Япония ўзининг энг тезюрар поездини намойиш этди
май 11, 2019 14:21 Asia/Tashkent
"Иомиури" газетасига кўра, Японияда соатига 360 километргача тезликда ҳаракатланадиган Alfa-X тезюрар поезди намойиш этилди,
Газетанинг ёзишича, у Япониядаги энг тезюрар поезд бўлади.
JR East темирйўл компанияси Alfa-X поездини Сэндай ва Син-Аомори станциялари ўртасида синов режимида йўлга қўяди.
2030 йилга келиб бундай поездлар Хонсю ва Хоккайдо оролларининг шимоли-шарқий қисмлари ўртасида ҳаракатлана бошлайди.
Ёрлиқ