Олимлар коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқорилигини D витамини етишмаслиги билан боғлашмоқда
(last modified Sun, 03 May 2020 15:32:13 GMT )
май 03, 2020 20:32 Asia/Tashkent
  • Олимлар коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқорилигини D витамини етишмаслиги билан боғлашмоқда

Аввалроқ британиялик олимлар коронавирус пандемияси даврида D витамини қабул қилишни маслаҳат беришганди.

D витамини етишмаслиги коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқорилиги сабабларидан бўлиши мумкин. Бу ҳақда қиролича Елизавета касалхонаси фонди ва Шарқий Англия университети олимлари айтмоқда. Улар ўтказган тадқиқот натижалари Research Square порталида чоп этилди.

Олимлар Европадаги 20та мамлакат аҳолисидаги D витамини даражасининг ўртача кўрсаткичларини аниқлашди. Сўнгра бу маълумотни мазкур давлатлардаги коронавирусга чалиниш ва ўлим статистикаси билан солиштиришди.

Аҳолисида D витамини даражаси кам бўлган мамлакатларда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқори эканлиги маълум бўлди. Экспертлар Испания, Италия ва Швейцария аҳолисида бу витамин даражаси камлигини аниқлашди.

Аввалроқ британиялик олимлар коронавирус пандемияси даврида D витамини қабул қилишни маслаҳат беришганди. Уларнинг қайд этишича, одамлар кўп вақтини хонадон ичида ўтказгани сабабли қуёш нурини етарлича олишмайди ва уларда бу витамин камайиб кетади. 

Ёрлиқ