сентябр 01, 2020 11:43 Asia/Tashkent
  • Саратон касаллигининг 95 фоиз сабаблари айтилди

Россиялик онкологнинг сўзларига кўра, 95 фоиз ҳолларда онкологик касалликларнинг сабаби сурункали яллиғланишдир.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 95 фоиз ҳолларда онкологик касалликларнинг сабаби сурункали яллиғланишдир, деди жарроҳ-онколог Иван Карасев.

"Сурункали яллиғланишда ҳужайралар бир-бирига устма-уст қатламланиб қолади. Кейин ҳужайра ичида бузилиш вужудга келиб, ўсимта пайдо бўлади", - деди у.

Саратонни қўзғатадиган яна бир муҳим омил - бу қизил гўшт, колбаса, дудланган гўшт ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмоли, деб эслатди мутахассис.

"Аниқланишича, уларни қайта ишлаш пайтида йўғон ичак деворига таъсир қилувчи иккиламчи сафро кислоталари ажралиб чиқади", - деб Карасевнинг сўзларидан иқтибос келтиради "МедикФорум" портали.

Шифокор тушунтиришича, бу кислоталар ичакнинг яллиғланишига олиб келадиган қўзғатувчи сифатида чиқади, натижада ўсимта пайдо бўлиш хавфи сезиларли даражада ошади.

 

Ёрлиқ