Юрак фаолияти учун энг кўп фойда берадиган маҳсулотлар...
(last modified Sat, 12 Jan 2019 07:09:02 GMT )
Январ 12, 2019 12:09 Asia/Tashkent
  • Юрак фаолияти учун энг кўп фойда берадиган маҳсулотлар...

Бу маҳсулотлар қон томирларни доимий равишда тозалаб, холестерин сақланиб қолишига қарши курашаркан, шунинг натижасида юрак хасталиклари ортга чекинаркан.

Канаданинг Гамильтон порт шаҳрида жойлашган Макмастер университети олимларидан бири Салим Юсуф юрак учун қандай маҳсулотлар кўпроқ фойда бериши масаласида изланишлар олиб борди. Бундан маълум бўлдики, юрак фаолияти яхши кечиши, хасталиклар хавф солмаслиги учун асосан сут маҳсулотлари фойдали экан.Тадқиқотларда иштирок этган 218 минг нафар кўнгилли маълум муддат мевалар, сабзавотлар, ёнғоқ, мош, ловия, балиқ, гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилди. Натижа кутилганидек кечди. Кўнгиллиларнинг барчаси юрак хасталикларидан деярли 50 фоиз ҳимояланган бўлиб чиқди. Олим айтиб ўтдики, бу маҳсулотлар қон томирларни доимий равишда тозалаб, холестерин сақланиб қолишига қарши курашаркан, шунинг натижасида юрак хасталиклари ортга чекинаркан.

Ёрлиқ