Роспотребнадзор: коронавирус +30 °С иссиқда инфекцион фаоллигини йўқотади
(last modified Mon, 11 May 2020 14:58:21 GMT )
май 11, 2020 19:58 Asia/Tashkent
  • Роспотребнадзор: коронавирус +30 °С иссиқда инфекцион фаоллигини йўқотади

Коронавирус +30 °С иссиқда фаоллигини йўқотади +70 градусда мутлақ нобуд бўлади деб хабар қилди Роспотребнадзор.

Sputnik ахборот агентлшиги тарқатган хабарга кўра, коронавирус +30 °С иссиқда ўзининг инфекцион фаоллигини йўқотади, деб хабар қилди Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи муассаса - Роспотребнадзор. 

"Янги коронавирус SARS-CoV-2 иссиқ ҳавони ёқтирмайди ва +30 °С даража иссиқда ўзининг инфекцион фаоллигини йўқотади. Шунингдек +70 даража иссиқда вирус мутлақ фаоллигини йўқотади", - дейилган муассаса хабарида. 

Шунингдек, кам даражали намлик ва қуёш нурлари ҳам коронавирус йўқ бўлиб кетишига олиб келади. дейилган мутахассислар хулосасида. 

Бироз олдин Россия метерология маркази ҳам ҳаво ҳарорати исиши билан коронавирус фаоллиги пасайишини башорат қилишган эди. 

Маълумот учун, Россияда сўнгги сутка ичида COVID-19га чалинганлар сони 83 та ҳудудда 10 699  кишини ташкил қилди. Касалланганлар жами сони эса 187 мингдан ортиқ. 

 

Ёрлиқ