Россиянинг "Спутник V" вакцинаси қачон экспортга чиқарилиши маълум бўлди
Россия томонидан биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган вакцинанинг экспорт бозори тўлалигича унинг ишлаб чиқариш айланмасига боғлиқ.
Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг кенг кўламли экспорти келгуси йилда бошланади, дея хабар қилди журналистларга Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров.
"Объектив айтадиган бўлсак, гап экспорт ҳақида борар экан, бу тахминимизча, келгуси йилнинг баҳори рўй беради", - деди у.
Экспортни йўлга қўйишда - ишлаб чиқариш кўлами, муҳим рол ўйнайди, дея қўшимча қилган Мантуров.
Бундан ташқари, кўп нарса Россия институтларининг чет эллик ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ, қолаверса, бир цикл синовлардан ўтиши керак, дея қайд этган РФ Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари.
Сал олдин Россиянинг ушбу вакцинасига 20 дан ортиқ давлатлардан буюртмалар келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилган. Қозоғистон РФдан коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага ҳукумат делегациясини юборишини маълум қилган эди. Тожикистон ҳам бу масалада музокараларни бошлаб юборган.
Россияда ушбу вакцина билан биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари эмланиши маълум қилинган. Вакцинация сентябрдан бошланади.