Филиппинда янги турдаги одам қолдиқлари топилди
Кўпчилик олимларнинг фикрича, Лусон орол сифатида 2,6 миллион йил аввал шаклланган. Унгача эса Осиёга қуруқ йўл орқали боғланган ҳамда дастлабки аҳоли ҳам шу ердан келган.
2007 йилдан бери Лусонда ўтказилиб келинадиган тадқиқотга кўра, оролнинг шимоли-шарқий қисмидаги Каллао ғорида 66,7± 1 минг йил аввал Homo sapiens турига тегишли одамнинг юмшоқ мияси топилган. Кейин Лусоннинг шимолий қисмидаги Кагаян водийсида тош қуроллар ва Rhinoceros philippinensis турига мансуб ҳинд каркидонининг скелети топилган. Ҳайвон бундан 777 ва 631 минг йил аввалги бўлган давр орасида одамлар томонидан ўлдирилган.
2011—2015 йиллардаги тадқиқотларда эса халқаро мутахссислар гуруҳи Каллао ғоридан одам тишлари, 2 нафар ёши катта одамнинг қўл ва оёқ бармоқ суяклари, шунингдек, ёш боланинг бўкса суяк қисмлари топилган. Тадқиқотлар натижаси 2019 йил 10 апрелда тақдим қилинган: маълум бўлишича, суяк қолдиқлари номаълум турга мансуб одамга тегишли бўлган. Оролнинг шарафига ушбу турга Homo luzonensis деб ном берилган.
H. luzonensis қандай кўринишда бўлганини аниқлаш қийин. Чунки топилган суяклар унинг тўлиқ кўринишини тиклаш учун етмайди. Лекин тиш ҳажмидан тахмин қилинса, бу одамнинг бўйи 1,2 метрдан ошмаган. Чунки сут эмизувчиларнинг тишлари одатда тананинг ўлчамига пропорсионал бўлади. Шундан келиб чиқиб, бу турни бошқа қадимий тур бўлган флоресс одам (Homo floresiensis) билан солиштириш мумкин. Улар паст бўйи сабаб норасмий тилда «хоббит» деб ҳам аталади.