Уйқусизлик касаллигидан қандай қутилишни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
(last modified Wed, 23 Oct 2019 12:25:25 GMT )
октябр 23, 2019 17:25 Asia/Tashkent
  • Уйқусизлик касаллигидан қандай қутилишни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Қанчалик чарчаган бўлишингизга қарамасдан, уйқусизлик сизни безовта қилаверадими? Ёки бўлмасам тун ўртасида уйғониб кетиб, қайта ухлай олмаяпсизми? Агар сиз шу ҳодисаларни бошингиздан кечираётган бўлсангиз, демак, шубҳасиз,уйқусизлик касаллигига чалингансиз.

Албатта уйқусизлик касаллиги кундалик иш-фаолиятингизга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Айниқса бу касаллик хроник тарзда давом этса, жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Тиббиёт соҳасида бу касалликни "инсомния" деб ҳам аташади.

Касалликнинг қуйидаги аломатлари мавжуд:

1. Ярим тунда уйғониш.

2. Ухлатувчи дориларни қабул қилиш ҳамда алкогол ичимликлар истеъмол қилиш.

3. Эрталаб жуда эрта уйғониш.

4. Куни бўйи толиқиб юриш.

5. Кун давомида фикрини бир жойга жамлай олмаслик.

Инсомния касаллигининг сабаблари:

1. Стресс

2. Депрессия

3. Ҳаддан зиёд хавотирланиш

4. Умидсизликка тушиш

Инсомния касаллигидан халос бўлиш усуллари:

1. Ётоқхонангиз сокин, қоронғи, салқин эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

2. Доимий ухлаш тартибингизни тузинг.

3. Ухлашингиздан 1 соат олдин барча электрон қурилмаларингизни ўчиринг.

4. Ухлашингиздан аввал барча стресс қилишингизга ундовчи вазиятлардан ўзингизни йироқ тутинг.

5. Кун давомида бироз дам олиб, ухлаб олишлардан сақланинг.