Японияда кузови шаффоф Honda S2000 яратилди
(last modified Sun, 15 Sep 2019 10:40:41 GMT )
сентябр 15, 2019 15:40 Asia/Tashkent
  • Японияда кузови шаффоф Honda S2000 яратилди

Honda S2000 моделининг юбилейига бағишланган махсус тадбирда ушбу родстернинг тарихдаги эҳтимол энг антиқа модифкацияси тақдим қилинди.

Гап шундаки, у тўлиқ шаффоф кузовга эга. Кўргазма ушбу оммабоп моделнинг 20 йиллигига бағишланган ва Япониядаги Twin Ring Motegi трассасида ўтган. Шу ерга родстерни яратишда иштирок этганлар ҳам келган.

Honda муҳандислари шаффоф S2000’ни ушбу тадбир учун атайин йиғишган. Кузов орқали машинадаги энг кичик деталларни ҳам кўриш мумкин. Бу спорткарнинг технологик жиҳозланиши даражасини намойиш қилишга имкон берган.

Қайд этиш жоиз, автомобил тўлиқ ишчи ҳолатда бўлиб, серияли моделдан фақат шаффоф кузови билангина фарқ қилади. Бироқ компания вакиллари машинани иложи борича камроқ ишга туширишга ҳаракат қилишларини, чунки уни музей учун асраб қолишни исташларини айтишган. Бундан ташқари, бундай машинани оддий машинага қараганда чангдан тозалаш анча қийинроқдир.

S2000 спорткари бозорда 10 йилча сотилган. 2009 йилда компания раҳбарияти уни ишлаб чиқаришдан олишга қарор қилган. Кейинроқ моделнинг бир нечта махсус версияси чиқарилган.

Ёрлиқ