Организмдаги шишларни бартараф этиш учун кўмак берадиган 3 маҳсулот
Организмда суюқликнинг тўпланиши тана, юзда шиш, шунингдек, кўз остида ҳалқалар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айрим вақтда рационга ўзгартириш киритиш ва истеъмол маҳсулотларига эътиборли бўлиш орқали ушбу муаммога ечим топиш мумкин.
Петрушка
Фойдали бўлган ушбу кўкат музлатилганда, қуритилганда ёки узоқ вақт сақланганда ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Парҳезшунослар салатга қўшиш ва ундан дамлама тайёрлашни тавсия қилади. Бунинг учун 150 грамм петрушкани 1 литр иссиқ сувга солиб, кун давомида ичиб юриш керак.
Гречка
Туз қўшмасдан тайёрланган гречкали бўтқа организмдаги ортиқча суюқлик ва шлакларни чиқариш, шунингдек, ошқозон-ичак трактини яхшилаш хусусиятига эга. Мутахассислар уни қайнатмасдан, кечаси иссиқ сувга солиб қўйишни тавсия қилади. Бундай термик жараёнда гречкадаги фойдали хусусиятлар сақланиб қолади.
Булғор қалампири
Таркибида калийнинг бисёр экани сабаб ҳам булғор қалампири шишларни тез бартараф қилади ва организмда ортиқча суюқлик тўпланишига сабаб бўладиган тузни чиқариб юборишни жадаллаштиради, Ушбу фойдали сабзавотни барра ҳолида ёки печда пишириб ейиш тавсия қилинади.