Япониялик олимлар коронавирус кўпайишига тўсқинлик қиладиган препаратни аниқлашди
Мутахассислар нелфинавирни COVID-19 ни келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 га қарши самарали дорилар рўйхатига киритиш керак деган хулосага келдилар.
Спутник ахборот агентлигига кўра, япониялик олимлар ОИВни даволашда ишлатиладиган нелфинавир препарати COVID-19 коронавирус инфекцияси қўзғатувчисининг репликацион фаолиятини камайтириши мумкинлигини аниқладилар.
“Нелфинавир инсоннинг иммунитет танқислиги вирусига қарши ишлатилади. ОИВни даволашда ушбу дори воситаси бошқа антиретровирус воситалар билан биргаликда қўлланилади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, биологлар ОИВга қарши бу дори ҳатто кичик дозалардан фойдаланганда ҳам вируснинг кўпайишига самарали тўсқинлик қила олашини маълум қилишган.
Мутахассислар нелфинавирни COVID-19 ни келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 га қарши эҳтимолий самарали дорилар рўйхатига киритиш керак деган хулосага келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусни 2 сутка ичида йўқ қилувчи препарат топилгани хабар қилинган эди.