Россиянинг Челябинск трактор заводи жанговар трактор ишлаб чиқаради
(last modified Mon, 06 May 2019 07:56:43 GMT )
май 06, 2019 12:56 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Челябинск трактор заводи жанговар трактор ишлаб чиқаради

«Ростех» давлат корпорацияси таркибига кирувчи Челябинск трактор заводи жорий йилдан бошлаб миналарни тозалашга мўлжалланган илк зирҳли тракторларни йиғишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, конструкторлар томонидан B10M2C ҳамда M12C зирҳли тракторлари учун яратилган қурилма инсонлар ва танкларга қарши ишлатиладиган миналарни зарарсизлантириш имконини беради. Бундан ташқари машина конструкциясига портлаш содир бўлганда экипажга зарар етмайдиган ҳимоя воситалари ҳам киритилади.

«Агарда трактор минадан кучлироқ портловчи қурилмасини босиб олса, унинг олд тарафида жойлашган мотори ҳайдовчини ҳимоя қилади», — дейди «Ростех» вакиллари.

Минали тралга эга тракторлар кўплаб манёврларни бажара олиши билан трал танклардан ажралиб туради, шунингдек, уларни йиғиш ҳам арзонга тушади.

 

Ёрлиқ