яхшилик қилиш, меҳр ва иззат-икром қилишликни юклаганлар. Тиллари билан эса фақат фойдали калима, манфаатли сўз ва р